Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


ТАШҚИ КАРАНТИН КАСАЛЛИКЛАРИ



Download 1,79 Mb.
bet38/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   179
Bog'liq
фито

ТАШҚИ КАРАНТИН КАСАЛЛИКЛАРИ
Антракноз
Касалликнинг географик тарқалиши. Ғўзада антракнознинг ареали дунёда ёғингарчилик 1000 мм ва ундан кўпроқ бўлган минтақалари билан чекланган; Colletotrichum gossypii қўзғатадиган касаллик қуйидаги мамлакатларда қайд этилган: Болгария, Югославия, Бангладеш, Бирма, Вьетнам, Корея, Мўғилистон, Покистон, Филиппин ороллари, Хитой, Шри Ланка, Эрон, Япония, Гвинея, Зоир, Жанубий Африка, Конго, Мали, Миср, Нигерия, Сенегал, Судан, Танзания, Уганда, Фил Суяги қирғоғи, АҚШ, Аргентина, Боливия, Бразилия, Колумбия, Куба, Мексика, Перу, Тринидату ва Тобаго ороллари, Эквадор, Австралия, Океания (Справочник..., 1970, Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Семенов ва б.қ., 1980; Davis, 1981). Касаллик ривожланиши учун юқори намлик (1000 мм ёки кўпроқ ёғингарчилик) лозим эканлиги (Смит, 1956; Швер, 1964; Справочник...,1970) Ўзбекистонда ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида антракноз ривожланиши учун эҳтимол кам деган хулоса қилишга асос бўлади.
1999 йил Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида ғўза барги ва кўсакларида антракноз кузатилган деб тахмин қилинган, аммо касаллик ва қўзғатувчининг ҳеч бир макроскопик (концентрик доғлар, ёстиқчалар) ва микроскопик белгилари (ёстиқчалар, қиллар, конидиофора ва конидияларининг шакли ва ўлчамлари) мавжудлиги аниқланмаган.
Касалликнинг иккинчи - Colletotrichum indicum қўзғатадиган тури Ҳиндистонда кенг тарқалган, Покистон ва Фил суяги қирғоғида қайд этилгани хабар қилинган (Швер, 1964; Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Семенов ва б.қ., 1980).
Касаллик манбалари ва ғўза ҳосилига таъсири. Антракнознинг асосий бирламчи манбалари - толада, уруғлик чигит устида ва ичида сақланадиган мицелий ва конидиялар ҳамда ўсимлик қолдиқлари (поя, кўсак, барг ва ҳ.к.)да ҳосил бўладиган мицелий, конидия ва аскоспоралардир. Чигит устида замбуруғнинг 80000 тагача конидиялари бўлиши кузатилган. Чигит устида конидиялардан ҳатто оз бўлса ҳам, ниҳолларнинг кўпчилиги зарарланиши аниқланган. Уруғлик чигит экишдан олдин омборхонада 1 ёки 2 йил сақланганда чигит зарарланиш даражаси кескин пасайиши, ҳатто йўқолиши хабар қилинган (Смит, 1956; Davis ва б.қ., 1981), аммо бошқа маълумотларга кўра паразит чигитда яшовчанлигини 13 йил, тоза озиқа муҳитида 10 йилгача йўқотмаган (Соколова, 1983). Касалликнинг ғўза ўсув даврида тарқалишини бирламчи инфекция натижасида ривожланган доғларда пайдо бўладиган конидиялар таъминлайди, улар соғлом ўсимликларга ёмғир, шабнам ва шамол ёрдамида ўтади.
Антракнознинг ҳосилга энг кескин салбий таъсири ғўза ниҳол пайтида ва кўсаклар ривожланиши ва очилиб бошлаши даврида кузатилади. Ниҳолларда касаллик тарқалиши 80 фоиздан ошганда (Смит, 1956), уруғпалла, гипокотиль, чинбарглар, поя ва илдиз чириб ўсимликлар бутунлай нобуд бўлади. 1936 йилгача АҚШда антракноз қўзғатган кўсак чириши энг хавфли касаллик ҳисобланган ва кўп ҳосилни нобуд қилган. Жанубий Каролина штатида 1911 йил 60 фоиз, Флорида штатининг баъзи далаларида айрим мавсумларда 90 фоизгача кўсак йўқотилган. Кўп йиллик маълумотларга кўра техас илдиз чириши ва антракноз касалликларидан умумий ҳосил йилига 15-16 фоизга пасайган. Самарали кураш чораларини кўллаш натижасида 1955 йилдан сўнг антракноз АҚШда жуда кам кузатиладиган ва ҳосилга умуман зарар келтира олмайдиган касалликка айланган. Шу билан бирга, бошқа кўп мамлакатларда антракноз хавфли касаллик ҳисобланади ва ҳосилга зарар етказади. Ҳиндистонда касаллик кенг тарқалиши ва кучли ривожланиши 1953 йили районлаштирилган асосий навни ўзгартиришга мажбур қилган. Хитойда антракноз кўсак чиришнинг асосий сабабчиси эканлиги аниқланган. Миср ва Суданда ҳам анча зарар етказган (Смит, 1956; Швер, 1964; Справочник...,1970; Каримов, 1976; Davis ва б.қ., 1981; Соколова, 1983; Билай ва б.к., 1988).
Касаллик аломатлари. Ғўзанинг барча органлари (уруғбарг, гипокотиль, ниҳоллар, чин барг, барг банди, поя, кўсак, кўсак банди, тола, чигит) бутун ўсув даврида антракноз билан зарарланади, аммо касалликнинг энг кучли ривожланиши ниҳолларда (жумладан уруғбаргда) ва кўсакларда кузатилади.
Ниҳол шакли. Уруғбарг тупроқдан чиқмасдан ёки одатда униб чиққандан сўнг зарарланади. Уруғпалла ва гипокотилда олдин кичик доғлар пайдо бўлади, қўзғатувчи учун қулай об-ҳаво кузатилганда улар тез ўсади, тўқ-қўнғир тус олади, кизғиш ҳошия ҳосил қилади. Кўпинча ниҳолларнинг илдиз бўйинчаси шикастланади, уларнинг тупроқ билан чегарадош қисмида қизғиш доғлар пайдо бўлади, пояни ўраб олади, қисиб нозиклаштиради, ниҳолларнинг барги сарғаяди, улар ётиб қолади ва чирийди. Доғлар устида замбуруғнинг конидиофора ва конидияларидан иборат бўлган, концентрик доиралар шаклидаги, намроқ қатлам (ёстиқчалар) ҳосил бўлади. Бу ёстиқчалар (спородохий ва спороложе) олдин эпидермис остида бўлиб, пишганда эпидермисни ёриб, очилади.
Уруғбарг ва каттароқ (5-6 чинбарг чиққунга қадар бўлган) ниҳолларнинг энг кучли даражада чириши замбуруғ учун оптимумнинг энг пастки қисмлари, аммо иссиқсевар ғўза учун қулай муҳит (30 °С)дан анча паст бўлган ҳарорат - 20-26 °С да кузатилади. Ҳаво -исиб, ниҳоллар ўсиши учун қулай ҳарорат бўлганда, касаллик ривожланиши аста-секин тўхтайди ва ўсимлик бутунлай соғайиб кетиши мумкин.
Кўсак шакли. Кўсакларда олдин кичик, думалоқ, ўртаси бироз ботиқ, қизғиш-қўнғир, тўқ-қўнғир ёки тўқ-қизил доғлар пайдо бўлади, улар аста-секин қораяди, четларидаги кизғиш ранг сақланиб, ҳошия ҳосил қилади. Доғлар ўсиб, қўшилиб кетади, охирида кўсакнинг 1/4 қисми ёки ярмини қоплайди. Касаллик учун қулай об-ҳаво кузатилганда, доғларнинг усти нам, хамирсимон, туси ноаниқ-кулрангдан равшан пушти ранггача бўлган, конидиофора ва конидияларнинг эпидермисни ёриб осилган ёстиқчалари билан қопланади. Ўлчами катта доғлар концентрик доиралар шаклига киради, бунда энг ташқи доира бироз қизғиш-қўнғир, кейингиси қора, доғнинг маркази эса конидиялар кўплигидан пушти тусда бўлади. Кўсак ичидаги замбуруғ тола ва чигитда тез тарқалади; ҳатто кўсакда касалликнинг ташқи аломатлари кам бўлса ҳам, тола ва чигит кўпинча деярли бутунлай чириган бўлади. Кучли зарарланган кўсак очилмайди ёки ярим очилади, тола ва чигит ёпишиб қолади, қўнғир ёки қора тус олади, усти замбуруғнинг споралари билан қопланади, чаноқдан қийин олинади. Кўсак чириши мўътадил ҳарорат ва юқори намликда кучли ривожланади (Смит, 1956; Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Davis, 1981; Davis ва б.қ., 1981; Princkart ва б.қ., 1981; Воронкова, 1984; Билай ва б.қ., 1984).
Касаллик кўзгатувчиси ва унинг белгилари. Антракнозни кўпинча дейтеромицет (конидиал) стадиясининг Colletotrichum gossypii номи билан кўпчиликка маълум бўлган аскомицет Clomerella gossypii қўзғатади. Замбуруғ конидиал стадиясида Melanconiales (=Acervulales) тартибига киради ва олдин эпидермис тагида ривожланиб, сўнгра эпидермисни ёриб, ясси тавоқча очиладиган ёстиқчалар (спородохий, проложе) - қалин, даста-даста бўлиб жойлашган конидиофора ва конидиялар ҳамда қиллар қатлами - ҳосил қилади. Ёстиқчалар ҳосил бўлиши ва уларнинг ичидаги микроскопик органларнинг шакли ва ўлчамлари антракноз касаллигини ва унинг қўзғатувчисининг турини аниқлашда асосий таксономик белгилар сифатида қўлланилади. Замбуруг ташхиси: ёстиқчалар эпидермисни ёриб чиқувчи, қиллар якка ёки даста-даста, энг пастки қисми тўқ-қўнғир, учи деярли рангсиз, тўғри ёки бироз эгилган, деворчалар ёрдамида ҳужайраларга бўлинган, узунлиги 100-250 мкм. Конидиофоралар калта, шохланган, рангсиз, аммо кўплари бирга бўлганда пушти-апельсин рангли, ўлчами 12-28x5 мкм. Конидиялар чўзинчоқ, тухум шаклида ёки цилиндрсимон рангсиз, аммо кўп споралар бирга бўлганда ноаниқ пушти рангли, ўлчами 10-20x4,5-5,5 мкм (Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Билай ва б.қ., 1988).
Замбуруғ такомиллашган (аскомицет) стадиясида махсус мева таначалари - перитецийлар ҳосил қилади. Улар бутунлай ғўза тўқималари ичида жойлашади, фақат бўйинчаси эпидермисни ёриб, ташқарига чиқади. Кўплаб ҳосил бўлиши мумкин. Ранги тўқ-қўнғир ёки қора, шакли думалоқроқ ёки ноксимон, ўлчами 80-120x100-160 мкм. Асклар кўплаб ҳосил бўлади, тескари тўқмоқ шаклли, ўлчами 55-70x10-14 мкм. Аскоспоралар чўзинчоқ, эллипс шаклли, баъзан букилган, рангсиз, ўлчами 12-20x5-8 мкм. Парафизалар кўп, узун, нозик (Davis, 1981; Пидопличко, 1977).
Касалликни Ҳиндистон ва баъзи бошқа мамлакатларда замбуруғнинг бошқа тури - Colletotrichum indicum - қўзғатади. Унинг ташхиси: ёстиқчалар ниҳоллар поясида қора тусда, кавариқ, тарқоқ жойлашган; кўсакларда пушти рангли, зич жойлашган, концентрик доиралар ҳосил қилади. Қиллар конидиофоралар орасида жойлашган тўқ-қўнғир, учи тўмтоқ қиррали, ҳужайраларга бўлинмаган ёки 2-8 ҳужайрали, ўлчами 76,5-125,5x3,8-7 мкм. Конидиофоралар рангсиз, тўғри ёки кам эгилган, учи силлиқ, ўлчами 7,7-13,2x1,6-2,7 мкм. Конидиялар ўроқсимон эгилган, учлари нозиклашган ёки учи силлиқ, ўлчами 15-25x1,8-4,3 мкм. Бу турнинг аскомицет стадияси номаълум (Пидопличко, 1977).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish