Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда мазкур ўн қироатнинг қайси
бирида ўқиганлар?
Қироатлар ҳақида сўз кетганда кўпинча «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ўзлари мазкур ўн қироатнинг қайси бирида ўқиганлар?» деган савол ўртага ташланади.
Ушбу саволда бироз хато бор. Чунки мазкур ўн қироатнинг барчасини шахсан Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўқитганлар. Шу боис, «Расулуллоҳ соллаллоҳу
13 / 22
Қироатни ўрганиш
алайҳи васалламнинг одатдаги қироатлари ёки Қуръон етти ҳарфда нозил қилинишидан
олдинги қироатлари мазкур ўн қироатнинг қайси бирига тушади?» дейилса, тўғрироқ
бўлади.
Бу борада тадқиқот олиб борган уламоларнинг айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг қироатларга рухсат берилишидан олдинги қироатлари қурайш
лаҳжасига мос бўлган. Бу лаҳжада имола (алифни «йа»га мойил қилиш) бўлмаган. Шу
билан бирга, уларда ҳамза товуши талаффуз этилмаган. Шунга кўра, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатий қироатлари Осим ва Нофеъ қироатларида акс
этган, дейиш мумкин. Ҳақиқатини яна Аллоҳ Ўзи билади.
Қироатларнинг қай бири афзалроқ?
Айрим кишилар қироатларнинг қайсиниси устунроқ, тўғрироқ, деган мулоҳазага бориши
ҳам мумкин. Баъзилар эса ўзи танлаган қироатни бошқаларидан устун қўйишга интилади
ҳам. Аслини олганда эса, бу иш ҳеч қайси меъёрга тўғри келмайди. Чунки қироатларнинг
барчаси Аллоҳ таолонинг каломи ҳисобланиши, У Зотнинг ҳузуридан нозил этилгани
барчага маълум. Бинобарин, қироатларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш умуман
мумкин эмас.
Имом Аҳмад ва Насоийлар Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «...Жаброил: «Уни етти ҳарфда ўқигин, барчаси
шифо ва кифоя бўлувчидир», деди».
Имом Насоий Убай ибн Каъбдан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи васаллам: «Эй Убай, албатта Қуръон менга етти ҳарфда нозил қилинди, ҳар
бири шифо ва кифоядир», деганлар.
Аммо «Уларнинг қайси бири мутавотир ва машҳурликда юқорироқ?» дейилса,
уламоларнинг таъкидлашича, имом Нофеънинг қироати бу борада энг юқори
даражадаги қироат ҳисобланади. Бугунги кунда дунё бўйлаб имом Осим қироатининг
кенг тарқалиши алоҳида масала бўлиб, бунга ташқи омиллар ҳам сабаб бўлган.
Қироат асослари
Уламолар, қироат илми мутахассислари бирор қироатни ҳақиқий деб қабул қилиш учун
маълум шартлар топилиши керак, деб иттифоқ қилишган. Ушбу шартлар асосан учтадир:
1. Қироатнинг санади саҳиҳ бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
муттасил равишда етиб борган бўлиши. Чунки Қуръон фақат ваҳий асосида собит
бўлгани каби, унинг қироати ҳам ваҳий асосида собит бўлган. Бирор киши бу борада
ўзича иш кўриши мумкин эмас. Бу имтиёз фақат Қуръонга хос, бошқа ҳеч бир китобда,
ҳатто ҳадисларда ҳам бу ҳолат йўқ.
14 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |