71
шундай жараёнки, уни чуқур ўрганмаслик,
ундан фойдаланиш стратегияси,
тактикаси ва технологиясини ишлаб чиқмаслик мамлакат иқтисодиёти ва
маданияти, маънавиятини тоғдан тушаётган шиддатли дарё оқимига
бошқарувсиз қайиқни топшириб қўйиш билан баб баравар бўлади.
Глобаллашув жараёни ўрганиш жараёнида қуйидаги хулосаларга
келингди:
-
глобаллашув ғоялар, капитал, техника ва товарларнинг бутун дунё
бўйлаб оқишининг жадаллашиб ва кенг миқёсга эга бўлиб бораётган
мураккаб жараён сифатида баҳоланиши;
-
глобаллашув айрим жамиятлардаги турли халқларни ниҳоятда
яқинлаштирадиган оммавий маданият туфайли юзага келган туб ўзгаришлар
билан боғлиқ;
-
глобаллашув борган сари кучайиб бораётган демократик жараёнлар
натижаси сифатида бутун ер юзида ҳаёт даражаси юксалиб боришига ва
қашшоқлик даражасининг анча пасайишига ёрдам берувчи шарт-шароит деб
қаралиши;
-
глобаллашув ишлаб чиқариш самарадорлигини рағбатлантириш ва
имкониятларни кенгайтириш ҳамда иқтисодиётни ўстириш эвазига қўшимча
иш жойларини яратадиган интеграцион жараёнларнинг янги шакли сифатида
қаралиши;
-
глобаллашув ахборот соҳасидаги инқилоб билан чамбарчас
боғлиқлиги;
-
глобаллашув турли маданиятлар ва қадриятлар тизимлари ўртасидаги
ўзаро таъсирнинг кучайиб боришига замин ҳозирлаб, дунё миқёсида
демократик жамият қуриш, инсон ҳуқуқлари ва
асосий эркинликларининг
кафолатини шакллантириш тамойилида ўз ифодасини топиши;
-
глобаллашув айрим одамлар, оилалар ва элатлар учун яшаш жойини
ўзгартириш ва молиявий муносабатлар билан боғлиқ хавф-хатарнинг
ортишида намоён бўладиган муайян таҳдидларга эга бўлишдан иборат.
72
Глобаллашув мураккаб ва серқирра жараён бўлиб, маданият соҳасига
ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Ривожланган Ғарб давлатларининг ўз
мақсадларига эришиш йўлидаги интилишлари “оммавий маданият”
кўринишидаги мафкуравий хуружларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Бугунги кунда “оммавий маданият” нинг салбий ҳодиса сифатида
намоён бўлиб, уни кенг ёйишдан кўзланган асосий мақсад-одамларни,
авваламбор ёшларни миллий заминдан, асрлар мобайнида шаклланган
қадриятлар тизимидан айириш ва шу орқали улардан маънавий ожиз
кишиларни шакллантиришдан иборатдир. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда
Ўзбекистон мустақиллигини асраш, унинг келажак тараққиётини
таъминлашда келажак пойдевори бўлмиш ёшларнинг қалби ва тафаккурини,
маънавий дунёсини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Алоҳида
таъкидлаш жоизки, жаҳонда содир бўлаётган ўзгаришларнинг
кенг кўлами ҳали қадриятлар тизимида ўзининг мувофиқ ифодасини топгани
йўқ ва шунинг учун ҳам глобаллашув жараёнлари кўплаб ихтилоф ва
зиддиятларга сабабчи бўлмоқда. Боз устига, глобаллашув нафақат тадрижий
тараққиётнинг тарихий бор босқичини ташкил этади, балки муайян кучлар
томонидан бошқарилаётган, муайян ўзанга-бурилаётган жараёндир. Бу ҳолат
ҳозирги замон дунёсининг қиёфасини белгилаб бераётган, охир-оқибат
ёшлар ҳаётига, умуман ердаги ҳаётга жиддий хавф туғдираётган
зиддиятларнинг ортишига олиб келмоқда. Бу ва бошқа
сабаблар билан
аксилглобал ҳаракатлар пайдо бўлиб, зиддиятлар кўлами янада кенгаймоқда.
Ахборот асри даврида Ғарбнинг маданий экспансияси, ғарбона қолипдаги
“оммавий маданият” ни ва “умуминсоний қадриятлар” либосида тақдим
этилаётган қадриятларни ёйиш каби шаклларда намоён бўлмоқда. Бундан
мақсад-ёшларда ўзлари учун керакли дунёқараш ва маданиятни
шакллантириш, халқларни миллий маънавий-маданий негизлардан ажратиш
ҳамда
одамларни
ягона
марказдан
бошқариладиган
дунёни
шакллантиришнинг “хом ашё” сига айлантиришдан иборатдир.
73
Ёшларнинг маънавий дунёсини “оммавий маданият” кўринишидаги
мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш
асносида бундай хавф-хатарларни олдини олиш учун қуйидаги
масалаларга
диққат-эътибор қаратилиши лозим деган хулосага келдим:
-
инсонлар керакли ҳажм ва даражадаги маънавий-ахлоқий билим ва
кўникмаларга эга бўлишлари;
-
таълим-тарбия билан шуғулланувчи барча инсонлар фаолиятлари
жараёнида маънавий-ахлоқий муаммоларни ҳал этиш малакасига эга
бўлишлари;
-
маънавий-ахлоқий таълимни бошқарув
тизими кадрларнинг касбий
таълими ва малакасини оширишнинг зарур таркибий қисмига
айлантирилиши;
-
бошқарув кадрларнинг маънавий салоҳиятини баҳолашнинг аниқ
мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига
қўйиш ва лавозимга тайинлашда амалий қўллаш ишларини йўлга қўйишни
талаб этмоқда.
Хуллас, хозирги глобаллашув шароити ҳар қандай инсонлар олдида ўз
фаолиятини маҳаллий, ҳудудий талаб ва эҳтиёжлар билан глобаллашув
жараёнлари тақозо этаётган тамойилларни мувофиқлаштирган ҳолда ташкил
этишни ҳамда жамиятни маънавий емирилишдан ҳимоя қилишга
йўналтирилган ишларни изчиллик билан олиб боришни тақозо қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: