Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Картошка барглари буралиши



Download 1,79 Mb.
bet77/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   179
Bog'liq
фито

Картошка барглари буралиши касаллигини картошканинг
R-вируси (Solanum virus 14) қўзғатади. Вирус думалоқ шаклли, диаметри 25 нм атрофида. Бу вирус гуруҳига мансуб турларнинг криптограммаси R/1;2/*;S/S;S/Ap.
Картошка вирозлари орасида бу касаллик дунёда энг кенг тарқалгани ва энг зарарлисидир ва у туфайли туганаклар ҳосилининг 90 фоизигачаси йўқотилади.
Биринчи йил зарарланган ўсимликлар барглари оч-сариқ, баъзи навларда бироз бинафша, пушти ёки қизғиш тус олади, кўпинча четлари қувурсимон шакл олиб, тепага букилади. Мавсум сўнгида ўсимликлар ташқи белгисиз зарарланиши мумкин. Жуда чидамсиз навлар туганакларида ўтказувчи тўқималарнинг некрози кузатилади.
Иккинчи йили зарарланган (касал туганаклардан ўсиб чиққан) картошканинг tuberosum кенжа турига мансуб ўсимликларнинг пастки барглари марказий томиридан тепага букилиб, қувурсимон ва кичик бўлиб қолади, оқаради, эгилувчанлиги йўқолади, терига ўхшаб қолади, баргларининг ости қизғишроқ тус олади. Картошканинг andigena кенжа турига мансуб ўсимликлар баргларининг четлари ва томирларида хлороз ривожланади, барглар жуда кичик бўлиб қолади (Int. Potato Center, 1982).
Касаллик табиатда шира (айниқса Myzodes persicae) ва зарарланган туганаклар билан тарқалади. Итузумдошлар оиласига мансуб ўсимликлар, эшакшўра ва баъзи бошқалар зарарланади (Власов, Ларина, 1982; Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Картошка Y-вирозини картошка Y-вируси (Solanum virus 2)
қўзғатади. Бу гуруҳ вирусларининг шакли узунчоқ, узунлиги 750 нм,
криптограммаси R/1;3,5/5;E/E;S/Ap.
Зарари бўйича Y-вироз барг буралишидан кейинги иккинчи ўринда туради, ҳосилнинг 80 фоизигача йўқотилишига сабаб бўлади. Касаллик белгилари экин навлари ва уларни зарарлаган вирус штаммлари ҳамда об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ ва жуда ўзгарувчан: барглар мўртлиги, розеткалари пайдо бўлиши, четлари пастга букилиши, устида некрозлар ривожланиши, ўсимлик бўйи пасайиши, новда ва пояларда некротик қорамтир-қўнғир чизиқ ва тасмачалар ҳосил бўлиши мумкин; баъзи навларда енгил мозаика ривожланади ёки ўсимлик ташқи белгиларсиз зарарланади. Касаллик туганаклар орқали ҳамда, барқарор бўлмаган ҳолда, ширалар билан тарқалади.
Вирус тамакини ҳам зарарлайди: зарарланган ўсимликларнинг ёш барглари томирлари оқаради (бошқа штаммлари таъсирида қўнғир тус олади) ва сўнгра баргларда оқ, майда некрозлар пайдо бўлади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish