Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet76/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   179
Bog'liq
фито

Картошка халқа чиришини Clavibacter michiganensis ssp. sepedonicus (syn. Corynebacterium sepedonicum) бактерияси қўзғатади. Касаллик муътадил иқлимли минтақаларда тарқалган. Бу минтақалардан картошка олиб келинганда, халқа чириш бошқа мамлакатларда ҳам тарқалганлиги аниқланган.
Қўзғатувчининг белгилари. Аэроб. Облигат паразит. Тўғри ёки сал эгилган, нотўғри шаклли, эни тор таёқча, кўпинча V-шаклида жуфт бўлиб, баъзан якка-якка жойлашган бактериялар, ўлчамлари 0,8-2,5-0,4-0,75 мкм. Граммусбат. Эски культураларда баъзилари кокк шаклига киради. Ҳаракатсиз, споралари йўқ. Ўсиши учун бой озуқа муҳитини талаб қилади, секин ўсади. Хемоорганотроф. Каталазамусбат, оксидазаманфий. Ўсиши учун оптимал ҳарорат 20-29°С, кам ҳолларда 35°С дан юқори. Колониялари қизил ёки апельсин тусли. Маннитни, баъзан манноза, крахмал, сорбит, ацетат, цитрат ва сукцинатни ўзлаштиради. Желатинани суюлтирмайди. Сутни чиритади. Қандда кислота ва газ ҳосил қилмайди. Коринебактериялардан фарқли ўлароқ клавибактерияларнинг ҳужайра деворчасида 2,4-диаминомой кислотаси мавжуд.
Касаллик экин гуллаш - мева тугиш фазаларида юзага чиқади ва барглар сарғайиши, сўлғинлиги, четлари тепага букилиши, айрим шохларининг аста-секин сўлиши билан таърифланади. Зарарланган туганак кесилганида ўтказувчи тўқималар халқасида оч-сариқ доғлар кўринади; туганак қўл билан сиқилса, ундан бактериялар сариқ, елимсимон лойқа шаклида оқиб чиқади. Кейинчалик доғлар ривожланиб, кулранг, сарғиш ёки қизғиш-қўнғир тус олади, туганак ўша жойлардан чатнаши мумкин. Иккиламчи микроорганизмлар зарарлаб, туганакларни юмшатади ва чиритади. Бундай белгилар ривожланганида касалликни фузариоз қуруқ чириш билан адаштириб қўйиш мумкин. Касаллик асосан зарарланган туганаклар билан тарқалади. Бактерия тупроқда сақланмайди, аммо тупроққа ишлов бериш асбоб-ускуналари, машиналар ҳамда қоп ва яшиклар орқали ҳам ўсимликларга ўтади.
Кураш чоралари. Помидорда сўгал ва жуфт стрик, картошкада қорасон ва фузариоз қуруқ чиришга қарши тавсия қилинган усуллар картошканинг халқа чиришига ҳам самара беради (Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982; Саттарова ва б., 2003; Попкова и др., 2005).
Касаллик Ўзбекистонда ҳам тарқалган (Кузнецова, Турсуметова, 1970); омборхонада сақланаётган картошкадан тури аниқланмаган бактерия алоҳида ёки фузариоз ва фомоз чириш қўзғатувчилари билан биргаликда ажратиб олингани хабар қилинган (Холмуродов, 2004). Бу бактерия Clavibacter michiganensis ssp. sepedonicus бўлиши мумкинлиги ташхис билан аниқланилиши зарур.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish