3.1. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга: 3.1.1 Транзит ҳисобварағига тушган пул маблағларини Ходимларнинг карта ҳисобварақларига киритмасдан, Ташкилотнинг асосий талаб қилиб олингунга қадар депозит ҳисобварағига ёки Ғазначиликдаги тегишли шахсий ҳисобварағига қайтариб юборишга, агар Ташкилот Банк томонидан хабар берилган пайтдан бошлаб 3 (уч) банк куни ичида қўйида кўрсатилган камчиликларни бартараф этмаса:
- Транзит ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушган пайтдан бошлаб кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда Қайдномани Банкка тақдим этмаган тақдирда, бунда мазкур Шартноманинг 2.6-бандида белгиланган ҳоллар мустасно;
- Қайдномадаги Мижознинг Ф.И.Ш. ва Карта ҳисобварағи маълумотлари АБТдаги Мижознинг Ф.И.Ш. ва Карта ҳисобварағи маълумотлари билан мос келмаган тақдирда;
- Банк белгилаган шаклидаги Реестр ва/ёки Қайднома Банкка келиб тушмаганда, бунда мазкур Шартноманинг 2.6-бандида белгиланган ҳоллар мустасно;
- Қайдномадаги имзолар ва муҳр изи Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намуналарга мос келмаганда;
- Транзит ҳисобварағига келиб тушган пул маблағлари суммаси Ведомостдаги кўрсатилган жами суммага тўғри келмаганда;
- шахсини тасдиқловчи хужжатнинг амал килиш муддати тугаганда, шунингдек мазкур Қоидаларнинг шартлари асосида Банкнинг талаби бўйича ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
-шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган бошқа ҳолларда.
3.1.2. мазкур Шартнома бекор қилинганида Ходим томонидан Банк картасини қайтариб беришини Ташкилотдан талаб қилишга;
3.1.3. бир тарафлама, Ташкилотнинг розилигидан қатъий назар Банк Тарифларига ўзгартиришлар киритишга. Бунда Банк Ташкилотни Банк Тарифларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида улар кучга киргунга қадар 10 (ўн) банк куни олдин Банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиш жойларида, шунингдек Банкнинг расмий сайтида тегишли ахборотларни жойлаштириш йўли билан хабардор этади;
3.1.4. Ташкилотнинг розилигидан қатъий назар Ташкилотнинг ҳисобварағидан амалдаги Банк Тарифларига мувофиқ Банк хизмати учун ҳизмат ҳақини ечиб олишга;
3.1.5. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ:
-Ходимни лозим даражада текшириш учун керак бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни, шу жумладан мазкур шартнома доирасида амалга оширилаётган операциялар бўйича кўшимча маълумотларни тақдим этилишини Ташкилот ва Мижоздан талаб қилишга;
-Ходимни лозим даражада текшириш имкони бўлмаган тақдирда Транзит ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга оширишни рад этишга ёки Ташкилот билан тузилган шартномани бир тарафлама бекор килишга;
-Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган ҳолларда Транзит ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга оширилишини тўхтатиб туришга ва пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйишга;
3.1.6.Ташкилотдан мазкур Шартномада белгиланган хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга;
3.1.7. Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида ва мазкур Қоидаларда белгиланган бошқа ҳуқуқларга.