САБЗАВОТ ЭКИНЛАРНИ ЎҒИТЛАШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ
Сабзавот экинлар ва картошка бошқа дала экинларига
қараганда тупроқ ҳарорати, намлиги ва озиқа моддалар
миқдорига анча талабчан. Айни экинлар илдизи тупроқнинг
чуқур қатламларига тушиб бормасдан, асосан ҳайдалма
қатламида тарқалади. Шунинг учун ҳам бу экинларнинг
унумдорлиги юқори, аэрация шароити яхши бўлган
тупроқларда етиштириш мақсадга мувофиқдир.
Турли сабзавот экинлар ҳосили тупроқдан ҳар хил
миқдордаги озиқа моддаларни олиб чиқиб кетади. Бу
хусусият бўйича сабзавот экинларни тўрт гуруҳга бўлиш
мумкин: озиқа моддаларни кўп миқдорда олиб чиқиб
кетадиган экинлар: карамнинг ўрта ва кечпишар навлари;
озиқа моддаларни ўртача миқдорда олиб чиқиб кетадиган
экинлар: помидор, бодринг, пиёз; озиқа моддаларни кам
миқдорда олиб чиқиб кетадиган экинлар: қандлавлаги,
сабзи; энг кам миқдорда озиқа моддаларни олиб чиқиб
кетадиган экинлар: редиска ва бошқалар.
Сабзавотлар томонидан озиқа моддаларни кам ёки кўп
миқдорда ўзлаштирилиши ўсиш даврининг давомийлиги,
112
100 китоб тўплами
илдиз тизимининг ривожланиши ва яна бир қатор биологик
хусусиятлари билан боғлиқдир. Сабзавотлар тупроқдаги
озиқа моддалар нисбатига ҳам ўзига хос муносабат билдиради.
Масалан, карам учун биринчи навбатдаги тансиқ элемент –
азот, помидор учун – фосфор, пиёз ва қандлавлаги учун
калий ҳисобланади.
Карамни ўғитлаш
Карам – асосий сабзавот
экинларидан ҳисобланади.
Навига боғлиқ равишда
ўсиш даври 60-140 кунни
ташкил этади. Карамнинг
ўқ илдизи тупроқнинг 50-60
см чуқурлигига тарқалади.
Карам азотли ўғитларга
ўта талабчанлиги билан
бошқа
сабзавот
экин-
ларидан ажралиб туради. У азотни то йиғим-терим
давригача ўзлаштиради. Азот билан юқори даражада
таъминланган тупроқларда ҳам азотли ўғитларни қўллаш,
карам ҳосилдорлигини оширади. Бир га майдонга ўртача 90-
180 кг азот қўллаш тавсия этилади.
Карам тупроқдан фосфорни кам миқдорда олиб чиқиб
кетиши сабабли, фосфорли ўғитларга унча талабчан эмас.
Ҳақиқатан ҳам, ҳаракатчан фосфор билан юқори даражада
таъминланган тупроқларда фосфорли ўғитларнинг самараси
яққол кўринмайди. Шунинг учун ҳам карам етиштириладиган
пайкалларнинг бир гектарига 30-90 кг фосфор (Р
2
О
5
) тавсия
қилинади. Фосфор карам ҳосилдорлигини ошириши ва
сифатини яхшилаши билан бирга солинган азот ва бошқа
моддаларнинг кўпроқ ўзлаштирилишига ёрдам беради.
113
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
Шунингдек, карамга йиллик фосфор меъёрини қўшимча
озиқлантириш пайтида қўллаш ҳам юқорида айтилган
кўрсаткичларни бирмунча ошишига олиб келади, чунончи,
фосфор гектарига 150 кг миқдорда (200 кг азот ва 150 кг
калий фонида) берилганда, ҳосилдорлик гектарига 407 ц га
етиб, карамбошлардаги қуруқ модда 6,11% ни, қанд модда
миқдори эса 4,34% ни ташкил этган. Айни шу фонда фосфор
йиллик меъёрининг 20 кг га яқини кўчатларни ўтқазиш
пайтида берилганда, ҳосилдорлик гектарига 20 ц га, қуруқ
модда миқдори 0,21% га, қанд моддаси эса, 0,34% га кўпайган.
Карамнинг калийли ўғитларга бўлган талабчанлиги
тупроқнинг алмашинувчан калий билан таъминланганлик
даражасига боғлиқ. Умуман олганда, гектарига 80-180 кг
атрофида калий қўллаб, карамдан мўл ва сифатли ҳосил
етиштириш мумкин.
Шудгор остига солинадиган ўғитлардан сабзавот
экинлари ривожланишнинг 20-30 кунларидан кейин
фойдалана бошлайди, табиийки, ривожланиш даврининг
бошланғич даврларида озиқа элементларининг танқислиги
яққол сезилади. Бунинг олдини олиш учун уруғларни
экиш билан бирга гектарига 10-15 кг фосфор берилади.
Кўчатларни ўтқазиш пайтида эртапишар навлар экиладиган
пайкалларнинг гектарига 10 кг азот, 20 кг фосфор ва 10 кг
калий солинади. Кечпишар навлар экиладиган пайкалларда
эса ҳар уч элементдан 15 кг дан қўллаш лозим. Карамни
қўшимча озиқлантиришлар сони ва муддатларини белгилаш
бевосита асосий ва экиш олдидан амалга ошириладиган
озиқлантиришларга боғлиқдир. Карамбош шаклланаётган
даврда гектарига 30-40 кг азот берилса, ҳосилдорлик
сезиларли даражада ошади.
114
100 китоб тўплами
Do'stlaringiz bilan baham: |