Баҳорги буғдой, арпа ва
сулини ўғитлаш
Республикамизда баҳорги
дон экинлари ичида баҳорги
буғдой нисбатан кам миқдорда
етиштирилади. Буни тупроқ-
иқлим
шароитларининг
нобоплиги билан эмас, балки
деҳқончилик юритиш тизими
билан изоҳлаш лозим. Зеро, бу
экинни экиш ва парваришлаш
бизнинг
шароитимизда
бошқа асосий қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш
агротехникаси билан бир паллага тўғри келиб қолади.
Сули тупроқ унумдорлиги ва муҳитига унча талабчан эмас.
Баҳорги буғдой ва арпа нисбатан унумдор, муҳити мўътадил
ёки мўътадилга яқин тупроқларда яхши ўсиб-ривожланади.
Бу экинларнинг ҳосилдорлиги иссиқлик режими унча
яхши бўлмаган оғир механикавий таркибли тупроқларда
ва шунингдек, енгил механикавий таркибли тупроқларда
кескин камаяди. Сулининг илдиз тизими яхши ривожланган
бўлиб, баҳорги буғдой ва арпаникига нисбатан тупроқнинг
анча чуқур қатламларига тушиб боради. У тупроқдаги қийин
эрийдиган бирикмаларни ҳам нисбатан кўпроқ ўзлаштириш
қобилиятига эга.
Маълум миқдордаги ҳосил (25 ц/га) ва шунга мос сомон
таркибидаги озиқа моддаларнинг миқдори жиҳатидан ҳам
тавсифланаётган донли экинлар бир-биридан фарқ қилади.
Баҳорги дон экинлари учун беда, дуккакли-дон экинлари
ва ўғитланган кузги донли экинлар яхши ўтмишдош
ҳисобланади. Картошка, қандлавлаги, донли экинлар ва
102
100 китоб тўплами
шу каби ҳосили кеч муддатларда йиғиб-териб олинадиган
экинлар ўрнида баҳорги дон экинлар етиштирилганда,
ўғитларга, айниқса азотли ўғитларга бўлган талаб ҳосили
эртароқ йиғиштириб олинадиган ўтмишдош экинлардан
кейин экилгандагига нисбатан анча юқори бўлади. Беда ва
дуккакли-дон экинларидан кейин баҳорги дон экинларининг
азотли ўғитларга бўлган талаби кескин камаяди.
Баҳорги донли экинлар учун биринчи навбатдаги озиқа
элементи азот ҳисобланади. Иккинчи ўринда фосфор туради.
Енгил механикавий таркибли тупроқларда калийнинг
аҳамияти катта.
Баҳорги дон экинларнинг маҳаллий ўғитларга кузги
экинлардагичалик бўлмаслиги кузги дон экинларидагидан
паст.
Барча тупроқ-иқлим минтақаларида баҳорги дон
экинларини экиш билан гектарига 10 кг фосфор (P
2
O
5
)ни
суперфосфат ёки аммофос шаклида қўллаш яхши натижа
беради. Фосфорли-калийли ўғитларнинг асосий қисми кузда,
шудгор остига берилгани маъқул.
Одатда, баҳорги дон экинлар баҳорда азотли ўғитлар
билан қўшимча озиқлантирилмайди. Фақат суғориладиган
деҳқончилик шароитида, нитратларнинг илдизларни тарқалиш
зонасидан ювилиб кетиш хавфини ҳисобга олиб, азотнинг бир
қисмини (30-40 кг/га) шу мақсадда ажратиш мумкин.
Гектаридан 3,5-4,0 т ҳосил олиш учун бўз тупроқлар
минтақасида 100-120 кг азот, 80-90 кг фосфор, 50-60 кг
калий қўлланилади. Айрим тадқиқотларнинг натижаларига
қараганда, йиллик азот меъёрининг бир қисмини (30-40 кг)
мочевина ўғити шаклида барги орқали (илдиздан ташқари
озиқлантириш) пуркаш, дон сифатини сезиларли даражада
оширади.
103
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |