Ишанджанов Лазиз Собирджанович



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#56864
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
globallashuv sharoitida madaniyatlararo integratsiya masalalari

53 
3-
БОБ. ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ 
ЖАҲОН МАДАНИЯТИГА УЙҒУНЛАШУВ МУАММОЛАРИ 
3.1. Ўзбекистоннинг жаҳон маданияти билан хамкорлиги ва 
уйғунлашуви 
Ўзбекистон мустақилликга эришгач, мустақил ташқи иқтисодий сиёсат 
олиб бориб, қатор халқаро нуфузли ташкилотларга аъзо бўлди. Хусусан, 1993 
йилдан бери БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 
ташкилоти (ЮНЕСКО) билан кенг миқёсда самарали ҳамкорлик қилиб 
келмоқда. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОнинг 
қатор халқаро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига қўшилган ва улардаги қоида 
талабларини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Маълумки, Буюк ипак йўли инсоният учун беқиёс қадрият ҳисобланади. 
Халқаро ташкилот хисобланмиш ЮНЕСКО нафақат уни ўрганиш, балки 
қадимий халқлар меросини келажак авлод тиклаш ва сақлаб қолиш учун ҳам 
алоҳида эътибор қаратмоқда. 
Буюк Ипак йўли инсоният учун беқиёс қадрият ҳисобланади. Шунинг 
учун ЮНЕСКО нафақат уни ўрганиш, балки қадимий халқлар меъросини 
келажак авлод учун тиклаш ва сақлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. 
1972-
йил ЮНЕСКО томонидан Жаҳон маданий ва табиий меросини
муҳофаза қилиш тўғрисида Конвенция қабул қилинди. 146 давлат жаҳон 
ҳамжамиятини инсоният тамаддуни эга бўлган беқиёс қадриятларни тан 
олиш, муҳофаза қилиш ва тиклаш жараёнига жалб этувчи мазкур битим 
тарафдорлари бўлди. Конвенция мазкур халқаро ҳамкорликниг ҳуқуқий, 
маъмурий ва молиявий базасини доимий равишда таъминлаб келмоқда. Бу 
лойиҳани амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар барча сиёсий ва 
жуғрофий чегараларни бартараф этишнинг асоси - “жаҳон меъроси 
концепцияси”ни шакиллантириш имконини беради. Жаҳон ҳамжамияти 
қабул қилинган битимига мувофиқ, жаҳон қадриятлари қаторига киритилган 


54 
маданий ва табиий ҳудудларни муҳофаза қилишда турли мамлакатлар ёрдам 
бериб келмоқда. Бундай ҳудудларни аниқлаш учун умумжаҳон рўйхати 
тузилди. Бугунги кунда мазкур рўйхатга юздан ортиқ давлатлар ҳудудида 
жойлашган 721 та объект киритилган. Бундан ташқари, вайрон бўлиш, 
ташландиқ ҳолатга тушиш, бузулиш хавфида бўлган жойлар алоҳида 
ажратиб кўрсатилган. Уларни ҳимоя қилиш ва тиклаш билан боғлиқ ишларни 
Умумжаҳон меърос жамғармаси молиялаштиради.
Бу кенг кўлламли фаолият маданий туризмни ривожлантириш билан 
узвий боғлиқдир. Жаҳон туризм ташкилоти маълумотларига кўра туризм 
бугунги кунда энг даромадли соҳадир. Иккинчи жаҳон уришидан сўнг бошқа 
соҳаларга нисбаттан туризмнинг тез ривожланиши кузатилди. Халқаро 
экспертлар фикрича, бу асрда у янада тез ривожланади. Жумладан, 1998 
йилда жаҳон туризми соҳасида олинган даромад 445 млрд. долларни, саёҳлар 
сони эса 650 миллион кишини ташкил этган бўлса, мутахасисларнинг 
таъкидлашича, 2010 йилда саёҳлар сони 1998 йилдагига нисбаттан икки 
баровар кўпайди. Шунга мувофиқ туризм билан боғлиқ бошқа соҳаларда ҳам 
даромад ўсиши табиийдир. 
Европа комиссияси амалага оширган таҳлил натижаларига кўра, 60%
саёҳларни қизиқтирадиган нарса маданиятдир. Шу нуқтаи назардан, ЖТТ 
Бош ассамбилеяси 12- сессиясида “жаҳон меъросини янги минг йиллик учун 
сақлаш” ҳақидаги қарорининг қабул қилиниши табиий ҳолатдир. Бугунги 
кунда барча қитъаларда юзлаб туристик маршрутлар ишлаб чиқилган. Улар 
ичида саёҳларни кўпроқ жалб этувчи ва энг узун маршрут-12800 клометрли 
Буюк Ипак йўлидир. Ўтган асрлардаги савдогар миссионер ва географлар 
қаторига бугунги кунда сайёҳлар ҳам қўшилди. Буюк ипак йўли бўйлаб 
маршрутлар ташкил этилиш натижасида бугунги глобал меърос билан 
танишиш имконияти яратилди. 1988 йили ЮНЕСКО “Ипак йўли – мулоқот 
йўлини интеграл ўрганиш” номли ўн йилга мўлжалланган лойиҳа 
бошланганини эълон қилди. Ундан кўзланган асосий мақсад-ҳар томонлама, 
кенг миқёсда тамаддунлар тарихини ўрганиш, Шарқ ва Ғарб ўртасида яқин 


55 
маданий алоқалар ўрнатиш, Евроосиё қитъасида халқаро муносабатларни 
яхшилашдан иборат. Бошқача айтганда, Буюк Ипак йўлининг тикланиш 
тамаддунлараро мингйиллик мулоқотни тиклаш ва янги босқичга кўтаришга 
қаратилган эзгу ишдир. 
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ўнлаб илмий конференция ва 
семинарлар ўтказилди, китоб, рисола ва мақолалар нашр этилди, айрим 
тарихий археологик ва меъморий иншоотлар тикланди ва барпо этилди. 
Нашрлар қаторида кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган “Ипак йўли – 
умумий меърос, тоифа хусусиятлари”, “Қуруқлик тадқиқотлари”, “Денгиз 
тадқиқотлари”, “Маданият ва цивилизациялар”, “Кашфиётлар ва савдо-
сотиқ” каби китобларни алоҳида кўрсатиш мумкин. Албатта, лойиҳа 
доирасидаги бутун фаолиятининг манбаи ва ахборот асосини Буюк Ипак 
йўли бўйлаб ташкил этилди.
Биринчи экспидитция 1990 йили Хитойга чўл бўйлаб Сиандан 
Қашқаргача амалга оширилди, унда 19 та мамлакат вакиллари иштирок этди. 
Унинг натижалари бўйича Урумчида “Ипак йўлининг қуруқликдаги йўллари 
ва ХХI аср бўсағасида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий алмашувлар 
мавзуйида халқаро семинар, Дунъхуанда “Дунъхуанд ва Буюк Ипак 
йўли”мавзуида симпозиум ўтказилди. Мазкур экспидиция 1995 йил 24-
октябрдан 1996 йил 19 февралгача Парижда ўтказилган кўргазмани ташкил 
этишга асос бўлди. Кўргазмада 1991 йилнинг баҳор – ёз ойларида Марказий 
Осиё даштлари бўйлаб ташкил этилган экспидиция давомида қўлга 
киритилган топилма ва материаллар намойиш этилди. Экспертлар ва ОАВ 
вакилларидан иборат катта гуруҳ беш минг километрлик дашт 
кенгликларини забт этишди. Бу сафар ҳам мазкур экспидиция икки илмий 
семинар билан якунланди-“Қадимги Ипак йўли бўйларида барпо этилган 
карвонсарой ва шаҳарларнинг аҳамияти” (Хива) ва “Бош Ипак йўли 
бўйларидаги ўтроқ ва кўчманчи маданиятлар ўртасидаги муносабатлар” 
(Олмаота ). 


56 
1990 йил охири 1991 йил бошларида бўлиб ўтган Ғарбдан Шарққа 
“ойна” бўлмиш Венециядан Осакагача бўлган денгиз сафари жамоатчиликда 
катта қизиқиш уйғотди. Экспидиция аъзолари 34-мамлакат олим ва 
журналистлари 27минг километрлик масофани босиб ўтишди. 
1992 йил 10-июлдан 5-августгача давом этган Монголия сафари ҳам 
самарали бўлди. Бу мамлакат аҳолиси – чўл дашт халқи. Уларнинг аксарияти 
кўчманчиликда ҳаёт кечиради. Шунга мувофиқ, уларнинг ўзига хос санъати, 
ҳунарлари, ўйин ва билимлари кўп. Мазкур экспидициянинг асосий 
натижаларидан бири-Улан–Баторда ЮНЕСКО бошчилигда Кўчманчи 
цивилизацияларни ўрганиш бўйича халқоро институтнинг ташкил этиши 
бўлди.
Кўп мамлакатларда буддавийликка бўлган қизиқиш кундан кунга ортиб 
бормоқда. Шу жиҳатдан ЮНЕСКОнинг маҳаллий Миллий комиссияси ва 
Непал давлатининг археология департаменти томонидан 1995 йил сентябрь 
ойида ташкил этилган “Будда йўли” экспедициясининг ташкил этилиши 
катта воқеа бўлди. Бу экспедиция таркибига ҳам жаҳон ҳамжамиятининг 
нуфузли вакиллари кирди. Улар Люмбини ва Катманду водийси
ҳудудларига, буддавийлар жамоасига ташриф буюрдилар. Непалда икки 
халқаро семинар бўлиб ўтди. 
ЮНЕСКОнинг “Ипак Йўли –диалог йўлини интеграл ўрганиш” 
лойиҳаси бўйича муҳим натижалар қўлга киритилди ва уни давом эттиришга 
қарор қилинди. Ипак йўлининг Халқаро консультатив комиссияси ва кўпгина 
мамлакатлар,жумладан,Ўзбекистон Республикаси бунинг ташаббускори
бўлишди. Дастур ЮНЕСКОнинг янги-“Марказий Осиёдаги Машриқу 
Мағриб маданий алоқалари” лойиҳаси доирасида давом этди. Мазкур лойиҳа 
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1997 йилдаги 29-сесиясида қабул 
қилинди. Тадқиқот йўналишлари Ипак йўли ёзма ёдгорликлари ва тилларни 
ўрганиш, карвонсарой ва почта тизимини ўрганиб, тиклаш,Марказий Осиё 
петроглифларини тўплаш кабилардан ташкил топган. 


57 
Маданият ва цивилизациялар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрганишни 
давом эттириш мақсадида илмий –тадқиқот институтлари тармоғи ташкил 
топди. Улар қаторида Денгиз Ипак йўлини ўрганиш маркази (Фу Жоу, 
Хитой), Ипак Йўлини тадқиқ этиш илмий-ахборот маркази (Нара, Япония), 
Индира Ганди номидаги Миллий санъат маркази (Нью-Деҳли, Ҳиндистон), 
Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро институти (Самарқанд, Ўзбекистон) 
кабиларни тилга олиш мумкин. ЮНЕСКОнинг янги лойиҳасини амалга 
ошириш жараёнида тўпланган маьлумотлар 1998 йил июн ойида Душанбе 
(Тожикистон)да “Сомонийларнинг Марказий Осиё маданий меъросига 
қўшган ҳиссаси” мавзуида халқаро коллоквиум ўтказиш, Марказий Осиёдаги 
кўҳна диний обидалар ва амалий санъат марказлари атласи каби 
фундаментал ишларни нашр этиш имконини берди. 
“Марказий Осиё” тушунчаси кўп жиҳатдан шартлидир. Унинг 
чегараларини тадқиқотчилар турлича белгилайди. Лекин бунга қарамай, бу 
ҳудуд ўз тарихини эрамиздан аввалги ХV асрдан анча олдин бошланган 
кўҳна цивилизациялар макони бўлган. Қашқар, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, 
Хива, Кўҳна-Урганч, Марв, Нишопур каби буюк савдо шаҳарлари Ипак 
йўллари кесишган жойларда барпо этилган. Қадимги карвон йўллари Туркия, 
Кавказ, Ғарбий Хитой, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ўлкаларини бир-бири 
билан боғлаб, уларни ягона улкан маданий ва иқтисодий ҳудудга 
айлантирган. Одамлар ва ғояларнинг мазкур ҳудуд бўйлаб эркин ҳаракат 
қилиши Ибн Сино, Беруний, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразумий, Рудакий, Навоий, 
Румий каби улуғ аллома, шоир ва файласуфларнинг камол топишига замин 
яратган. Ўрта асрларда Марказий Осиёда барпо этилган улуғвор масчит- 
мадраса, қабрлар ҳунармандларнинг нозик санъатидан далолат беради. 
Бухоро, Хиванинг илк шаҳарсозлик обидаси –Ичан Қалъа, Темурийлар даври 
юксак маданиятнинг ажойиб намуналари бўлган Самарқанд ва Шаҳрисабз 
ҳозирги кунгача ўз мафтункор гўзаллигини сақлаб қолган. Бу меросни 
сақлаш учун катта маблағ кераклиги ва бу борода бир давлатнинг имконияти 
чеклангани, маҳаллий иқтисодий илмий ва техникавий ресурслар 


58 
етишмаслигини эътиборга олиб, ЮНЕСКО Марказий Осиёдаги қатор 
қимматли объектларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритди. Улар 
қаторида Хивадаги Ичан Қалъа мажмуаси, Бухоро, Самарқанд, 
Шаҳрисабзнинг тарихий марказларни қайд этиш мумкин. Улар халқаро 
ҳамжамият ҳимоясига олиниб, уларни тиклаш ва келажак авлодлар учун 
асрашда мазкур ташкилотнинг ёрдами катта бўлмоқда. 
1995 йил ЮНЕСКО Ипак Йўлининг туристик шаҳри – Самарқанд, 
Бухоро, Хива, Қўқонни коплекс консерватциялаш ва ривожлантириш бўйича 
БМТ молиялаштираётган лойиҳага мувофиқ уларнинг техникавий 
тадқиқотини ўтказди. ЮНЕСКО раҳнамолигида бу шаҳарларнинг тарихий 
жойларида миллий ҳунармадчиликни ривожлантириш марказлари ташкил 
этилди. Шундай марказлар Тошкентда ҳам ташкил этилмоқда. 
Бухоро қадимдан гиламдўзлик санъати билан машҳур бўлган. Ҳозирга 
қадар Ғарб мамлакатларида Марказий Осиёнинг барча гиламларини улар 
қаерда ишлаб чиқарилган бўлмасин, Бухоро гилами деб аташади. Ҳозирги 
ЮНЕСКО ташаббуси ва ёрдами билан Бухородаги қадимий Эшони Пир 
масчидида гиламдўзлик цехи очилган, унда хом ашё-бўёқ ва ип тайёрлашда 
қадимий усулдан фойдаланишади. Шаҳар атрофидаги қишлоқларда қадимги 
тўқув дасгоҳлари йиғиш ва тиклаш ишлари ташкил этилган. Худди шундай 
ишлар тарихий обидалари ва гиламлари билан машҳур Хивада ҳам ташкил 
этилган.Уларнинг тенги йўқ безаклари эски фото сурат ҳамда қариялар 
хотиралари асосида қайта тикланмоқда. ЮНЕСКО яна қатор янги 
лойихаларни амалга оширмоқда. Уларнинг мазмау-моҳияти муайян ҳудуд 
маданиятининг алоҳида йўналишларини тиклаш ва қўллаб-қувватлашдан 
иборат. Улар қаторида анъанавий сопол ишлаб чиқариш мактабларини 
тиклаш лойиҳасини ҳам тилга олиш мумкин. 
Бетакрор сопол мактабларини қайта тиклаш бўйича олиб бориладиган 
улкан 
ишларни 
мувофиқлаштириш 
мақсадида 
сопол 
ишлаб 
чиқарувчиларнинг халқаро уюшмасини ташкил этиш режалаштирилди ва 


59 
2006 йил 20-апрель куни Тошкентда мазкур мактабнинг очилиш маросими 
бўлди.
ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё тарихий меросини сақлаш ва тарғиб 
этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигига далил сифатида 
Тошкент шаҳрининг 2000 йиллиги, Шаҳрисабзнинг 2700 йиллигини 
нишонланганлиги, яна қатор шаҳарларнинг юбелейлар рўйхатига 
киритилганлигини мисол қилиш мумкин. Ундан ташқари халқаро ҳамжамият 
Марказий Осиё ҳудудида жаҳон цивилизасицияси ривожига улкан ҳисса 
қўшган улуғ аждодлари, жумладан, Беруний, Ибн Сино, Адуҳолиқ 
Ғиждувоний, Амир Темурларнинг юбелей саналарини нишонлади.
ЮНЕСКО раҳнамолигида “Алпомиш” халқ эпосининг минг йиллиги, 
зардуштийларнинг муқаддас китоби –“Авесто” -нинг 2700 йиллиги кенг 
нишонланди. ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастурлари рўйхатига 
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Беруний номидаги Шарқшунослик 
институтида сақланаётган қўлёзмалар коллекцияси, шунингдек, Тошкентдаги 
Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида сақланаётган “Усмон Мусҳафи” 
Қуръони киритилган. 
1997 йилдан буён Самарқандда ўтаётган анъанавий “Шарқ тароналари” 
халқаро мусиқий фестеваль ҳам ЮНЕСКО раҳнамолигида ўтмоқда. Бу 
фестеваль ҳудуд халқларнинг ранг-баран маданиятини тарғиб этиш 
воситасига айланди. 
Инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси гавҳарлари қаторига 
Сурхондарё вилоятидаги Бойсун ҳудуди ҳам киритилган. ЮНЕСКО 
раҳнамолигида Бойсунда бир неча фольклор фестеваллари ўтказилди. 2003 
йил ёзида бу ерда биринчи илмий экспедиция иш олиб борди, бу узоқ 
мудатли “Бойсун маданий маконини сақлаш” лойиҳасини амалга ошириш 
йўлидаги илк қадам бўлди. 
ЮНЕСКО қадимий цивилизациялар меросини ҳар томонлама ўрганишга 
интилади, улар Буюк Ипак йўли доирасидаги мулоқоти билан бевосита 
боғлиқ. Бу беминнат иш, нафақат, замондошларимизга балки келажак 



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish