Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғитлар ва уларни қўллаш



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/60
Sana19.04.2022
Hajmi0,71 Mb.
#564187
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60
Bog'liq
91 Қишлоқ хўжалигида ишлатилидиган ўғитлар ва уларни қўллаш

Фосфорит талқони.
Бу ўғит фосфоритни кукун ҳолатга 
келгунча майдалаб олинади. Фосфорит талқонини тайёрлаш 
учун паст навли фосфоритдан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Фосфорит талқони – энг арзон фосфорли ўғит. 
Фосфорит талқонининг олий нави 25, биринчи нави 22, 
иккинчи нави 19% Р,0
5
тутади.
Фосфорли ўғитларни қўллаш
Асосий ўғитлаш.
Фосфорли ўғитларни тупроққа асосий 
ўғитлаш даврида солишдан мақсад – экинларни бутун вегета-
ция даврида фосфор билан таъминлашдир. Асосий ўғитлашда 
ўғит шакли, тупроққа солинадиган меъёри, муддати ва 


18
100 китоб тўплами
чуқурлигига алоҳида эътибор берилади, бошқа озиқ, моддалар 
билан биргаликда қўллаш ёки қўлламаслик масалалари ҳал 
этилади.
Асосий ўғитлашда фосфорли ўғитларнинг кўмилиш 
чуқурлигига биринчи навбатдаги эътибор қаратилади.
Ўсимликлар ривожланиб боргани сари асосий ўғитлашда 
солинадиган фосфорнинг ўзлаштирилиш даражасининг 
камайиб бориши кузатилади. Масалан, маккажўхори 
ривожланишнинг бошланишида таркибидаги фосфорнинг 45-
95% и, султон чиқариш даврида 11-33 ва пишиш даврида 7-13% 
ини ўғит ҳисобидан тўплайди. Ривожланишнинг илк даврларида 
фосфор тўлалигича ўғит таркибидан ўзлаштирилса, пишиш 
даврида ўзлаштирилган фосфорнинг ўндан бир қисми ўғит ва 
ўндан тўқкиз қисми тупроқ фосфори ҳиссасига тўғри келади. 
Фосфорли ўғит 10 см дан чуқурроққа солинса, ўсимликлар 
томонидан яхши ўзлаштирилади. Ёз ойларида тупроқнинг 
юза қатлами қуриб қолади ва табиийки, ўсимликлар ундаги 
фосфордан фойдалана олмайди. Юза қатламларга солинган 
фосфорли ўғит кейинги йилда амалга ошириладиган шудгор 
пайтида тупроқнинг пастки қатламлари билан аралашади ва 
шундан кейингина ундан экинлар унумли фойдаланади.
Асосий ўғитлаш чоғида солинадиган фосфорли ўғит 
меъёри тупроқ унумдорлиги, режалаштирилган ҳосил, 
ўтмишдош экин ва унга қўлланилган ўғит миқдори билан 
боғлиқ. Одатда техникавий экинларга юқори (120 кг/га ва 
ундан ортиқ), маккажўхори, картошка, сабзавот ва хашаки 
илдизмевалиларга ўрта, дон ва дуккакли-дон экинларга паст 
(30-45 кг/га) меъёрдаги фосфор тавсия этилади.
Тупроққа солинган фосфорли ўғитлар таркибидаги 
фосфорнинг 5-15% и (деҳқончилик учун ўта қулай йилларда 
Сабзавот нўхатининг “Альфа 2” нави


19
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган 
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–
китоб
20% гача) биринчи йилда экилган экинлар томонидан 
ўзлаштирилади.
Фосфорли ўғитлардан фойдаланиш коэффициентини 
яхшилаш йўлларидан бири уни захиравий қўллашдир. Мазкур 
усулда ҳар гектар майдонга 3-4 т атрофида фосфорли ўғит 
солинади, бунда ўғитни тупроққа солиш билан боғлиқ бўлган 
харажатлар кескин камаяди.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish