Қироатни ўрганиш
Имом Жазарий айтади: «Шак¬шубҳа йўқки, Ислом уммати Қуръоннинг маъноларини
тушуниш, чегараларига риоя қилиш билан ибодат қилгани каби унинг сўзларини тўғри
талаффуз этиш ва ҳарфларини қироат имомларидан ўрганилган, фасиҳ араб тилида
сўзловчи жаноб Пайғамбар алайҳиссаломга етиб борадиган, мухолафат қилиш мумкин
бўлмаган ва ундан бошқа томонга буриш жоиз бўлмаган сифатда адо этиш билан ҳам
ибодат этади».
10. Қироатлар Ислом умматининг бирлигини сақлашга ҳам хизмат қилган. Агар
Қуръони Карим бир ҳарфда нозил қилинганида ўша ҳарфга мос лаҳжада сўзловчи
араблар учун бу иш шараф бўлса¬да, бошқалар учун армон бўлар эди. Бу нарса уларнинг
ўрталарида зиддиятлар келиб чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин эди.
Хулоса қилиб айтганда, Қуръони Каримнинг турли қироатларда ўқилишида
битмас¬ғтуганмас фойдалар, ҳикматлар бор. Бу ерда биз ўзимиз билганимизча,
идрокимиз етганича сўз юритиб ўтдик, холос.
Хотима ўрнида
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз каломи Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун барча
замонларда мусулмонлар ичидан Ўзи ихтиёр қилган бандаларини танлаб, уларни ушбу
вазифага қоим қилди. Ул муборак зотлар бутун умрларини ушбу Раббоний Каломни
сақлашга, унга хизмат қилишга бағишладилар. Улар умрларининнг аввалги қисмини
Қуръонни ўрганишга, уни ўрнига қўйиб тиловат қилишни ўзлаштиришга бағишладилар,
иккинчи қисмини эса, ўзлари олган илмни бошқаларга таълим беришга бахш этдилар. Бу
силсила узулуксиз равишда, йилдан йилга кенгайиб давом этиб келмоқда.
Агар тарихга назар ташласак, Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги дини Исломнинг шаръий
аҳкомларини сақлаш учун ўз вақтида имом Абу Ҳанифа, имом Шофеъий, имом Молик,
имом Аҳмад, имом Авзаъий каби ақлу заковатли мужтаҳидларни, ҳадисларнинг соф
ҳолда инсониятга етказиш ва муҳофаза қилиш учун Исҳоқ ибн Роҳвай, Бухорий, Муслим,
Термизийдек нодир қобилиятли ҳофизларни етиштирган. Худди шунингдек, У Зот Ўз
каломи Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун ўз вақтида қироат имомларини ҳам етказиб
берди. Улар Қуръоннинг ўқилиш кайфиятини бекаму¬кўст сақлаб келдилар. Уларнинг
мусаффо қалблари ушбу илоҳий нурни сақловчи энг ишончли қутилар бўлди, тиллари уни
асрлар оша авлоддан¬ авлодга етказиб берувчи мутаҳкам тасма бўлди. Бу хусусият
Ислом умматининг ўзига хос фазилатларидан бири эди. Байҳақий ва Табароний Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламга: «Сенинг умматингдан шундай бир қавмни пайдо қилманки, уларнинг
қалблари ‒ китобларидир», деган экан.
Имом Муслим Иёз ибн Ҳимордан ривоят қилган узун ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам жумладан шундай деганлар: «Аллоҳ таоло: «Мен сени фақатгина синаш учун
ва сен билан бошқаларни синаш учун юбордим. Сенга шундай китоб нозил қилдимки, уни
сув юва олмас, сен уни ухлаган ҳолингда ҳам, уйғоқ ҳолингда ҳам ўқийверасан», деди».
Қуръонни «сув юва олмас»лиги унинг муҳофазасида ёзувга эмас, ёд олишга
суянилишига ишорадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни «ухган ҳолда
21 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |