Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Помидор ўсимлиги тепаси бужмайиши



Download 1,79 Mb.
bet97/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   179
Bog'liq
фито

Помидор ўсимлиги тепаси бужмайиши касаллигини лавлаги тепасини бужмайтирувчи вирус (Beta virus 1) қўзғатади. Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида, айниқса иқлими қуруқ, суғориладиган минтақаларда тарқалган. Ўзбекистонда учраши ҳам эҳтимол тутилади. Касал ўсимлик бироз «ҳурпайган» шакл олади, бўйи ўсмай қолади, барглари қалинлашади ва тепага букилади, барг бандлари эса пастга букилади. Сўнгра барглар кулранг-сариқ, томирчалари эса тўқ-қизил тус олади. Илдизлари чирийди. Жуда кам мева тугади, зарарланишдан олдин тугилганлари вақтидан олдин пишади; шакли хунук, кичик, ғижимланган ва қуриб қолганга ўхшайди. Касаллик помидорга фақат саратон (Circulifer tenellus) орқали, одатда вирус билан зарарланган қанд лавлаги ва бегона ўтлардан ўтади. Помидор экинлари ичида касалликнинг иккиламчи тарқалиши кузатилмайди, ёки жуда кам учрайди. Тарвуз, ҳандалак, қовоқ, қалампир, исмалоқ ва дуккакли ўсимликлар ҳам қўзғатувчи вирус билан зарарланиши мумкин (NacNab et al., 1983; Watterson, 1985).
Помидор олачипор сўлиши (бронза тусини олиши) касаллигини помидор олачипор сўлиш вируси (Lycopersicum virus 3) қўзғатади. Вирионлри думалоқ шаклли, баъзилари хивчинчали, диаметри 40-120 нм, инактивация ҳарорати 41...44°С, ўсимлик шарбатида хона ҳароратида 3-5 соат сақланади, барг қуриши пайтида дарҳол фаоллигини йўқотади. Криптограммаси R/*;*/*;S/*;S/Th. Бу вирус дунёнинг барча мамлакатларида тарқалган, Ўзбекистонда ҳам учраши эҳтимоли бор. Касаллик помидордан ташқари бақлажон, қалампир ва тамакида учрайди. Зарарланган помидор ўсимликларининг ўсиши секинлашади. Касалликнинг белгилари жуфт стрикникига жуда ўхшайди, аммо ундан анча оғир кечади. Ўсимлик тепалари кучли зарарланади ва кўпинча нобуд бўлади. Баргларда қорамтир, кичик, думалоқ доғлар пайдо бўлиб, уларни олачипор қилиб қўяди, ўсимлик бронза тусини олади. Новда, барг ва мева бандларида қорамтир, ялтироқ тасмасимон доғлар ривожланади. Меваларда яшил, сариқ, қизғиш, диаметри 1,3 см гача доғлар пайдо бўлади; улар кетма-кет жойлашиб, концентрик доиралар ҳосил қилади, уларнинг ўрталари бироз кўтарилган бўлиб, мевалар хунук шакл олади. Касаллик помидорга зарарланган бегона ўтлар, гуллар ва манзарали ўсимликлардан уларда озиқланган буғдой трипси (Frankliniella tritici) ва тамаки трипси (Thrips tabaci) нинг личинкалари орқали ўтади. Личинкалар қанот чиқарган трипсга айланиб, помидор далаларига шамол билан учиб келади. Касал ўсимликдан соғломига вирус механик равишда ўта олиши ҳақида ҳам хабар қилинган (Вянгеляускайте и др. 1989). Одатда, касаллик далада кам жойларда, "ўчоқлар" шаклида тарқалади (Герасимов, Осницкая, 1961; Власов, Ларина, 1982; Пересыпкин, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish