Картошкани ўғитлаш
Картошкадан юқори
ҳосил
етиштириш
учун тупроқда озиқа
моддалар мўл бўлиши
шарт, бу бевосита унинг
илдиз тизимини кам
тараққий
этганлиги
билан боғлиқ. Илдизнинг
60%
дан
кўпроғи
тупроқнинг
0-20
см
қатламида,
20-25%
и
20-40 см қатламида, 7-10% и 40-60 см қатламида ва атиги
2-3% и чуқур қатламларда тарқалган.
Униб чиққандан то шоналашнинг бошланишигача ўрта
кечпишар навлар 20-27% озиқа модда тўпласа, шоналашдан
гуллашнинг охиригача 40-60 ва гуллашдан кейин 20-33%
озиқа модда тўплайди. 10 т картошка туганаклари (шунга
мос равишдаги поя ва барглари билан бирга) навларига
боғлиқ ҳолда турли тупроқ-иқлим шароитларида тупроқдан
40-70 кг азот, 15-20 кг фосфор ва 60-90 кг калийни олиб
чиқиб кетади. Бу албатта, кўп миқдорда минерал ўғитларни
қўллашни тақозо қилади. Лекин тупроққа солинадиган ўғит
меъёрлари, қўллаш муддатлари ва ўғит таркибидаги асосий
озиқа моддалар (NPK) нинг нисбати картошка ҳосилдорлиги
ва ҳосил сифатига турлича таъcир кўрсатади.
Картошкани ўғитлаш тизимида азот миқдорининг
устун бўлиши ферментатив таъсир йўналишини крахмал
тўпланишига тескари томонга қараб силжитади. Ялпи ҳосил
миқдори азот меъёрига боғлиқ равишда ортиб борса-да,
ҳосилнинг сифат кўрсаткичлари азот миқдори гектарига
200 кг дан ошганда кескин камаяди.
122
100 китоб тўплами
Кузатиш ва тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича,
тупроққа азот оширилган меъёрда солинганда, картошка
туганаклари йириклашади, лекин улар кўп ҳолларда
нуқсонли бўлиб, ичида ёриқ ва бўшлиқлар ҳосил бўлади.
Вирус касаллигига чалинадиган ўсимликлар сони ортади.
Картошканинг минерал озиқланишида фосфорнинг
аҳамияти жуда катта. У азотга тескари ўлароқ, картошка
туганаги сифат кўрсаткичларини сезиларли даражада
яхшиланишига ёрдам беради. Фосфор меъёри гектарига 50 кг
дан 200 кг га оширилганда (150 кг азот ва 60 кг калий фонида)
туганаклар таркибидаги крахмал миқдори 13,31% дан 13,86%
га етган. Шу билан бир вақтда витаминларнинг миқдори
ва маҳсулотнинг сақланиш муддати ҳам ошган. Фосфорли
ўғитларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан уларни қўллаш
муддатларига ҳам боғлиқлиги аниқланган.
Картошка ҳосилдорлигини ошириш ва туганаклар
сифатини яхшилашда калий элементининг роли беқиёсдир.
Калийли ўғитлар таркибидаги хлор ионлари
ўсимликларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсати-
шини ҳисобга олиб, унинг асосий қисми кузда, тупроқни
асосий ўғитлаш даврида солинади.
Картошка маҳаллий ўғитларга ўта талабчан экин.
Эртаги навлар вегетация даври қисқа бўлганлиги сабабли
гўнгдан унумли фойдалана олмайди, кечпишар навларнинг
гўнг таркибидаги озиқа элементларидан фойдаланиш
коэффициенти бирмунча юқори.
Гўнг айниқса, енгил гранулометрик таркибли, етарли
даражада намланадиган тупроқларда яхши самара беради.
Кўп сонли тажриба натижаларининг кўрсатишича, турли
тупроқ-иқлим минтақаларида бир га майдонга солинадиган
20-40 т гўнг ўртача 2,5-6,0 т қўшимча ҳосил беради.
123
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
Маҳаллий ва минерал ўғитларни биргаликда қўллаш
ҳосилдорликни янада ошишига хизмат қилади. Турли тупроқ-
иқлим шароитларида ҳар 10 т гўнгга 10-15 кг миқдорида азот
қўшиш тавсия этилади.
Тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, азот,
фосфор ва калийнинг ҳар бири гектарига 20-30 кг миқдорда
нитрофоска ёки нитроаммофоска шаклида берилса,
ниҳоллар баравж ривожланади.
Қўшимча озиқлантиришларнинг энг қулай муддатлари
тўлиқ ниҳоллар пайдо бўлиш давридан шоналашгача
бўлган даврдир. Кеч муддатларда амалга оширилган
қўшимча озиқлантириш вегетация даврининг чўзилиб
кетишига сабаб бўлади. Қўшимча озиқлантиришда тупроққа
асосан азотли ўғитлар солинади.
Фосфорли ўғитлар билан (20 кг Р
2
О
5
) ниҳоллар шоналаш
даврида ёки йиғим-теримдан бир ой аввал илдиздан
ташқари озиқлантирилса, ҳосилдорлик гектарига 10-15 ц га,
туганаклардаги крахмал миқдори эса 1,9-3,1% га кўпаяди.
Умуман олганда, юқори меъёрда солинган азотли ўғитлар
туганаклар таркибидаги крахмал миқдорини 0,2-0,7% га
камайтиради, фосфорли ўғитлар эса, 1-2% га оширади.
Калийли ўғитлар, айниқса таркибида хлор тутган калийли
ўғитлар, крахмал миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Қўллаш
меъёрига боғлиқ равишда гўнг ҳам крахмал миқдорини 0,5-
1,0 % га камайтириши мумкин.
Бўз тупроқли ҳудудда эртапишар картошка навлари учун
гектарига 120-150 кг азот, 80-100 кг фосфор ва 60 кг калий,
кечпишар навлар учун эса 200-250 кг азот, 150-160 кг фосфор
ва 100 кг калий қўллашни тавсия қиладилар. Картошкани
такрорий экин сифатида экиш режалаштирилганда, гўнг
тўлалигича, фосфорли-калийли ўғитлар йиллик меъёрининг
124
100 китоб тўплами
70-80% и кузги шудгорлашда, қолган қисми эса (29-30% и)
ерни экишга тайёрлашда киритилади. Картошкага йиллик
азот меъёрининг 20% и тупроқни экишга тайёрлашда, 30% и
биринчи озиқлантиришда (ниҳоллар тўлиқ униб чиққач) ва
50% и ғунчалаш даврида қўлланилади.
Гектарига 5 т чириган гўнг ва 100 кг аммиакли селитра
туганаклар остига ташлаб экилса, ниҳолларнинг униб чиқиш
суръати жадаллашади.
Картошка етиштиришда аммоний сульфат, донадор
суперфосфат ва калий сульфат тенгги йўқ ўғитлардан
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |