60
авлодларга хизмат қилишга кўҳна маданият хазиналарини бутун гузалиги
билан сақлашга қаратилган.
3.2. “
Оммавий маданият” ва унинг маданий жараёнларга таъсири
Бугунги глобаллашув шароитида “оммавий маданият” мафкуравий
таъзиқларнинг энг кучли, одамлар тафаккурини ўз измига солишнинг ўта
нозик унчалик сезилмайдиган кучли қуролига айланиб бормоқда. Маданият,
санъат, фан ва таълим ҳозирги кунда айрим давлат ва ташкилотлар
томонидан мафкуравий таъсир ўтказиш ва маънавий-маданий экспанцияни
амалга ошириш воситасига айланмоқда.
Собиқ иттифоқнинг барбод бўлиши билан АҚШ дуёдаги энг қудратли
давлат сифатида иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий соҳада глобаллашув
жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучига айлана бошлади. Фаранциянинг
сиёсий тадқиқотлар институти профессори А.Валладао Парижда чоп этилган
“Ижтимоий фанлар” журналидаги мақоласида таъкидлашича, турли халқ ва
миллатлар синтези негизида шаклланган Америка жамиятининг маданий
қадриятлари ўзга мамлакатлар қабул қилиши учун осон кечади. Қолаверса,
ушбу давлат маданий маҳсулот ишлаб чиқариш саноатининг (кино ва
видеофильмлар, шоу-бизнес ва ҳоказо) бозор шароитида мослашувчанлиги
унинг деярли бутун дунёда шерикчилик ва ҳамкорлик қилишига имкон
яратади.
Бугунги кунда турли мамлакатларда намойиш этилаётган кино,
видеофильм ва шоу-бизнес намойишларининг тўртдан уч қисми Америка
маҳсулотига тўғри келади. АҚШнинг глобаллашув жараёнида тутган ўрни
ҳақида тўхталиб, Валладао бундай деб ёзади: “Америка жамияти кўп
жиҳатдан глобаллашиб улгургани сабабли ўзаро муштарак ва глобал
дунёнинг тезроқ шаклланишидан мафаатдор экани шубхасиздир”
1
. Аммо, бу
1
Умаров Б. Глобаллашув зиддиятлари. –Т.:Академия, 2006. –Б.12.
61
жараёнлар жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётига
салбий таъсир ўтказмоқда.
Ғарб давлатлари томонидан ижтимоий ҳаётда маданият, санъат, таълим
ва фан хизматлари бозорини монополиялаштиришга интилишини
глобаллашув жараёнларини келтириб чиқараётган жиддий таҳдидлар
қаторига қўшиш мумкин. Бу масалада айниқса Америкаликлар фаол ҳаракат
қилмоқдаки, бу масааларга нафақат, Шарқ мамалакатлари, балки
дунёқараши, яшаш тарзи, қадриятлари яқин бўлган Европа давлатлари ҳам
ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини “америкалаштириш”га қаршилик
кўрсатаётгани буни тасдиқлайди. Қолаверса бугунги кунда глобаллашув
жараёни билан боғлиқ тобора кенг ёйилиб бораётган “Оммавий маданият”
деб ном олган маданиятнинг ёшларга таъсири унинг, унинг ижобий
томонлари билан биргаликда унинг салбий томонларига ҳам алоҳида эътибор
берилмоқда. “Оммавий маданият”деб ном олган халқимиз тасаввурларига,
тарихий-маданий анъаналарига, шарқона одоб, ахлоқ нормаларига зид
қарашлар, порнографик асарлар, сийқа санъат ва ғайриахлоқий асарлар бугун
миллий маданиятларга, миллий ўзликни англашга катта хавф солмоқда.
Мутахассислар
“оммавий
маданият”нинг
кишини
ижтимоий
муаммоларидан, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлардан узоқлаштириш,
чалғитишга қаратилганлигини қайд этишади... “Оммавий маданият”да ўта
содда, сийқа қарашлар янгилик, бадиий-эстетик кашфиёт сифатида тақдим
этилади
1
. Рус олими П.И.Глушконинг ёзишича телевидениедаги оммавий
маданиятнинг 70-80% эрмак, вақт ўтказишни назарда тутади. Унда бемаъни
сийқа сюжетларга қурилган сериаллар, шоу ўйинлар, томошалар ва
концертлар намоиш этилади
2
. Концертлар клиплардан иборат бўлиб, муайян
“санъаткор”нинг иқтидорини эмас, балки ташқи кўриниши, кийиниши, уй-
ҳовлиси кўз-кўз қилинади.
1
Қаранг. Қўчқоров В. Миллийлигимизни англаш ва ижтимоий сиёсий жараёнлар. –Т.:Академия, 2007. –
Б.117.
2
Глушко Р.И. Западное телевидение и “массовая култура”. –М.: МГУ, 1991. –С.10-11.
62
Ҳақиқатдан ҳам ҳозирги кунда “оммавий маданият” телевидениедан
кенг ўрин олишга интилмоқда. Телевидение эса ҳаммамизга маълумки бугун
нафақат оммавий ахборотни тарқатиш воситаси, балки у инсонларга
ижтимоий онгини ва эстетик дидни шакиллантиради. Бундан ташқари ўзича
кишиларда дуч келаётган ижтимоий муаммоларни “ечишга” ёрдам беради, у
кишиларни ҳаёт ташвишларидан, аниқроғи, ижтимоий муаммолардан
чалғитади, уларнинг уйи, хаёлини енгил-елпи, сийқа, гохо секцуал
сюжетларга қурилган дастурлари, кўрсатувлари билан банд қилиб қўяди.
Масалан, киши қанчалик қашшоқ, камбағал бўлса, телевидениега шунчалик
кўп боғланади, ҳаётий муаммоларини телевидение орқали ҳал этишга
(Эскейпизим-“ессаре”) мойил бўлади
1
.
“Оммавий маданият”да ғайри ҳаётийлик, зўравонлик тарғиб этилади,
қаҳрамонлар ғайри ҳайотий шароитга тушиб қолади, бир қаҳрамон юзлаб,
ҳатто минглаб қарши кучларни маҳв этади. Инсоний хусусиятлардан маҳрум
персонажлар бир-бирининг ичак-чавоқларини титиб йўқотган нарсасини
излайди. Уларга ҳеч қандай тўсиқ йўқ: истаса бир хатлаб тўрқават бино
устидан сакраб ўтиши, истаса бутун бир шаҳарни яксон қилиши мумкин .
Бундай “асарлар” кишиларда, айниқса, ёшларда ёвузлик, зўравонлик
туйғуларни уйғотмай қўймайди
2
. “Оммавий маданият” яратишга ижод
қилишга, кишидаги интелектуал салоҳиятини ривожлантиришга эмас, балки
ундаги истеъмолчилик кайфиятини кучайтиради. Махсус тадқиқотлар шуни
кўрсатмоқдаки, истеъмолчилик кайфиятига берилмайдиган, ундан мутлоқ
озод киши йўқ. Оммавий маданият” кишида ўз маҳсулотларига нисбатан
эҳтиёж, зарурият уйғотишни, шу тариқа чиқараётган махсулот ва товарларни
кўпроқ ва тезроқ сотишни назарда тутади.
Энди “оммавий маданият” масаласига чуқурроқ назар соладиган бўлсак,
у ҳозирги кунда маданий глобаллашувнинг, маданий экспанциянинг,
қолаверса, мафкуравий тазйиқнинг энг хавфли қуролига айланиб бормоқда.
1
Қўчқоров В. Миллийлигимизни англаш ва ижтимоий сиёсий жараёнлар. –Т. Академия, 2007. –Б.117.
2
Ўша жойда. –Б.118.
63
Шуни эътиборга олиш лозимки “оммавий маданият”да миллий қадрият,
миллий хусусият ва миллий тарихга асос йўқ. У миллий маданият, миллий
анъана, миллий характер ёки миллий минталитет ҳамда миллий манфаат
нима эканлигини билмайди. “Оммавий маданият” нинг мохияти ва унинг
хавфли жиҳатлари ҳақида фикр юритишдан аввал бир тушунчага муайян
аниқлик киритиш зарурдир. Чунки “Оммавий маданият”нинг турли олим ва
мутахассислар томонидан турлича талқин этилмоқда. Бу борада олим
У.Саидов ўзининг “Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот”деб номланган
асарида уларни умулаштирган ҳолда қуйдагича ифодалайди:
-
“Оммавий маданият” – халқ маданияти урф-одатлари, маросимлари,
санъати ва ш.к ифодаловчи тушунча.
-
“ Оммавий маданият” ОАВнинг ривожи билан боғлиқ ҳодиса.
-
“Оммавий маданият “ ишлаб чиқариш, “кўнгил очиш индустрияси”
томонидан яратилган, омма истеъмолига мўлжалланган маданиятнинг
сайқаллаштирилган намуналари кўринишидаги салбий ҳодисалардир
1
.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйдаги
фикрлари эътиборимизни тортади: “Табиийки, “Оммавий маданият” деган
ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм
ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик ортириш бошқа
халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзини
маънавий негизларига беписандлик, уларнинг қўпоришга қаратилган хатарли
таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”
2
.
Ҳозирги шароитда глобаллашув билан боғлиқ баъзи жараёнлар, айниқса,
“оммавий маданият” салбий ҳодиса, миллий қадриятлар ва ананалар билан
боғлиқ маданиятга қарши сифатида намоён бўлаётгани, аслида эса бундай
жараёнларга “оломон маданияти” деб атасак тўғри бўлади. Шу жиҳатдан
олим У.Саидов ўзининг асарида америкалик олим П.Бьюкененнинг қуйидаги
фикрларни келтиради: “Америкача мафкуралашган давлатда ўз янги
1
Саидов У. Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот. –Т.:Академия, 2008. –Б.75.
2
Каримов И.А. Юксак маънавят-енгилмас куч. –Т.: Маънавят, 2008. –Б.117.
64
ақидаларини армия ва полиция орқали эмас, оммавий маданият
инквизиторлари ёрдамида жаҳонга сингдирилаётган “юмшоқ тирания” га
айланган”. "Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ( ОАВ ),
телевидение маданиятни "оломонлаштиришнинг асосий воситаси ва манбаи
булиб хизмат килмокда. Бу аввало, одамларнинг хақиқатда вақти бўлган,
қайғу ва хурсандчиликларини ифодалаган, уларни қизиқтирган ҳар қандай
муаммони товарга, бир қолипга солган кўнгилхушликка айлантирилишида
намоён бўлади"
1
.
Ҳозирги глобаллашув шароитига келиб "оммавий маданият" орқали
миллий қадрият ва анъаналар тизимини, тубдан ўзгартиришга ҳаракат
қилинмокда. Бу борада эса ғарб мамлакатлари томонидан маданият
"қолиплари" ни ишлаб чиқарилаётганлигидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки,
бу
ўзгариш
аввало,
ғарбона
индивидуализм
томон
ҳаракат
қилинаётганлигидан дарак бермоқда. Бу билан глобаллашув шароитидаги
"оммавий маданият" нинг таъсири натижасида миллий маданиятларини ўзига
хослигининг йуқолиб бориши, кам сонли халқларнинг ўз тили ва урф-
одатларини унитиши, ҳаттоки, унинг йуқолиб кетиши ҳолатларини келтириб
чиқаради. Жаҳонда ғарбона кийиниш кенг тарқалаётган бир пайтда ўзига
модага айланиб бораётган либосини кийган, аслида манқуртлик касаллиги
кўринишларидан бири - "оммавий маданият" кўринишининг умумжаҳон
маданиятга айланаётганидан далолат бермоқда.
Дунёнинг ҳозирги кундаги халқаро алоқаларида, адабиётлар ва
жаҳондаги ўзаро мулоқотларда "маданият иқтисодиёти", "маданият
индустрияси" каби тушунчалар кўп қўлланилмоқда. Жаҳон миқёсида
трасмиллий корпорацияларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг фаолияти кенг
ёйилиши натижасида миллий ишлаб чиқаришнинг кенг тарқалиши ва миллий
маҳсулотларнинг жаҳон бозорига чиқиши, масалан, Туркияда ишлаб
чиқарилган "Мерседес", Хитойда ишлаб чиқарилган япон техникаси, бутун
жаҳонни эгаллаган "Макдональд", "Кока-кола" каби ҳодисалар мазкур
1
Саидов У. Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот. –Т.:Академия, 2008. –Б.75.
65
тушунчалар доирасида бўлиб, "оммавий маданият" ни нусхалаб кўпайтириш
ва у орқали дунёда ҳукумронлик қилиш вазифаларини ўтамоқда. Бу ҳам эса
маданият рамзлари ва маданий ахборотни оммавий ишлаб чиқариш бўйича
"глобал маданият" нинг шаклланишига олиб келади.
Биз "оммавий маданият" нинг қай даражада ривожланаётганлиги унинг
инсонлар, айниқса ёшлар онгига таъсири масалаларини кўриб чиқдик, уни
баъзи кўринишлари ҳақида тўхталдик. Энди "оммавий маданият" нинг ўзи
яна қандай кўринишлари мавжуд деган савол туғилади. Буларга
қуйидагиларни кетириш мумкин, жумладан: кино ва видеофильмлар, театр,
адабиёт ва санъат (рассомчилик, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа
ва бошқалар.), матбуот ва телевидение (оммавий ахборот воситалари),
кийиниш маданияти (модалар кўриклари), овқатланиш маданияти
(овқатланиш тарзининг бир хиллашуви), Интернет ва ҳоказоларни келтириш
мумкин. Бу кўринишдаги "оммавий маданият" ларни ривожланиб
бораётганлиги, авваламбор, дунёда "ҳукмронлик қилиш мақсадида ҳаракат
қилаётган давлатларнинг шахсий манфаатларини қондириш учун
мафкуравий мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқдир.
Ўз-ўзидан аёнки, кучли давлатлар ўз ҳаётий, аввало, маданий
рамзларини ҳимоя қилиш учун барча воситаларни ишга солади, ўз "яшаш
тарзлари" ва маданиятларини бошқа худудларга ёйиш каби, бошқача
айтганда, маданий рамзлар интервенцияси орқали дунёни ўз таъсири остига
олишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида, маданий унификациялаш, маданий
ранг-барангликни
инкор
этишга
бўлган
ҳаракатлар
маданий
идентификациялаш, яъни маданий ўзига хосликни сақлаб колишга
интилишни юзага келтирмоқда.
Бунинг хавфли томонларини таникли инглиз социологи З.Бауман
қуйидагича ифодалайди: "Индивидуаллашган жамият уч ҳарактерли
хусусиятга хос: инсон томонидан ижтимоий жараёнлар устидан назоратнинг
йуқолиши, кишининг жамиятдаги ўзгаришлар қаршисидаги, уларни назорат
қилиш имконияти йўқлиги туфайли, ҳимоясизлиги ва ўзи яшаши керак
66
булган мавҳум, ноаниқ воқелик қаршисидаги химоясизлиги; буларнинг
окибати ўлароқ инсоннинг узоқ муддатли мақсадларини, ҳаётий
стратегияларини режалаштириб рўёбга чиқара олмагани туфайли, уларни
унчалик салмоққа эга булмаса-да, дарҳол қўлга киритиладиган натижалар
билан алмаштиришидир. З.Бауман салбий жиҳатларни ўзида мужассам этган
индивиднинг пайдо бўлганлигини қайд этган, чунки у ижтимоий муҳитдан,
жамоадан ажралиб қолган, ўзгалар ҳакида ўйлаш қобилиятидан, жавобгарлик
ва якдиллик туйғусидан маҳрум бўлган ҳамда фақат қисқа муддатли
вазифаларни олдига қўйиб, бугунги кун билан яшайдиган кишига айланган.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, "оммавий маданият" кишига инсонийлик,
шахс мартабасини берадиган миллий маданиятидан, маънавиятидан, тарихий
хотирадан маҳрум этади
1
.
Рус олими В.Г.Федотова, "оммавий маданият" "илдизсиз индивид"
2
ларни шакллантиради деб таъкидлайди, оммавий ахборот воситалари
ёрдамида эса «илдизсиз», заминидан маҳрум этилган индивидлар оммаси
пайдо бўлади. Бу билан жамиятда тартиб-қоида ва қадриятларни йуқотиш
(аномия) ҳолатига тушади. Яна бир рус олими С.Наумов эса аномия
"индивидларни жамиятдан бегоналашувига олиб борадиган тизим,
жамиятнинг норматив-функционал талаблари билан индивидларнинг реал
хатти-ҳаракатлари ўртасидаги боғланишнинг бузилиши"
3
-
деб таърифлайди.
Шундай қилиб, глобаллашув жараёни ва унинг йўналишларидан бири бўлган
"оммавий маданият" экспансияси таъсири натижасида содир бўладиган
қадриятлар тизимидаги туб ўзгаришлар "ижтимоий мавжудот" бўлган
инсондаги ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Бунинг хавотирли жиҳати шундаки, инсон ва жамият маънавий-ахлоқий
таянчларидан маҳрум бўлади, жамият инқирозга учрай бошлайди.
1
Саидов У. Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот. –Т.:Академия, 2008. –Б.75-76.
2
Федотова М.Г. Фактор ценностных изменений на западе и в России. // Вопросы философии. –2005. –№11. –
С.3.
3
Наумов С. Общечеловеческие проблемы глобализации. // Глобализация: проблемы международного
сотрудничества и решение общечеловеческия задач. –Саратов, 2005. –С.9.
67
Постиндустриал жамиятлар эришган техник ва иқтисодий
тараққиётнинг улкан ютуқлари жамият маънавиятидаги шунга мувофиқ
тараққиётга олиб келмайди, яъни чегараланмаган индивидуализм маданияти
жиддий муаммоларни келтириб чиқаради, чунки унинг асосий қоидаси
асрлар мобайнида шаклланган қоидаларни бузишдан иборат. Бу
муаммоларнинг ўзагини - жамиятни тартибга солувчи турли ижтимоий тоифа
ва гуруҳларни умуммақсад йулида бирлаштирувчи ҳамда унинг
яшовчанлигини таъминловчи муҳим "ижтимоий капитал" бўлган ижтимоий
қадриятларнинг парчаланишини ташкил этади. Бу парчаланишни Ф.Фукуяма
«чегаралар йўқ» шиорига таянган ва «поп-маданият» орқали
сингдирилаётган «поп-психология» таъминлаётганини айтади
1
. "Оммавий
маданият" нинг асосий унсури бўлган "поп-психология" жамият яъни
инсонлар олдидаги масъулиятни пучга чиқаради. Қайсики, унинг таянчи -
"даромад, фойда ғояси бўлиб, ҳатто бугун ҳамма нарсани, жумладан ҳаёт ва
соғлиқни ҳам сотиб олиш мумкинлигига бўлган ишончни сингдиришдан
иборат. Бу мафкурани оммалаштириш вазифасини дунёда ҳозирги кунда кенг
оммани ўзига жалб қила оладиган телевидение бажармоқда. Шуни айтиб
ўтиш лозимки, бугун дунёга "оммавий маданият" ни сингдиришга ҳаракат
қилаётган ғарбона индивидуализм инсон, шахснинг индивидуаллиги, ўзига
хослигига мутлақо тўғри келмайди. "Оммавий маданият" дунёдаги барча
мамлакат ва халқларни ўз байроғи остига бирлаштириш, ўзига хизмат
қилдириш уларнинг дидларини, дунёқарашларини бир қолипга солишни
талаб этмокда. Бунинг энг мақбул йўли - алоҳида халқларни ўз маданий
илдизларидан ажратиш, маданий бирлигини парчалаш ва уларни маълум
давлат ва трансмиллий корпорацияларнинг рекламаси ва уларнинг имиджини
белгиловчи дизайни учун олинган истеъмолчилик дунёсининг рамзлари
билан алмаштиришдан иборатдир.
У.Бек бу борада шундай ёзади: "Жаҳон бозори ҳақидаги фикр ортида
хавфли утопия яширинган. Жаҳон бозори сўнгги бўш колган манзилларни
1
Фукуям Ф. Великий разрыв. –М.:АСТ, 2004. –С.26
68
эгаллаган сари ягона дунё шаклланиб боради, аммо ранг-барангликни, ўзаро
очикликни, яъни ўзи ва ўзгалар хақидаги тасаввурларининг плюралистик
космополитик табиатни тан олиш сифатида эмас, аксинча, ягона товар
дунёси сифатида"дир
1
.
Глобалашув жараёнидаги "оммавий маданият" нинг истеъмолчилик
жамиятининг маданияти эса "асосан ёдда сақлаш билан эмас, эсдан чиқариш
билан боғлиқ" ҳодисалиги билан белгиланади.
Бу фикрни ҳалк маданияти ва маънавияти билан боғлиқ масалаларда
талқин этилса, бундай ҳаракатларнинг халққа, жамиятга ялпи «манқуртлик
касали»ни юқтиришдан бошқа мақсад эмаслиги аён бўлмоқда. Тарихий
хотирадан, миллий ўзлик, қадриятлардан маҳрум этилган халқни,
миллатнинг ўзлигини йуқотишига ва уни истаган куйга солиш мумкин
бўлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон мустақилликка эришгач, маънавият
масалаларининг давлат сиёсати даражасига кўтарилишини қанчалар чукур
уйлаб қилинган иш эканлиги, Президент И.Каримовнинг «инсон учун
тарихдан жудо бўлиш-ҳаётдан жудо бўлиш демакдир"
2
деган сўзларининг
чуқур маъноси янада равшанроқ аён бўлади. Афсуски, ҳозирги даврда
Ғарбдаги одамларнинг турмуш даражасига ҳавас билан қараб, унга интилиш
керак бўлган андоза сифатида қарайдиган инсонларимиз, айниқса,
ёшларимиз ҳам йўқ эмас. Бундай фикр ва қарашларнинг хато эканлиги
ҳақида инсоният тарихи қайта-қайта исбот этган ва бой, қудратли давлат ва
жамиятлар маънавий-ахлоқий негизларидан, қадриятлар тизимидан ажралиб
қолганлиги туфайли ҳалок бўлганлигига тарихдан кўплаб учрайди. Бирок,
шунга қарамай, бутун дунёга азал-азалдан эзгулик, меҳр-мурувват, Ватан
туйғуси ва бошқа қадриятларни элга ёйиш, одамларга сингдириш, одамга
инсонийлик мартабасига эришишига хизмат қилиб келган маданият ва санъат
ёмон маънода тижоратлашиб борилмоқда, бу эса ижтимоий муносабатларни,
эзгу туйғуларни, юксак инсоний хислатларни шакллантириш вазифасини
1
У.Бек. Сто такое глобализация? Ошибки глобализма-ответы на глобализацию. –М.:Прогресс-традиция,
2001. –
С.20.
2
Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида. –Т.:Ўзбекистон, 1998. –Б.432.
69
бажармай қўймоқда. Оммавий ахборот воситалари эса маданият, санъат
либосидаги махсулотларни тарғиб этиш орқали асосан Fapб томонидан
белгилаб берган вазифаларни - одамларнинг кўнглини очиш ва уларни пул,
бойлик, фойда, ҳокимият ва чексиз-чегарасиз истаклар олами билан
«қитиқлаш» ишини бажармоқда. Афсуски, Ўзбекистондаги айрим оммавий
ахборот воситалари орқали билиб-билмай, уйлаб-уйламай кишиларда
истеъмолчилик
кайфиятини
уйғотадиган
«ахборот»ларни етказиб
келмоқдалар, бу билан эътиборсизликка йўл қуйиб қадриятларимизга,
халқимиз менталитетига зид Ғарб андозаларидан нусха кўчириш асосида
кўрсатувлар тайёрлашга йўл очиб бермоқдалар.
Хулоса қилиб айтганда, юқорида таъкидлаб ўтилган фикрлардан маълум
бўлдики "Оммавий маданият" ўз навбатида, азалий қадриятлар тизимини
вайрон қилиш, шахсни паймол этиш ва бунинг ортидан шаклланган давлат ва
жамиятларни бузиш, одамларни айириш вазифасини ўтайди. Шунинг учун
хам хозирги кунда барча инсонлар олдида турган энг долзарб вазифа
одамларни мафкуравий тазйиқлар, ахборот хуружларидан ҳимоялаш,
уларнинг маънавий салоҳиятини ошириш ва уларда гоявий иммунитетни
шакллантиришдан иборат.
Бугунги глобаллашув шароитида турли шаклдаги хусусан, «оммавий
маданият» куринишидаги мафкуравий хуружларга карши кураш, бунинг
учун "халқни - халк, миллатни - миллат" қилишда Ўзбекистонинг
мустақилигини асраб-авайлаш, жамиятдаги баркарорликни таъминлашнинг
муҳим воситаси сифатида миллий мафкурани мустахкамлашдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |