109
Қишлоқ хўжалигида
ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
га етиши ҳам унчалик таъсир кўрсата олмайди.
Шолининг ҳосили ва гуручнинг сифати навнинг биологик
хусусиятлари ва ташқи муҳит шароитларига боғлиқ. Мазкур
шароитлар ичида айниқса, минерал озиқлантиришнинг
аҳамияти катта.
У азотга жуда талабчан бўлиб, ўсиш даврининг бошидан
охиригача ўзлаштиради. Азотнинг ўзлаштирилиш жадаллиги
ниҳоллар улғайгани сари (сўнгги барг пайдо бўлгунга қадар)
ортиб боради, сўнгра кескин камаяди. Азот танқислиги
шароитида ниҳолларнинг ривожланиши секинлашади,
барглари сарғая боради, фотосинтез ва шохланиш
сустлашади, рўваклар кам донли бўлиб, ҳосилдорлик
сезиларли даражада пасаяди. Ўтказилган тадқиқот
маълумотларига қараганда, азотли ўғитлар меъёрининг
ортиб бориши қонуний равишда шоли ҳосилдорлигини
оширади. Гектарига 150-200 кг
азот солиш шоли учун энг
мақбул миқдор ҳисобланади.
Шолининг калийга бўлган талаби одатда унинг
тупроқдаги захираси ҳисобига қондирилади. Калий
етишмаган ҳолларда, айниқса ниҳоллар
эндигина униб
чиққан даврда, шолининг барглари жуда секин шаклланади,
шохланиши ҳам суст боради. Ҳар 1 га пайкалдан 70-90 ц
ҳосил етиштириш учун тупроққа маълум миқдорда калийли
ўғитлар солиниши лозим.
Маҳаллий ўғитлардан шолига гўнг, компостлар ва кўкат
ўғитлар қўлланилади. Гўнг ва компостларни кузда, шудгор
остига 20-40 т/га миқдорида ишлатиш ҳосилдорликни
гектарига 20-25 ц га оширади.
Азотли ўғитнинг йиллик меъёри бўлиб-бўлиб экиш
олдидан ва қўшимча озиқлантиришда берилади.
Асосий
ўғитлаш аммиак шаклдаги азотнинг нитрификацияланишини
110
100 китоб тўплами
камайтириш мақсадида экиш олдидан ўтказилади. Бунда
йиллик азот меъёрининг 1/2 - 2/3 қисми культиватор ёки
дискали тирма ёрдамида тупроқнинг 8-10 см чуқурлигига
солинади. Оғир гранулометрик таркибли тупроқларда
асосий ўғитлашдаги азот миқдори
бирмунча оширилиши
мумкин. Азотли ўғитнинг қолган қисми 1-3 та қўшимча
озиқлантириш йўли билан берилади. Кўп ҳолларда қўшимча
озиқлантириш икки муддатда: 2-3 чин барг ва тупланиш
даврларида ўтказилади. Қўшимча озиқлантириш олдидан
шолипояларга сув кириши тўхтатилади, ўғитлашдан
кейин
2-4 кун ўтгач, чеклар яна сув билан бостирилади.
Алмашлаб экиш шароитида фосфорли ўғитлар азотли
ўғитлар билан биргаликда қўлланилгандагина яхши самара
беради. Шоли учун энг яхши фосфорли ўғит – суперфосфат
ҳисобланади. Марказий Осиё шароитида бир га майдонга,
тупроқнинг ҳаракатчан фосфор билан таъминланганлигини
ҳисобга олган ҳолда, 60-90 кг фосфор (P
2
O
5
) солиш лозимлиги
аниқланган. Лекин уни қўллаш муддатлари ҳақида
якдил
фикрга келинмаган.
Фосфорнинг йиллик меъёри кўпинча тўлалигича шудгор
остига солинади. Айрим мутахассислар фосфорнинг йиллик
меъёрининг 1/2 - 2/3 қисмини шудгор остига, қолган қисмини
эса тупланиш даврида қўшимча озиқлантириш сифатида
солиш тарафдоридир.
Калийли ўғитларнинг меъёри тупроқнинг алмашинувчан
калий билан таъминланганлик даражасига боғлиқ равишда
белгиланади. Калийли ўғитлар қадимдан ҳайдаланадиган
ва қайир тупроқларда яхши самара беради.
Калийли
ўғитларнинг шоли учун тавсия этиладиган ўртача меъёри –
гектарига 50-100 кг. Белгиланган калийли ўғит миқдори
тўлалигича тупроқни асосий ишлаш пайтида солинади.
111
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
Баъзи ҳолларда йиллик меъёрнинг 50-70% и экишгача,
қолган қисми қўшимча озиқлантириш
тарзида тупланиш
ёки найчалаш даврида қўлланилади. Шолига ҳар қандай
шаклдаги калийли ўғитларни қўллаш мумкин, бу мақсадда
кўпроқ калий хлориди ва калий тузи ишлатилади.
Ўғитларнинг самарадорлиги шолининг нави билан бевосита
боғлиқ. Масалан, тажрибалар асосида УзРос 7/13 нави УзРос
59 навига нисбатан калийли ўғитларга талабчан.
Do'stlaringiz bilan baham: