ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR: 
1. Xodjayev B.X. Umumiy pedagogika(darslik). –Toshkent. “Sano-sandart” nashriyoti, 
2017., 416 bet. 
2. O‘zbek pedagogikasi antologiyasi(1-jild) M.Xayrullayev, I.Iskandarov, K.Hoshimov, 
O.Mirzayev, S.Ochil –Toshkent. “O‘qituvchi” 1995. 
3. Ibragimov X., Abdullayeva Sh. Pedagogika nazariyasi(darslik).-Toshkent. “Fan va 
texnologiya” 2008., 288 bet. 
 
 
 
 
 


~ 54 ~ 
ПСИХОЛОГИЯ ШЎЪБАСИ 
ЎСМИР ХУЛҚ-АТВОРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК 
ДЕТЕРМИНАНТЛАРИНИ ЎРГАНИШНИНГ ПРОЕКТИВ УСУЛИ,
 
Турдиев Шарофиддин
Психология мутахассислиги 2 курс магистранти.
 
Проектив методикалар топшириқлар ҳарактерига кўра маълумотларни 
яширин олиш хусусиятига эга бўлиб, ҳулқ-атвор муаммосини тадқиқ этишда жуда 
самарали методикалар ҳисобланади. Бошқа шасхни тадқиқ этувчи тестлардан 
фарқли равишда улар шахсининг онгсизлик ҳусусиятларига қаратилган. 
Текширилувчилар ўзлари билмаган ҳолда чизган расмларида, топшириқларни 
бажариш жараёнида ўзидаги муомала жараёни, иродавий ҳусусияти, фантазия ва 
идрок кўлами, қўрқув ва депрессив ҳолатларини очиб беришади. Ўтган аср Ғарб 
мамлакатларида ушбу методикалар клиник тадқиқотларда турли психопотологик 
касалликнинг белгиларини аниқлашда кенг қўлланилган. Бундан ташқари, 
психоанализ мактабининг классик вакиллари З.Фрейд, Г. Мюррей, К.Г.Юнглар 
психиатрик клиникаларида мижозлар билан ишлаш жараёнида қўллашган. Улар 
проектив методикаларнинг диогностик ҳусусиятига кўра қуйидаги турларга 
ажратади. Конститутциявий-“Тугалланмаган сўзлар”, “Тугаллнмаган расмлар”, 
конструктив методлар- “Инсон ва ҳайвон расми”, “Миниатура ҳарактеридаги 
фигуралар”, интерпретатцион методлар “ТАТ- тематик апперцепция тести”, 
катартистик методлар –“психодрамма”, “терапевтик чиқиш”, экспрессив 
методлар - “Уй дарахт, инсон”, импрессив методлар- “Ранг тести”, аддиттив 
методлар-“Тугалланмаган ҳикоя” ва ҳокозо.
Тузилиш ва топшириқлар ҳарактерига кўра ушбу тестлар шахслардан яширин 
маълумот олиш имкониятига эга. Текширилувчилар ўзлари билмаган ҳолда ички 
кечинмаларини турли индивидуал ҳусусиятларни очиб берадилар.
Проектив методикалар илдизи 1904-1905 йилда К.Густав Юнг томонидан 
яратилган сўзли ассосиясиялар тестига бориб тақалади. Бу методикани яратиш 
билан Юнг шахснинг онгсизлик ҳолатларидаги кечинмаларини ассосиатив 
диагностика қилиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Кейинчалик ассосиатив 
тестнинг турли вариантлари айбдорлик ҳиссини аниқлашда (ёлғон детектори) 
М.Вейртгаймер ва А.Р.Лурия томонидан нормани патологиядан ажратиш ва 
бошқа вазиятлар учун қўлланилган.
Проектив тестлар қаторидаги тугалланмаган ҳикоя ёки гап тести ҳам 
Юнгнинг ассосиатив тестидан келиб чиққан деб ҳисобланади. «Тугалланмаган 
гаплар» методикасининг психодиагностик мақсадларда бир неча хил вариантлари 
амалда қўлланиб келинмокда. 
Мазкур методика ёрдамида алоҳида олинган синалувчининг атрофдагилар 
билан ижтимоий муносабатга киришиши, бу борадаги мавжуд муаммолар тахлил 
этилади. Умуман олганда ушбу методика ёрдамида инсонларнинг хусусан ўрмир 
ёшидаги болаларнинг отага муносабат, ўзига нисбатан муносабати, амалга 


~ 55 ~ 
оширилмаган имкониятлар, ҳамкорликда фаолият олиб борувчи кишиларга 
муносабати, келажакка муносабат, юқори лавозимдаги кишиларга муносабат, 
қўрқув ва дўстларга муносабат, ўтмишига муносабат, қарама-қарши жинсдаги 
кишига муносабат, сексуал муносабат, оилага муносабат, ҳамкасбларига 
муносабати каби каби яна бир қатор ижтимоий муносабаларни ўрганиш ҳамда 
улар ўртасидаги фарқларни тахилил этиш имкони мавжуд. Тадқиқотимизда 
кўзланган асосий мақсадлардан бири, ўсмир рухиятининг шаклланишига таъсир 
кўрсатувчи ижтимоий омилларни ўрганишдан иборат эди. Бабли мазкур 
методикадан фойдаланиб, бу хақда тегишли хусалар чиқаришга эришдик. 
Методиканинг таркибида 60 та тугалланмаган гаплар келтирилган бўлиб, 
синалувчилар йўриқнома асосида гапларни тўлдираиши белгиланган. Методикада 
келтирилган тугалланмаган гаплар мазмунан 13 гуруҳга ажратилган. Методикани 
(тестлаштиришни, натижаларни қайта ишлашдан ташқари) ўтказиш учун 20 
минутдан бир неча соатгача вақт сарфлаш мумкин (синалувчининг шахсига 
қараб). 
Синалувчига қуйидагича йўриқнома берилади: “Сиз тест бланкида 
келтирилган жумлаларни бир ёки бир неча сўзлардан фойдаланган холда гапни 
тугаллашингиз керак бўлади.” 
Шундан сўнг, синалувчилар томонидан берилган жавоблар 15 гуруҳ бўйича 
ижобий, салбий ва бефарқ тарздаги муносабат тизимини белгиловчи хулосалар 
берилади.
Миқдорий 
кўрсаткичлар 
синалувчиларнинг 
муносабатларидаги 
дисгармонияни енгиллаштиришга имкон берсада, аммо асосий натижаларни 
қўшимча гаплар бўйича сифат таҳлили белгилайди. 
Биз тадқиқот ишимизда мазкур методикадан ўсмирларда индивидуал ҳамда 
ижтимоий муносабатлар соҳасида муаммоли холатларни ўрганишни мақсад 
қилиб олдик. Фикримизча, ўсмир ҳулқ-атвори шаклланишида индивидуал 
омиллар билан бир қаторда ижтимоий омилларнинг ҳам таъсири катта. Шу 
сабабли натижаларни ихчамлаштириб, методикада мавжуд 15 гуруҳ саволларидан 
бизнинг тадқиқотимиз мақсадлари учун энг аҳамиятли хисобланган 8 гуруҳи 
танлаб олишга қарор қилдик.
Тадқиотдан олинган натижалар тахлилига кўра, тадқиқот ишида иштирок 
этган 60 нафар ўсмирларнинг аксариятида онага нисбатан ижобий муносабат 
билдирган бўлса, отага нисбатан 8 нафари салбий ва 2 нафари бефарқ 
муносабатда. Салбий муносабатда бўлганларнинг 6 нафари, бефарқ 
муносабатдагиларнинг 1 нафари ўғил болалар ташкил этади. Тажрибалардан 
маълумки аксарият холларда оталар ўсмир болаларга нисбатан муносабатлари 
ҳарактериологик ҳусусиятлар билан боғлик, яъни оталар ўғил болага нисбатан 
қаттиқ назорат қилиш мақсадида агрессив ҳулқ-атвор намоён этади. Шу нуқтаи 
назардан ҳам муносабатлар салбий бўлиши мумкин. Салбий ёки бефарқ 
муносабат билдирган ўсмирлар билан суҳбат чоғида аксарият холатларда 
оталарнинг ишлари кўплиги, кўп уйда бўлмаслиги, уларнинг тарбиясига деярли 
эътибор қаратмаслигини қайд этиб ўтди. Ўз ўрнида отасининг улар учун вақт 
ажратиши, бирга дарс қилиши ва кунни бирга ўтказишини ҳохлашларини ҳам 


~ 56 ~ 
айтиб ўтди. Булар аслида юзаки сабаблар бўлиб, ўсмир ички дунёсида бошқа 
муаммо мавжудлигин англатади.
Ўсмирлар билан олиб борилган психологик кузатиш ва суҳбатлар давомида 
ўсмирларда ўзига ишонч хиссининг пастлиги, тенгдошлари ўртасида қисиниш, 
тортинчоқлик, ўз фикрларини очиқ ойдин, тўлиқ ифода этмаслик каби салбий 
ҳиссётлар шаклланганлиги, ироданинг сустлиги каби пассив характер таркиб 
топганлиги кузатилди. Бундан ташқари узоқ муддатли стресс холатлари уларнинг 
ҳулқ-атворида яширин агрессия, ўзидан қониқмаслик кабилар салбий эмоциялар 
куртак отишига олиб келган. Тадқиқотда иштирок этган синалувчиларнинг 43% 
ида ўзига нисбатан салбий ва бефарқ муносабат шаклланган лиги ҳам юқоридаги 
ҳолатни тасдиқлайди. Энг муҳими мазкур ўқувчиларнинг ўқув фанларини 
ўзлаштиришида ҳам турли қийинчиликларга учраётганлиги ўсмир ҳаётидаги 
ижтимоий-психологик муаммоларга беэътибор бўлмасликни, уларни ўз вақтида 
бартараф этиш бўйича зарурий чораларни кўриш лозимлигини билдиради. 
Тадқиқотда иштирок этган ўсмирларнинг 35% ида оилага нисбатан салбий 
ёки бефарқ муносабат шаклланганлиги эътиборни тортиши табий. Ўрганишлар 
давомида олинган маълумотлар мазкур оилаларнинг аксариятида фарзанд 
тарбиясига “иккинчи даражали масала” сифатида қаралиб келинганлигин 
тасдиқлади. Оилада ота ишга кетган бўлса, она ўз ташвишлари билан банд бўлиб, 
болага етарлича вақт ажратмаган. Ота-она томонидан фарзанднинг фанлардан 
ўзлаштиришигина назоратга олиниб, уларнинг қизиқишлари, қобилиятларига 
эътибор қаратилмаган, истаклари эса аксарият холларда қаноатлантирилмаган. Бу 
эса ўсмирда ёлғизланиш холатининг юзага келиши, яқинларнинг қўллаб-
қуватлашига бўлган эҳтиёжнинг ортиши, охир оқибатда оилага нисбатан 
қарашларнинг салбий томонга ўзгаришига олиб келган бўлиши мумкин деган 
хулоса чиқаришимизга асос бўлади.
Ўсмир аксарият холларда ўзидаги салбий холатларнинг пайдо бўлиши, яъни 
хулқ-атворидаги 
ўзгаришлар, 
лоқайдлик, 
бепарволик 
масъулиятсизлик 
одамовилик каби ҳислатларнинг шаклланишида, шунингдек, фанлардан паст 
ўзлаштириши, вақтни бекор сарфлаши, ўқитувчи ва тенгдошлари билан бўладиган 
салбий муносабатларда ҳам ўзини айбдор деб хис қилмайди. Тадқиқотда ишида 
олинган натижаларга кўра, синалувчиларнинг 38%и ўзлари томонидан амалга 
оширилган ғайрижтимоий хатти-ҳаракатларда ўзини айбдор деб билмайди.
Тадқиқотда иштирок этган ўсмирларнинг 47% и ўтмишга салбий ва бефарқ 
муносабатда бўлишини тасдиқлашган. Ўтказилган суҳбат чоғида уларнинг 
кўпчилиги болалигида кам ўқигани, тилларни ўрганмагани, мунтазам бирор бир 
спорт тури билан шуғулланмаганлиги, вақтини бекорчи нарсаларга 
сарфлаганлигини айтиб, ўз ўтмишига нисбатан ачиниш ҳисси билан қараган 
бўлса, баъзилари умуман бефарқлигини, ўтмишнинг унга қизиғи йўқлигини 
таъкидлаган. Шу билан бирга ўсмирларни келажакка нисбатан қўрқув билан 
қараш, ишонсизлик каби туйғулар безовта қилади. Буни тадқиқотда иштирок 
этган ўсмирларнинг 52% ида ижтимоий муносабатлардан четда қолиб кетиш, 
яқинларидан ажралиб қолишдан қўрқиш ҳиссининг мавжудлиги, 50% ида 
келажакка нисбатан бефарқ, салбий муносабат шаклланганлиги ёки ўсмир учун 
келажакнинг мавҳумлигида ҳам кузатиш мумкин. 


~ 57 ~ 
Олинган маълумотларни умумий таҳлилида ижобий кўрсаткич салбий ва 
бефарқликка нисбатан юқори қайд этилгандек кўринади. (диаграмма – 1, N:120)
Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, салбий муносабат билан бафарқлик 
ўсмир ҳулқ-атвор шаклланишида, ўсмирнинг идеал шахс бўлиб ривожланишида 
деярли бир ҳил оқибатларга олиб келади. Шу нуқтаи назаридан олиб қараганда 
мазкур холат анчайин жиддий эканлигини таъкидлаш мумкин (диаграмма – 1, N-
120) 
Диаграммадан кўриниб турибдики, юқорида таъкидланганидек, ўсмирнинг 
ўзи ва оиласига нисбатан муносабатларда салбий ҳолатлар кўрсаткичи юқори. 
Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ўсмир хулқ-атворида ижтимоийлашув 
билан 
боғлиқ 
муаммолар 
мавжуд. 
Бу 
эса 
ўсмирларда 
ҳулқида 
ғайриижтимоийлашувнинг, яъни уларда дилеквент ҳулқнинг шаклланиб қолиш 
эхтимоли юқорилигидан далолат беради. Шу билан бирга ўтмишдаги 
муваффақиятсизликлар, ота-оналарнинг ўсмирга нисбатан салбий муносабатлари 
улардаги келажакка бўлган ишончга хиссига ҳам салбий таъсирини кўрсатгани, 
ижобий
салбий
бефарқ
ижобий
салбий, бефарқ


~ 58 ~ 
бу эса ўсмирларда қўрқув ҳиссининг ортишига сабаб бўлганлигига, мақсаднинг 
йўқолишига олиб келиши ҳақида бир қатор хусосалар чиқаришга асос бўла олади. 

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish