8- чизма. Фойданинг харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлиги.
9.5. Фавқулодда харажатлар таҳлили
Фавқулотда ҳаражатлар – бу раҳбарият қарорларига боғлиқ бўлмаган ва корхонанинг одатий фаолияти учун характерли бўлмаган, гоҳо-гоҳо содир бўладиган ходиса ёки операциялар харажатларидир. Харажатлар қуйидаги ҳолларда фавқулотда харажатлар ҳисобланади:
Бир неча йил мобайнида вужудга келмайдиган.
Хужалик юритувчи субъектнинг одатий хужалик фаолияти натижасига кирмайдиган.
Хўжайинлар ёки раҳбарият қарорларига боғлиқ бўлмайдиган.
Ҳисобот ва ўтган йилнинг фавқулотда зарарлар суммаси ҳақида маълумотлар молиявий ҳисоботнинг №2 –шакли «Молиявий зарарлар тўғрисидаги ҳисобот» да бўлади.
Компания ўзининг одатий ҳўжалик фаолияти натижасида олинадиган фойда ёки зарарга фавқулотда моддалар каби қаралмайди. Ходиса ғайри оддий бўлиши керак ва компаниянинг одатий хўжалик фаолиятидан фарқ қилиши керак. Қандайдир ходиса ёки операция битта фирма учун ғайри оддий ҳисобланса бошқаси учун муҳитлар фарқи сабабли одатий характерга эга бўлиши мумкин. Икки ходисани кўриб чиқамиз.
Биринчи ходиса. Ўзбекистоннинг вилоятларидан бирида пахта ҳосили дўл сабабли йўқ қилинган. Пахта етиштириладиган майдонларда дўл етказдирган бундай зарар – кам учрайдиган ходисадир.
Иккинчи ходиса. Цитрус мевалари ҳосили совуқдан зарар кўрди. Совуқ тушиши 3 ёки 4 йилда бир марта бўлади.
Биринчи ходисага пахта етиштириладиган жойларда дўл кам учраши сабабли фавқулоддагидек қаралади. Иккинчи ҳодисани компания ишлаётган атроф муҳит ҳисобга олган ҳолда фавқулодда деб бўлмайди. Компаниянинг раҳбарияти совуқ тушишини кўзда тутган ҳолда совуқ тушуши оқибатини олиш ёки келажак ҳосилни суғурта қилиш каби чораларни қўллаш керак.
Солиққа тортиш жиҳатдан кўплаб давлатларда фавқулодда фойда даромад солиғига тортиладиган солиқ сўммасини оширади, фавқулодда зарар эса камайтиради.
Фавқулодда зарарларни таҳлил қилаётиб қуйидагиларни амалга ошириш керак.
уларни харажатларга тўғри олиб борилганлигини текшириш;
уларнинг умумий харажатлар сўммасидаги улушини аниқлаш;
уларнинг турлари ва умуман бир неча йилги сумма ва даража динамикасини ўрганиш;
уларнинг юзага келиш сабабларини ва олдини олиш чораларини ўрганиш.
Бизнинг амалиётимизда тасодифий фойда ва зарарлар кам учрамоқда. Шу туфайли ушбу кўрсаткичларнинг таҳлили ҳам етарли даражада ишлаб чиқилмаган. Ушбу зарар ва фойда умумий ҳажми бўйича молиявий натижа кўрсаткичлари билан, молиявий таҳлилда, алоҳида турлари бўйича эса харажатлар таҳлили билан бошқарув таҳлилида ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |