Қироатни ўрганиш
бўлиб хизмат қилади. Шунга кўра, айрим фақиҳларнинг баҳслари ҳам ўзгача маъно касб
этади. Мисол учун, «ﻦرﻬﻄﻳ» калимаси икки хил – «то» ҳарфини шаддасиз ва шаддали
қилиб ўқилади. Шаддасиз ўқилганда ҳайздан пок бўлишни, шаддали қилганда ҳайздан
сўнг ғусл қилишни англатади. Шунга кўра фақиҳлар ўз ижтиҳодларига оятнинг у ёки бу
маъносидан фойдаланадилар. Яна бир мисол: таҳорат фарзилиги ҳақидаги оятда
ва фатҳали ҳарфини «лам» :хил икки калимаси («(га)оёқларингизни ва») «ﻢﻜﻟُﺞرَﺃَﻭ»
касрали қилиб ўқилади. Фатҳали бўлганда, оёқларни ювишга, касрали бўлганда, оёққа
масҳ тортишга далолат қилади. Шунда, оятдан оёқни ювишга ҳам, унга масҳ тортишга
ҳам далил олинади. Биринчиси оёқ яланг бўлгандаги ҳолатга, иккинчиси оёқда маҳси ё
унинг ўрнидаги нарса бўлган суратга тегишли бўлади. Бу ҳукм суннат асосида
аниқлаштирилади.
4. Қуръони Каримнинг мўъжизлиги. Қироатлар ўртасида сон¬саноқсиз турлилик
бўлишига қарамай, бирор жойда уларнинг ўртасида маънода ўзаро зидлик, хилоф
учрамайди, фақат бир¬бирини тўлдириб, қувватлаб келади. Агар бунга бирорта инсон
бурун суққанида иш бундай кечмаслиги аниқ эди. Бу ҳақда Қуръони Каримнинг ўзида
шундай оят келган: «Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан
бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар» («Нисо» сураси,
82-оят).
5. Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримни муҳофаза қилишда Ўзининг қудратини,
мўъжизасини кўрсатиши. Мазкур ўн қироатдаги турлиликни ўргатишга бағишланган бир
қанча китоблар ёзилганидан ҳам уларнинг кўлами қанчалар кенг эканини билиш мумкин.
Аммо шунчалик турлилик бўлиши билан бирга, Қуръони Каримнинг бирор калимаси ҳам
ўзгармай, айнан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қилинган суратда
сақланиб келиши Аллоҳнинг сирли қудрати белгиси, улкан мўъжизаси бўлмай нима
бўлиши мумкин?!
6. Қироатлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари бўлиб, у
зотнинг шарафларига далолат қилувчи омиллардан бири ҳисобланади. Ушбу
қироатларни ўрганиш кишидан катта вақт ва имконият талаб қилади. Аммо Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг барчасини бир ўзлари юзлаб вазифаларни адо
этиш қаторида ўргатганлар. Бу, албатта, у зотнинг ҳақиқий пайғамбар эканликларига
далолат қилади.
7. Қуръони Каримнинг фазли. Ҳеч бир самовий китобни турлича ўқишга изн
берилмаган. Шунингдек, ҳадисларда ҳам бу имтиёз йўқ. Дунёда фақат Қуръонгина бир
тилнинг турли суратларида ўқилади.
8. Қироатлар Ислом умматининг фазли, хусусиятидир. Аллоҳ таоло ушбу умматни
Ўзининг каломини турли суратда ўқиш шарафига муваффақ этиш билан икром этди,
бошқалардан устун қилди. Ҳеч бир умматга уларга нозил қилинган китобни турлича ўқиш
жорий қилинмаган. Шу билан бирга, ҳеч бир уммат ўзининг муқаддас китобига
мусулмонларчалик эътибор бермаган. Мусулмонлар унинг ҳар бир калимасининг қандай
ўқилишини, ҳатто айрим калималарининг неча хил ўқилишини ҳам бутун вужудлари
билан ўрганиб, ўзлаштириб, авлоддан авлодга ўзгаришсиз етказиб келмоқдалар.
Қиротлар ҳақидаги илк ёзилган асарлар билан бугунги китобларни солиштирилганда
уларнинг орасида бирорта зиддият чиқмаслиги ҳам фикримизнинг далилидир. Бошқа
умматларнинг самовий китобларининг ҳоли ҳаммага маълум, ҳатто уларнинг бирорта ҳам
асл тилдаги нусхаси топилмайди.
9. Қуръон қироатлари Ислом умматига кўпроқ ажру савоб касб этиш имкониятидир.
20 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |