128
100 китоб тўплами
узумчилик ва виночилик институти маълумоти бўйича олма
120 ц/га ҳосили билан тупроқдан 80-85 кг азот, 25-30 кг
фосфор ва 85-90 кг калийни олиб кетади.
Маълумки, мевали дарахтлар тўла ҳосилга киргунга
қадар бир нечта босқични босиб ўтади. Ҳар бир босқич учун
ўзига хос ўғит меъёрлари белгиланади.
Боғ яратиш дарахт кўчатларини етиштиришдан
бошланади. Кўчат етиштириш эса бир неча (2-3) йил давом
этади. Бу даврдаги тадбирлар тизимида тупроқларни
маданийлаштиришга алоҳида эътибор берилади. Тупроқ
кузда 30-45 см чуқурликда ҳайдалади.
Шудгор олдидан
тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда гектарига 30-100
т чала чириган гўнг, 60-100 кг фосфор, 70-80 кг калий сочиб
чиқилади, сўнгра сидерат сифатида биронта дуккакли-дон
экин етиштирилади.
Мевали дарахт уруғи экиладиган майдонга кузда 20-50 т
миқдорда чала ёки тўла чириган гўнг, 100-150 кг фосфор
ва 60-90 кг калий киритилади.
Экиш билан бир пайтда
гектарига 20 кг Р
2
О
5
берилса, уруғлар тез ва қийғос унади. Бу
даврда азотли ўғит қўллаш салбий натижа беради.
Ниҳоллар ўзини яхши тутиб олгандан кейин (3-4 чинбарг
даври) гектарига 40-50 кг азот киритиб, биринчи қўшимча
озиқлантириш, орадан 20-25 кун ўтгач шу меъёрдаги азот
билан иккинчи қўшимча озиқлантириш амалга оширилади.
Озиқлантириш учун гўнг шалтоғи ва парранда
ахлатидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда гўнг шалтоғи 5-10
марта суюлтирилади ва гектарига 10-15 т ҳисобида 4-5 см
чуқурликка солинади. Парранда ахлати сув билан 1:2
нисбатда аралаштирилади ва бир неча кун қолдирилади.
Кейин 8-10 марта суюлтирилиб, гектарига 0,8-1,0 т ҳисобида
солинади.
129
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
Ўзини тутиб олган ниҳоллар иккинчи йилнинг баҳорида
100-150 кг, июнь ойида 75-100 кг меъёрида азот (N)
билан
озиқлантирилади. Данакли меваларнинг ниҳоллари учун бу
меъёр 1/3 - 1/4 марта камайтирилади.
Мевали дарахт кўчатларини озиқлантириш. Етилган
ниҳолларни кўчат қилиб ўтқазишда кўпроқ хандақ (эни
40-50 м чуқурлиги 50-60 см) усулидан фойдаланилади.
Маҳаллий ўғит йиллик меъёрининг ярми хандақ ковлаш
учун режалаштирилган чизиқ бўйлаб ва қолган ярми хандақ
остига ташланади. Азотли ўғитлар солинмайди. Фосфор ва
калий ҳам хандақ остига ташлангач, кўчатлар ўтқазилади. Ҳар
бир кўчат ўрасига 20-30 л сув қуйилади ва кўчат танасининг
атрофи торф, компост ёки гўнг билан мульчаланади.
Кўчат учун ковланадиган ўранинг катталиги қуйидагича:
олма ва нок учун 100-60-0,5; олча, гилос ва олхўри учун
80-40-0,3; смородина, малина ва бошқа бутасимонлар учун
50-30-0,15. Бу ерда биринчи рақам ўранинг энини (см),
иккинчи рақам чуқурлигини (см) ва учинчи рақам ҳажмини
(м
3
) ифодалайди.
Кўчат ўраларига янги ёки чала чириган гўнг
ташлаш
мақсадга мувофиқ эмас, чунки уларнинг чиришидан
тупроқ қатламларида ҳосил бўладиган чала оксидланган
бирикмалар кўчатларни тутиб кетишини қийинлаштиради.
Шунингдек, калийли ўғит
сифатида калий сульфат
топилмаса, калий хлориддан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ёш ва ҳосилга кирган мевали дарахтларни
озиқлантириш. Кўчат ўтқазилгандан кейин ёш мевали
дарахтларни озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу даврда
дарахтларнинг жуссаси кичик бўлгани учун қатор ораларида
картошка,
сабзавот экинлар, хашаки илдизмевалилар ва
беда етиштириш мумкин. Лекин мазкур экинларга тупроқ
130
100 китоб тўплами
унумдорлигини янада оширишни таъминлайдиган даражада
маҳаллий ва минерал ўғитлар солинади. Енгил механикавий
таркибли тупроқларда люпин, хантал ёки вика ва сули
аралашмаси кўкат ўғит сифатида етиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: