Ирода кучи алоҳида иродавий сифатдир. - (К. Н. Корнилов, К. К. Платонов). Масалан, К. Н. Корнилов [1957] ирода кучи иродавий сифат бўлиб, мақсадга эришиш йўлида учрайдиган муғим қийинчиликларни бартараф этиш ўқуви, деб ёзади.
Иродавий ҳолат - Ҳар қандай конкрет иродавий регуляция иродавий ҳолат орқали намоён бўлади. Е. Ю. Сосновикова [1975], иродавий ҳолат ирода ва иродавий сифатга ўхшамайди, уни иродасиз инсон томонидан кечирилиши мумкин, деб ёзади.
- Иродавий ҳолат ҳақида илк бора Н. Д. Левитов муҳокама қилган эди: «инсон иродавий фаолиятидаги психик ҳолатлар». У бу ерда иродавий фаолик ва пассивлик, қатъиятлилик –қатъиятсизлик ҳақида, ишонч-ишончсизлик , мураккаб ва типик иродавий ҳолат сифатидаги «мотивлар кураши», вазмин-ўзини тута билмайдиган ва ҳаттоки афсусланиш ҳолати ҳақидаги сўз юритган .
Иродавий зўр бериш иродавий регуляциянинг механизмларидан бири - А. Ф. Лазурский иродавий зўр бериш инсоннинг тўсиқлар билан учрайдиган реакциялари билан боғлиқ психофизиологик жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |