Ишанджанов Лазиз Собирджанович


Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#56864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
globallashuv sharoitida madaniyatlararo integratsiya masalalari

Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти. Мазкур иш 
натижалардан келиб чиқадиган назарий умумлашма ва хулосалар 
глобаллашув жараёнлари ва уларнинг оқибатларига оид назарий-
методологик ёндашувларни тўлдиришга хизмат қилади, жаҳондаги ҳамда 
Ўзбекистондаги ёшлар онгида, хаётий асосларида, маданий-маънавий 
муҳитда содир бўлаётган ўзгаришларнинг моҳияти ва сабаблари ҳақидаги
тасаввурларини кенгайтиришга ёрдам беради. Тадқиқот натижаларидан 
республикамизнинг олий, ўрта махсус ва умумий ўрта таълим муссасаларида 




Сиёсатшунослик”, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва 
амалиёти”, “Халқаро муносабатлар”, “Ўзбекистон ташқи сиёсати”, “Фалсафа”, 

Ватан тарихи”, “Миллий истиқлол ғояси” ва бир қатор бошқа ижтимоий 
гуманитар фанлар ҳамда курсларни ўқитишда, ўқув қўлланмалар 
тайёрлашда, махсус курсларни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланиш 
мумкин. 
Битирув малакавий ишининг тузилиши. Битирув малакавий иш 
кириши, 7 та параграф, 3 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар 
рўйхати ва иловадан иборат. 


10 
1-
БОБ. ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАДАНИЯТЛАРАРО 
ИНТЕГРАЦИЯНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ 
 
1.1. 
Глобаллашув тушунчаси ва унинг мазмун моҳияти 
Бугун биз тез ўзгарувчан, ўта шиддаткор ва мураккаб бир замонда 
яшаяпмиз. Давлат ва сиёсат арбоблари, файласуфлар в жамиятшунос 
олимлар, шарҳловчи ва журналистлар бу даврни турлича таърифлаб, ҳар хил 
номлар билан атамоқда. Кимдир уни юксак технологиялар асри деса, кимдир 
тафаккур асри, яна биров ялпи ахборотлашув даври сифатида изоҳламоқда. 
“Албатта бу фикрларнинг барчасида ҳам маълум маънода ҳақиқат, 
рационал мағиз бор. Чунки, уларнинг ҳар бири ўзаро бугунги серқирра ва 
ранг-баранг ҳаётнинг қайсидир белги аломатини акс эттириши табиий. Аммо 
кўпчиликнинг онгида бу давр глобаллашув тариқасида таассурот уйғотмоқда. 
Нега деганда, ҳозирги пайтда ер юзининг қайси чеккасида қандай бир воқеа 
юз бермасин одамзот бу ҳақда дунёнинг бошқа чеккасида зудлик билан хабар 
топиши ҳеч кимга сир эмас”
1

Қолаверса, асримиз бошларига келиб дунё мамлакатлари ўртасидаги 
ўзаро таъсир шу қадар кучайиб кетдики, бу жараёндан тўла иҳоталаниб олган 
бирорта ҳам давлат йўқ, деб тўла ишонч билан айтиш мумкин. Ҳаттоки, 
халқаро ташкилотлардан узоқроқ туришга интилаётган, уларга аъзо бўлишни 
истамаётган мамлакатлар ҳам бу жараёндан мутлақо четда эмас. 
Глобаллашув шундай жараёнки, ундан четда тураман, деган 
мамлакатлар унинг таъсирига кўпроқ учраб қолиши мумкин. Бундай 
ғайриихтиёрий таъсир эса кўпинча салбий оқибатларга олиб келмоқда. 
Глобаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган таъсири ҳам 
турлича. Бу ҳол дунё мамлакатларининг иқтисодий, ахборот, маънавий 
салоҳиятлари ва сиёсатлари қандай экани билан боғлиқ. Дунёда юз бераётган 
шиддатли жараёнларнинг ҳар бир мамлакатга ўтказаётган салбий таъсирини 
1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.:Маънавият, 2008. –Б.110. 


11 
камайтириш ва ижобий таъсирини кучайтириш учун шу ҳодисанинг 
моҳиятини чуқурроқ англаш, унинг хусусиятларини ўрганиш лозим. Бу 
ҳодисани чуқур ўрганмай туриб унга мослашиш, керак бўлганда, унинг 
йўналишини тегишли тарзда ўзгартириш мумкин эмас. Глобаллашув яна 
шундай жараёнки, уни чуқур ўрганмаслик, ундан фойдаланиш стратегияси, 
тактикаси ва технологиясини ишлаб чиқмаслик мамлакат иқтисодиёти ва 
маданияти, маънавиятини тоғдан тушаётган шиддатли дарё оқимига 
бошқарувсиз қайиқни топшириб қўйиш билан баб баравар бўлади. 

Глобаллашув” атамасининг мазмун-моҳияти нимада, деган савол 
туғилиш табиийдир. Бу борада кўплаб сиёсатшунос олимлар ва арбоблар ўз 
фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишган. 
“Глобаллашув” ибораси 1983 йилда америкалик сиёсатшунос олим 
Т.Левитта томонидан истеъмолга киритилган. Янги атамага янада кенг маъно 
Гарвард бизнес-мактабида берилди. Бу атаманинг асосий тарғиботчиси япон 
олими К.Омэ бўлиб, у 1991 йилда “Чегарасиз дунё” асарини чоп эттирган. Бу 
асарда глобаллашув тушунчасининг мазмун-моҳиятини очиб беришга 
ҳаракат қилган
1

Глобаллашувга БМТнинг “Инсон тараққиёти тўғрисидаги маъруза” 
ҳисоботида қуйидагича таъриф берилган: 
“Глобаллашув – жаҳон иқтисодиётининг товарлар, хизматлар, сармоя, 
ишчи кучи ва фикр-кашфиётлар оқимининг кенгайиши, шунингдек, 
мамлакатларнинг жаҳон миқёсидаги иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга 
қаратилган 
биргаликдаги 
ҳаракатлари 
туфайли 
давом 
этаётган 
интеграцияси”
2
– 
дейилган. 
Глобаллашув – турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, 
одамлари ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир. 
Глобаллашувга берилган таърифлар жуда кўп. Лекин, унинг 
хусусиятларини тўлароқ қамраб олгани, бизнингча, француз тадқиқотчиси 
1

Омэ.К. Безграничный мир. –М:, 1991. –С.29-30.
2

Аннан К. Доклад тысячелетие. –М., 2002. –С.65


12 
Б.Банди берган таъриф. Унда глобаллашув жараёнининг уч ўлчовли эканига 
урғу берилади: 

глобаллашув – муттасил давом этадиган тарихий жараён; 

глобаллашув – жаҳоннинг гомогенлашуви (1 жинсли) ва 
универсаллашуви жараёни; 

глобаллашув – миллий чегараларнинг “ювилиб кетиш” жараёни. 
Б.Банди таърифида келтирилган глобаллашув ўлчовларининг ҳар 
учаласига нисбатан ҳам муайян эътирозлар билдириш мумкин. Лекин 
жаҳонда юз бераётган жараёнларни кузатсак, уларнинг ҳар учови ҳам унда 
мавжуд эканини кўришимиз мумкин. 
Глобаллашувнинг мамлакатлар иқтисодий сиёсати ва маънавиятига 
ўтказиши мумкин бўлган ижобий ва салбий таъсири Ҳиндистоннинг машҳур 
давлат арбоби Маҳатма Гандининг қуйидаги сўзларида яхши ифодаланган: 
“Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира 
олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга, 
очилган эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-
тўнтар қилиб ташлаши, ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман”
1

Глобаллашув 
ҳақида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
И.А.Каримов: “Глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб 
келаётганлигининг асосий омили ва сабаби хусусида гапирганда шуни 
объектив тан олиш керак – бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти 
ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилари, балки жаҳон миқёсидаги бошқа 
минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон 
мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб 
келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас. Шу маънода, глобаллашув – бу 
аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир”
2
– 
деб 
таъкидлайди.
1

Миллий истиқлол ғояси. Дарслик. –Т.:Академия, 2005. –Б.81. 
2
. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. –Б.111. 


13 
Ҳозирги пайтда унинг ғоят ўткир ва кенг қамровли таъсирини деярли 
барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин. Айниқса, давлатлар ва халқлар 
ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий 
инвестициялар, капитал товарлар замонавий коммуникация ва ахборот 
технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли 
маданият, 
қадриятларнинг 
умуминсоний 
негизида 
уйғунлашуви 
цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши ва булар 
борасидаги имкониятларнинг ортиши – табиийки, буларнинг барчаси 
глобаллашувнинг натижасидир. 
Глобаллашув дунё ҳамжамияти ҳаётини, жаҳон сиёсати ва халқаро 
муносабатларни белгилаб берувчи етакчи омилга айланмоқда ва алоҳида 
олинган давлат ва ҳудудлар ички сиёсатидан таркиб топган умумдунёвий 
шароит билан мувофиқлаштириш заруратини келтириб чиқармоқда. 
Глобаллашув ялпи, комплекс табиат касб этиб, унинг таъсири ахборот 
соҳасига, маънавият соҳасига, сиёсатга, иқтисодга, социал соҳаларга ёйила 
бошлади. Глобаллашув тобора кучайиб бораётган тўфонга ўхшаб бормоқда.
У янги-янги ҳудудлар ва давлатларни, янги фаолият соҳалари ва 
муносабатларини ўзига қаратмоқда. Дунё миқёсида кузатилаётган ва 
интеграцион жараёнларда ўз ифодасини топаётган глобаллашув инсон 
ҳаётининг барча жиҳатларига таъсир қилмоқда. Глобаллашув таъсирида 
иқтисодиётда ҳам, сиёсий муносабатларда ҳам, ижтимоий-маданий ҳаётда 
ҳам ўзгаришлар юз бермоқда. Глобаллашув тушунчасининг ягона, 
умуммақбул қилинган таърифи бўлмаса-да, бу ҳодисани турлича талқин 
қилувчи кўп сонли назарий ёндашувлар мавжуд. Одатда, глобаллашув 
деганда, дунё миқёсида ягона молиявий макон ва ахборот майдонининг 
шаклланиш жараёни тушунилади. 
Ҳозир цивилизациянинг барча йўналишлари бўйича глобаллашув 
оқибатида юз бераётганлигини олимлар ва сиёсий арбоблар ўртасида шубҳа 
уйғотмайди. Бироқ ушбу жараёнларнинг ривожланишига асос бўлаётган 
сабаблар масаласида турли хил тахминлар, қарашлар мавжуд. Ҳозирги 


14 
адабиётларда глобаллашув мураккаб, жаҳон ҳамжамияти ҳаётининг турли 
соҳаларини қамраб олувчи жараён сифатида баҳоланмоқда. 
Ҳозирги кунда жаҳон тараққиётида шаклланган янги умумсайёравий 
тартиб, тамаддуннинг мазмун-моҳияти, давлатлар ва кишилар ўртасидаги 
ўзаро алоқаларининг кенгайиши ва мураккаблашиши, дунё миқёсида ахборот 
макони, капитал, товар ҳамда ишчи кучи бозорида тамоман янги вазият 
вужудга келиши, атроф-муҳитга техноген таъсирнинг кучайиши, ахборот-
мафкуравий ва диний-экстремистик хуружлар хавфининг ортиб бориши,
жамият ҳаётининг барча соҳалари, иқтисодиёт, сиёсат, мафкура, маданият, 
ҳатто шахсий турмуш тарзини ҳам глобаллашув жараёни билан 
боғлашмоқда. Юқорида таъкидланганидек глобаллашув жараёнлари жамият 
ижтимоий-иқтисодий ривожининг барча жабҳаларини қамраб олиб, унинг 
кўринишлари инсон ҳаётининг турли соҳаларига ўз таъсирини кўрсатиб 
келмоқда. Бундай таъсирни, яъни глобаллашув соҳалари ва унинг 
кўринишларини Эдуард Азроянц умумий тарзда қуйидагича ифодалайди
1

Глобаллашув жараёнлари жамият ижтимоий-иқтисодий соҳаларининг 
барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказиб, уларнинг ўзгариши ва 
ривожланишига олиб келаётганлигини кўрсатмоқда, жумладан: 

технология соҳасида дунё миқёсида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 
монополлаштирувчи молиявий жараёнларни келтириб чиқараётганлиги, 
халқаро майдонда молиявий компютер тармоғи орқали дунёнинг бир 
бурчагидан бошқасига исталган миқдорда маблағнинг ўтказилиши, халқаро 
майдонда 
рақобатни 
ривожлантирувчи 
метатехнологияларнинг 
ривожланиши (космик йўлдош, компьютер, уяли телефон, интернет ва ҳ.к.) 
билан белгиланиши; 

экология соҳасида, иқтисодиётнинг ривожи учун ер ресурслари 
(энергетик ва хом ашё заҳиралари)дан фойдаланиш, бунинг эвазига инсоният 
ҳаётига хавф туғдираётган табиат ва атроф-муҳит ҳолатининг кескин 
1
. Азроянц Э. Глобализация: катастрофа или путь к развитию. –М.: Новый век, 2002. –С.316 


15 
ёмонлашуви, биосферага техноген таъсирларнинг кучайиши, жонивор ва 
ўсимлик турларининг йўқолиб кетиши; 

иқтисодиёт соҳасида, дунё миқёсида трансмиллий корпорацияларнинг 
шаклланиши, иқтисодиётнинг минтақавийлашуви, жаҳон миқёсида савдо ва 
хизматларнинг жадаллашуви; 

маданий соҳада, оммавий маданиятнинг ривожланиши, айниқса, 
мусиқа, кино, театр, шоу-кўрсатувлар, кийиниш, оммавий-ахборот 
воситалари фаолиятларининг бир хиллашуви, турли халқлар маданиятининг 
ўзаро таъсири, бир-бирини бойитиши туфайли маданиятлараро алоқаларнинг 
мустаҳкамланиши ва янги замонавий анъаналарнинг шаклланиши ва ҳ.к.лар. 
Халқаро муносабатларнинг глобаллашуви муаммоси аста-секин энг 
юксак даражаларда ўтадиган кўплаб икки томонлама ва кўп томонлама 
учрашувларда энг асосий муаммо сифатида баҳолана бошланди. Шу 
жиҳатдан қараганда, "катта саккизлик" мамлакатлари раҳбарларининг 1999 
йил ёзда Германиянинг Кёльн шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви Якуний 
коммюникесининг иккинчи банди диққатни жалб этади. Мазкур ҳужжатда 
глобаллашув жараёнининг қуйидаги хусусиятлари қайд этилган: 

глобаллашув ғоялар, капитал, техника ва товарларнинг бутун дунё 
бўйлаб оқишининг жадаллашиб ва кенг миқёсга эга бўлиб бораётган 
мураккаб жараён сифатида баҳоланиши; 

глобаллашув айрим жамиятлардаги турли халқларни ниҳоятда 
яқинлаштирадиган оммавий маданият туфайли юзага келган туб ўзгаришлар 
билан боғлиқ; 

глобаллашув борган сари кучайиб бораётган демократик жараёнлар 
натижаси сифатида бутун ер юзида ҳаёт даражаси юксалиб боришига ва 
қашшоқлик даражасининг анча пасайишига ёрдам берувчи шарт-шароит деб 
қаралиши; 

глобаллашув ишлаб чиқариш самарадорлигини рағбатлантириш ва 
имкониятларни кенгайтириш ҳамда иқтисодиётни ўстириш эвазига қўшимча 


16 
иш жойларини яратадиган интеграцион жараёнларнинг янги шакли сифатида 
қаралиши; 

глобаллашув ахборот соҳасидаги инқилоб билан чамбарчас 
боғлиқлиги; 

глобаллашув турли маданиятлар ва қадриятлар тизимлари ўртасидаги 
ўзаро таъсирнинг кучайиб боришига замин ҳозирлаб, дунё миқёсида 
демократик жамият қуриш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг 
кафолатини шакллантириш тамойилида ўз ифодасини топиши; 

глобаллашув айрим одамлар, оилалар ва элатлар учун яшаш жойини 
ўзгартириш ва молиявий муносабатлар билан боғлиқ хавф-хатарнинг 
ортишида намоён бўладиган муайян таҳдидларга эга бўлишдан иборат. 
Глобаллашув жараёниннг моҳияти, унинг шакллари кўринишлари ва 
оқибатлари аллақачон ер шари куррасида умумий, яъни Ғарб ва Шарқ, 
Шимол ва Жанубнинг барча қадрият ва анъаналарини ифода этиб улгурди. 
Шу боис глобаллашув жараёнлари ҳозирги кунда ижтимоий-иқтисодий 
соҳаларда бутун дунёда яратилаётган моделлар, стратегиялар, дастурлар ва 
лойиҳаларнинг ўзаро бойиши ва тўлдирилиши учун кенг имкониятларни 
яратди. Улар эса ўз навбатида бутун жаҳон ҳамжамиятининг манфаатларига 
хизмат қила бошлади. Глобаллашув жараёнлари оқибатида намоён бўлаётган 
ҳодиса ва ҳаракатларнинг натижаси, имкониятлари ва оқибатлари ахборот 
майдонида намоён бўлиб, уларнинг ривожланишида ўз таъсирини 
кўрсатмоқда. 
Юқорида таъкидланганидек, глобаллашув жараёни ижтимоий-
иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бу таъсир 
жаҳон тараққиёти, инсон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг ривожида ижобий 
натижалар бериш билан бирга салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқда. 
Глобаллашув жараёнининг ижобий жиҳатларига қуйидагиларни 
келтириш мумкин: 

давлатлар ўртасида интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг 
кучайганлиги, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, экологик 


17 
офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларнинг ортиши, турли 
қадриятларнинг умуминсоний негизида уйғунлашуви, цивилизациялараро 
мулоқотнинг янгича сифат касб этиши; 

глобал коммуникация тармоғининг вужудга келганлиги, ахборотлар 
алмашинувининг тезлашуви инсон манфаатлари учун ижтимоий-иқтисодий 
соҳаларда иҳтиро ва тадқиқотларни юқори суръатлар билан ўсишига олиб 
келди, ёки бу ҳам жамиятнинг глобал ахборотлашуви илмий-техник, 
иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг ўзагини ташкил этмоқда; 

иқтисодий глобаллашув, турли давлатларда, қўшимча иш 
ўринларининг яратилиши, трансмиллий корпорациялар ҳудудларга тез кириб 
келиши билан хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши ҳамда бугунги
кунда маҳаллий бизнесга жиддий қўшимча бўлиб, минглаб одамларни иш 
билан таъминлаш ва шу орқали ижтимоий муаммолар ҳал этилади ; 

тамаддуний тараққиёт имкониятларини кенгайтирадиган жиҳатлари 
қаторида инсоният ҳаёт фаолиятининг ўта муҳим тармоқларида халқлар ва 
давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи турли халқаро 
тизимларнинг пайдо бўлиши, тамаддуний муаммоларни ҳал этиш, 
мамлакатларнинг умумжаҳон тартибот асосида ягона хамжамиятига 
интеграциялашув имконини беради. (БМТ, ЮНЕСКО, МАГАТЭ, Интерпол, 
ШХТ, Жаҳон банки каби ташкилотлар фаолиятлари).
Барча масалаларнинг ижобий жиҳатлари билан бирга салбий томонлари 
ҳам бўлгани каби глобаллашувнинг салбий жиҳатлари қуйидагиларда 
ифодаланади : 

глобаллашув шароитидаги ахборот алмашувининг тезлашиши ва 
эркинлашиши (Интернет, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш 
натижасида) ёшларни шакллантирувчи жамиятнинг маданий-маънавий 
соҳаларига таъсир ўтказиб, улардаги муайян ўзгаришларга олиб келади, 
уларнинг маънавий-ахлоқий, психологик қиёфасига жиддий таъсир ўтказиб 
ёшларнинг ватанга, ота-онага бўлган муҳаббат оила муқаддаслиги ҳамда 
катталарга бўлган ҳурмат хис-туйғуларнинг йўқолишига олиб келиши; 


18 

умумтамаддуний глобаллашув жамиятнинг маданий-маънавий 
соҳаларга таъсир ўтказиб, улардан муайян ўзгаришларга олиб келади, 
миллий анъанавий ва қадриятларнинг йўқолиб кетишига миллий 
маданиятларнинг кам сонли халқларнинг ўз тилини унутиши, ҳаттоки 
йўколиб кетиши ҳолатларини юзага келтириши ; 

глобаллашув жараёни ва уларнинг йўналишларидан бири бўлган 
“оммавий маданият” таъсирида содир бўладиган қадриятлар тизимидаги туб 
ўзгаришлар “ижтимоий мавжудот” бўлган инсондаги ўзгаришларга 
“оммавий маъданият” кишига инсонийлик, шахс мартабасини берадиган 
миллий маъданият ва маънавиятидан, тарихий хотирасидан махрум этишига 
олиб келиши; 

глобаллашув жараёнларининг муайян хусусиятлари таъсирида содир 
булаётган ижтимоий ва индивидуал онгдаги деструктив ўзгаришларнинг 
кайд этилиши, бу холат индивидуалистик кайфиятнинг авж олиши, 
инсонпарварлик тамойилларининг емирилиши, ҳаётий мақсад ва 
тасавурларнинг бузилишида намоён бўлмоқда ; 

етакчиликка даъвогар мафкураларнинг ривожи, халкаро ташкилотлар 
сонининг тез суръатлар билан ўсиши, манфаатлар йўлида жаҳон бозорини 
эгаллаш, хом ашё ва энергия заҳираларидан фойдаланиш учун бутун дунёда 
демократик бошқарув тамойиллари ниқоби остида уни жорий этиш, инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёки терроризмга қарши кураш ниқоби остидаги 
хом-ашё заҳираларига бой худудларга таъсир ўтказиш, бунинг оқибатида 
иқтисодий ўсишни кўзлаб даромад орқасидан қувиш, натижадаги табиятга 
техногин таъсирининг ортишига олиб келмоқда.
Глобаллашув жараёнини ўрганиш жараёнида қуйидаги хулосаларга 
келинди. Глобаллашув жараёни ривожланган ғарб давлатлари турмуш 
тарзини киритиш, дунё халқларини ғарблаштиришга интилишда намоён 
бўлмоқда. Табиийки ғарблаштириш халқларнинг ўзига хослиги, миллий 
хусусиятларига, маданий анъаналарига путур етказади. 


19 
Ёшларга кучли таъсир кўрсатадиган ғарб маданиятидаги фильмлар 
оммавий ахборот воситалари орқали истаган фикрни, қадрият ва 
кўрсатмаларни сингдириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Бу борада 
айниқса тез ривожланаётган Интернет орқали сингдириш имкониятлари 
катта. Боз устига Интернет виртуал воқеликни шакиллантириб, ундан 
фойдаланувчиларда маданиятнинг янги кўриниши – “кибермаданият”ни 
қарор топдирмоқда. Виртуал воқелик ва кибермаданият, ўз навбатида, 
кишиларнинг феъл-атворини осонликча дастурлаштириш имкониятини 
бермоқда .
Глобаллашув давлатларнинг суверентетига ҳам жиддий таҳдид солади. 
Бу борада, олимлар Н.Умарова ва У.Исломбековлар куйидаги фикрларни 
билдиради : “...глобаллашувни неоколонизм ғояси билан айнан бир нарса деб 
ҳисоблайдиганларнинг 
фикрига 
қулоқ 
солиш 
лозим. 
Глобал 
неоколонизмнинг уч ўзаро боғлиқ мақсадлари бор: дунё устидан гегемония, 
жаҳон ресурсларига эгалик килиш ва жаҳон бозорларида ҳукмронлик қилиш. 
Бу мақсадларга эришиш учун тенги йўқ куч-қудрат ва етишиб бўлмайдиган 
технологик етакчилик зарур. Глобал неколонизм бир қатор стратегик 
вазифаларни ўз ичига олади. Мустақил давлатлар доирасидаги дезинтеграция 
жараёнларини рағбатлантириш, очиқлик шиори остида уларнинг 
иқтисодларни издан чиқариш ва мамлакатларнинг суверенитетини емириш 
каби вазифалар шулар жумласидандир”
1

Айтиш мумкинки, глобаллушув мустакил давлатларнинг заифлашувига 
олиб келади. Ана шундай тахликали шароитда миллий мафкура 
Ўзбекистоннинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ўзликни ҳимоя 
қилиш, маданий хосликни асраш ва одамларни ахборот ҳужжатларидан 
химояланишнинг энг мақбул воситаси сифатида намоён булади .
Хулоса қилиб, ҳозирги кунда глобаллашув жараёнлари жамият 
тараққиётининг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказиб келаётганлиги, 
1
Умарова Н., Исломбеков У. Миллий ғоя тарғиботида “Жамоатчилик билан алоқалар” технологияларини 
қўллаш. –Т.: Академия, 2005. –Б.39. 


20 
қолаверса, 
у 
ижтимоий-иқтисодий 
ҳаётнинг 
барча 
соҳаларини 
ривожлантириши учун кенг имкониятларини яратилаётгани билан, хар бир 
ижтимоий ходисанинг ижобий ва салбий томонлари бўлгани каби, 
глобаллашув жараёнларини ҳам салбий ва ижобий жиҳатлари аниқ кўриниб 
қолганлигини айтиш мумкин . Хозирги пайтда глобаллашувнинг ўткир ва 
кенг қамровли таъсирини барча соҳаларда намоён бўлаётганлиги, айниқса, бу 
давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик масалаларининг 
кучайиши, хорижий инвестицияларнинг тез кириб келиши, капитал ва 
товарлар, ишчи ўринларининг яратилиши унда ишчи кучининг эркин 
қулайликларнинг вужудга келиши, замонавий ахборот технология ва 
коммуникациянинг, илм-фан ютуқларининг тез тарқалиши, турли 
қадирятларнинг умуминсоний негизида уйғунлашуви, бу имкониятларнинг 
ортиши – табиийки, буларнинг барчасига глобаллашув таъсири натижасида 
эришилмокда. Глобаллашув жараёнининг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, 
хозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг нихоятда ўткир 
қуролига айланиб, хар хил сиёисй кучлар ва марказлар мафаатига хизмат 
қилаётганини кузатиш мумкин .
Ана шу ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда – эзгулик 
ва ёвузлик йўлида фойдаланилмоқда .
Инсон фаолияти доимо бирон-бир мақсадга қаратилган ва муайян бир 
мазмун-маъно билан суғорилган бўлади. Зеро, агар одамларни бирлаштириб, 
уларни қудратли кучга айлантирувчи юксак мақсадлар бўлмаганида эди, 
инсоният аллақачон маънавий таназзулга юз тутган бўлур эди. Шу боис, 
глобаллашув жараёнлари ўзида жамиятнинг юксак мақсадларининг орзу-
интилишларини ифода этиб, инсонларни буюк ишларга руҳлантириб, уларни 
жасоратга ундовни мафкуранинг инсон ҳаётидаги беқиёс аҳамиятига эга 
эканлигига ундайди . 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish