Иш берувчи ва ходим ўртасидаги ҳисоб-китоблар доирасида банк хизматларини амалга ошириш тўғрисида сонли шартнома навоий шахри 2019 йил «Ипак Йули»



Download 24,34 Kb.
bet4/7
Sana15.06.2022
Hajmi24,34 Kb.
#672589
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Договор с ташкилот бн узб

3.2. Банк қўйидагиларга мажбур:
3.2.1. мазкур Шартномани имзолаган пайтдан бошлаб 2 (икки) банк куни ичида Транзит ҳисобварағини очишга;
3.2.2. Иш ҳақи Транзит ҳисобварағига келиб тушган ва Ташкилотдан Қайдномани олган пайтдан бошлаб 3 (уч) банк куни ичида Ходимларнинг Карта ҳисобварағига иш ҳақини кирим қилишга, бунда мазкур Шартноманинг 3.1.1-бандида белгиланган ҳолатлар мустасно;
3.2.3.Транзит ҳисобварағи бўйича амалга оширилган операциялар ҳақидаги маълумотларни сир сақлашга ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга фақат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган ҳолатларда тақдим этишига;
3.2.4. Банк Тарифларига киритилган барча ўзгартиришлар ҳақида улар кучга киришидан камидан 10 (ўн) банк кун олдин Банкнинг Мижозларга хизмат кўрсатиш жойларида, шунингдек Банкнинг расмий сайтларида тегишли ахборотларни жойлаштириш йўли билан Ташкилотни хабардор этишга;
3.2.5. Мазкур шартнома бекор қилинганида Ташкилот аризасига кўра Транзит ҳисобварағини ёпишга, ундаги пул маблағлар колдиғини Ташкилотнинг топшириғига кўрсатилган талаб қилиб олингунга қадар депозит ҳисобварағига ўтказиб беришга;
3.2.6.мазкур Шартнома билан белгиланган бошқа мажбуриятларга.


3.3. Ташкилот қўйидагиларга ҳақли:
3.3.1. мазкур Шартноманинг 3.1.1-бандида белгиланган бузилишлар бўлмаган тақдирда Ташкилот томонидан Транзит ҳисобварағига ўтказган пул маблағларни Ходимлар Карта ҳисобварағига ўз вақтида кирим килинишини Банкдан талаб қилиш;
3.3.2.Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.


3.4. Ташкилот қўйидагиларга мажбур:
3.4.1. Ташкилот ва Мижоз ўртасида меҳнат ва/ёки фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлари мавжудлигини Банкка кафолатлашга;
3.4.2. Қайдномалар тўғри тузилганлигини кафолатлашга, нотўғри тузилганлиги учун, шу жумладан Мижознинг карта ҳисобварағига кириб қилиниши лозим бўлган суммасини хато кўрсатилгани учун жавобгар бўлишига;
3.4.3. мазкур Шартномани имзолаган пайтидан бошлаб 5 (беш) банк куни ичида Банкка қўйидаги хужжатларни тақдим этишга:
-Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги норматив хужжатларида белгиланган шаклдаги транзит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги ариза;
-мазкур Шартномага 2-сонли Иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Ташкилот ходимларининг Реестри;
3.4.4. Транзит ҳисобварағига пул маблағларни ўтказган пайтдан бошлаб 1 (бир) банк куни ичида Банкка Қайдномани тақдим этишга. Банк томонидан Қайдномаларда хатолик ва/ёки ноаниқликлар аниқланган тақдирда ва бу ҳақда Банк хабар берган пайтдан бошлаб 3 (уч) банк куни ичида уларни бартараф этишга.
Мазкур ҳолатда Мижознинг Карта ҳисобварағига пул маблағлари киритилишини кечиктирилишига Ташкилот Мижоз олдида жавобгар бўлади.
3.4.5. Банкда ўрнатилган иш вақти режимига амал қилишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тўлов хужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибларига риоя қилишга;
3.4.6. Ташкилотнинг Ходимлари таркибида ўзгаришлар содир бўлганида, шу жумладан Ташкилотга янги Ходим ишга қабул қилинганида унга иш ҳақини ҳисоблаш санасидан камида 5 (беш) банк куни олдин ҳамда Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганида, ушбу шартномани бекор қилиш пайтидан бошлаб бир календар ойи ичида бу ҳақда Банкни Реестр шаклидаги ёзма маълумот асосида хабардор этишга;
3.4.7. Банк картасининг амал қилиш муддати ўтганида, Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганида ва/ёки Мижоз (Ташкилот ходими) Банк картасидан фойдаланишдан воз кечганида, шунингдек амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳолларда Банкнинг тегишли талаби билан Карта ҳисобварағини ёпиш ҳақидаги аризани ҳамда Банк картасини Мижоз томонидан Банкка тақдим қилиниши юзасидан амалий ёрдам кўрсатишга;
3.4.8. Банк картасини олиш учун Ходимни Банкка ўз вақтида юборилиши юзасидан амалий ёрдам кўрсатишга;
3.4.9. Ташкилотнинг почта (юридик) манзилини, банк реквизитларини ўзгариши билан боғлиқ, шунингдек бошқа ўзгаришлар тўғрисида мазкур ўзгаришлар содир этилган пайтдан бошлаб 3 (уч) банк куни ичида бу ҳақда Банкни ёзма шаклда хабардор этишга;
3.4.10. Банкннг сўровига кўра 3 (уч) банк куни ичида мазкур Шартномада белгиланган хизматлар билан боғлиқ маълумотларни ва хужжатларни тақдим этишга;
3.4.11. Банкинг https://______________________________ расмий веб-сайтида жойлаштирилган Иш берувчи ва ходим ўртасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш доирасида жисмоний шахсларга миллий валютадаги карта ҳисобвариғини очиш, банк карталарини чиқариш, шунингдек уларга хизмат кўрсатиш Қоидалари билан танишиб чиқишга.
3.4.12.мазкур Шартнома билан белгиланган бошқа мажбуриятларга.



Download 24,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish