Адабиётлар
1.
“Ўзбекистон республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-4602 сонли
қарори. Тошкент, 2020.
2.
Н.А.Соғинов, Ф.Х,абибуллаев “Оилани ўрганиш психодиагностикаси
методикалари.” -Тошкент-1996
ПСИХОЛОГИЯДА ШАХС ТАССАВВУР МАЙДОНИ ТУШУНЧАСИНИНГ
ТАЛҚИНИ
Тангирова Нозима психология йўналиши 1-курс талабаси
Илмий раҳбар: Алмарданова Саломат
Ҳаётимизда бўлаётган ҳодисалар, атроф – муҳит, ёнимиздаги инсонлар
барчаси бизнинг руҳиятимизга таъсир қилади. Психологик жиҳатдан ёндашсак,
ҳар бир предмет, воқеа ёки ҳодиса бизнинг онгимизда акс этиб, инсонларга
нисбатан ўз фикримиз ва муносабатимизни шакллантиради. Психология фани энг
қизиқ фан ҳисобланиб, унинг қизиқлиги ҳам инсон руҳиятини ўрганишда.
Ўзбекистонда ҳам психолог кадрлар тайёрлаш бугунги кунда энг муҳим
вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Психологлар ўз ўрнига эга бўлишлари
учун аввало, психология ва психологик хизмат кўрсатишнинг самарали усулда
тарғиб қила олишлари керак. Айнан бугунги кунда психологик хизмат
кўрсатишнинг энг маъқул усули бу – психологик тренинг машғулотлари олиб
боришдир. Ҳозирги вақтда кўпчилик инсонлар психологик кўмакка муҳтож десак,
хато бўлмайди. Шу сабабли Ўзбекистонда амалий психолог кадрлар тайёрлаш
тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар олиб бориляпти, бунинг исботи
намунасида 2019-йил Термиз давлат университетида Амалий психология
~ 61 ~
йўналишининг қайта жорий қилинганидир. Бундан кўзланган мақсад ,
Ўзбекистонда хусусан, Сурхондарё вилоятида психологик хизмат тизимини
такомиллаштиришдир. Ўз-ўзидансаволтуғилади: Психолог ким? Умуман олганда
психологнинг жамиятдаги ўрни қандай?
Психолог – инсонга ҳақиқий кўмак бера оладиган халоскордир. Психолог
муаммолар гирдобига ўралиб қолган инсоннинг руҳий ҳолатини ижобий томонга
ўзгартира билиш керак. Бу натижага эришиш учун психолог мижозга мотивация
бера олиши зарур. Психологи кэнг қизиқ усуллардан фойдаланиб, уни гўзал ҳаётга
олиб чиқа билиш психологнинг маҳоратидир. Шундай усуллардан бири -
Визуализациядир. Хўш, Визуализация ўзи нима?
Визуализация – бирор мақсадга эришишнинг тасаввурдаги натижаси.
Визуализация – тасаввур майдони. Бирон киши маълум мақсадга эришмоқчи
бўлса, ўша мақсадни аввало, муваффақиятли натижа билан тугашини ҳис-
туйғуларни ишга солган ҳолда тасаввур этиш керак. Амалий психологияда
визуализация (ички визуализация, йўналтирилган тасаввур) бу маълум бир мавзу
бўйича ва маълум бир мақсад учун муайян расмёки сценарийни тасаввур
қилдиришда қўлланилади. Визуализациянинг ҳаёлот ва орзу ўртасидаги фарқ
шундаки, визуализация махсус топшириқ учун яратилган ва хаёл ва орзулар
одатда ўзлари туғилиб, мустақил ҳаёт кечиришади. Визуализация тасвирлари
туфайли одам ҳақиқатан ҳам содир бўлган таассуротга эга бўлади. Келгуси
тадбирларга тайёргарлик кўриш учун вазифаларни белгилаб, муваффақиятли
бажарилишини тасаввур қилиб, ушбу сценарийни бир неча марта ақл билан
ўйлаши фойдалидир.
Дунёдаги аксарият машҳур кишиларнинг сири – самарали визуализациядир.
Ички ишонч биз истаган нарсани беради. Визуализация – бу мижознинг ички
макони деб аталадиган ишбилан шуғулланиш учун психотерапевтик усулларнинг
бутун йиғиндисидир. Визуализация бу визуал тасвирларни яратиш ва
бошқаришдир. Психологияда визуализациянинг мақсад инима? Психология буни
ҳар доимгидек онгсизлик назариясидан фойдаланиб тушунтиради. Биз бирор
нарсани тасаввур қила бошлаганимизда (бу нима бўлишидан қатъий назар), онг
буларнинг барини тўлдиради ва буни “истайман!” деб тушунади. Онгли бўлиш
деярли ҳар доим бизга имкониятларимизнинг реал ҳолатини айтади: масалан;
"Энди сизда на пул, на билим, на уни олиш имконияти йўқ. "Аммо айни шу пайтда
бизнинг онгсизлик ҳолатимиз онгимиздан каттароқ ва оқилона иш тутиб, у
жимгина йўллар ва вариантларни излай бошлайди - биз қандай қилиб мақсадни
амалга оширишимиз мумкин! Онгсизлик бизга мос ечим вариантини тақдим
этади.Визуализацияда инсон ўзининг қўрқуви, жароҳатлари ва муаммоларини
тасаввур қилади, ҳамда шу салбий тасаввурларни ижобийга айлантириш устида
машқ қилишни уйлаб ҳам кўрмайди,айни шу тасаввур орқали инсон ўзига нафақат
керакли обЪектларни, масалан, денгиз соҳилидаги уйни тасаввур қилиши ҳам
мумкин ...Тасаввур қилиш билан инсон ҳаракат қилади,масалан; беш дақиқа
давомида бош оғриғингизни тасаввур қилишга ҳаракат қилинг. Тезлик билан бу
оғриқни бартараф этишга қаратилган чораларни топа бошлайсиз, яъни ҳаракатга
тушасиз.Чунки, визуализация бошқа томондан ўзини намоён қилади - табиб,
сеҳргар, психотерапевт каби сизга ўзингиз орқали ўзингизга ёрдамга келади.
~ 62 ~
Визуализация бизга неврозларни, қўрқувларни (фобияларни) даволашга ёрдам
беради, бунинг учун табиийдир - жисмоний машқлар терапияси тавсия
қилинади.Мактаб ёшидаги давр - бу оиладаги инқирозлар, стресслар, муаммолар
ва инқирозларнинг максимал сони кўпайган вақт, ота-оналар психологлар энг
кўп азоб чекишади. Бунинг сабаби бу ёшда болага ёрдам бермаслик, уни психолог
ёрдамисиз ташлаб қўйилишидир. Кўпчилик ота-оналар бундай муаммоларнинг
ечимида пулни кўришади,пул кўп бўлса фарзанднинг барча эҳтиёжалри ўз
вақтида қондирилади ва муаммо бўлмайди деб ҳисоблашади. Лекин пул бахт
эмаслиги аниқ. Баркамол психологик ёрдамга эга бўлган киши ўз вақтида унга
берилган бахт нима эканлигини ҳис этиб яшаш имкониятига эга бўлади, ўз кучи,
ўз руҳиятини тушунади, ўзини англаган инсон жамиятда кўпчиликни англаб,
нафақат ўзи балки бошқаларнинг бахтли бўлишларига ҳам хизмат қилади.
Шунинг учун, мен ватандошларимнинг мамлакатимизда психологик
маданиятиниюқори кўрсаткичга олиб чиқишда психологларнинг ўрни беқиёс
эканлигини таъкидламоқчиман. Инсон миясининг чап ярим шари онг
маълумотларини,ўнг ярим шари эса онг ости маълумотларини сақлайди, айнан
ихтиро қилиш маркази ҳам ўнг ярим шарда жойлашган. Бу одамларнинг
хаёлоти,тасаввури билан боғлиқ бўлиб, ўнг ярим шар, онгсиз, уларнинг ижодий
ресурслари - умуман бу бутун визуализация учун жавоб берадиган ва умуман
бизнинг
ҳаётимизда
"сеҳргарлик"
учун
жавоб
беради
жойдир.Визуализациялашнинг илғор усуллари ва рамзий-драма услубларини
бажаришдан олдин, сиз жуда оддий нарсаларни машқ қилишингиз керак.Визуал
қобилиятларни ривожлантириш машқларидан бири масалан, кўзлар учун
гимнастика бўйича кўрсатмаларни бажаринг.Кўз олдингизга сизга керак бўлагн
энг яхши нарсалар тасвини олиб келинг, кўрган ёқимли тушингиз,
режалаштирилган мақсадингиз натижасининг тасвири,уларни кўринг ва
роҳатланинг. Бу бошида кулгили туюлиши мумкин, бироқ шу оддий машқ
такрорлангани сари тасаввурингиз реаллашади, яъни шу ҳаёлни амалга ошиши
учун ўзингизга нисбатан фаол муносабатни талаб қила бошлайсиз ва ҳаракатга
тушасиз.
53
Америкалик ёзувчи Уилям Артур Уорднинг “Агар сиз орзу қилсангиз, унга
айланишингиз мумкин” деган сўзлари замирида айни ҳақиқат мужассамдир. Биз
чексиз имкониятлар қуршовидамиз, юксак чўққиларни мақсад қилиб, унга визуал
интилсак, ҳаракатдан тўхтамасак, мақсадлар рўёси кўз ўнгимизда намоён бўлади.
Инсонларни шундай йўналтириш психологнинг ўз касбий бурчидир.
Визуализация психологиянинг энг кичик бир бўлаги ёки тушунчасидир. Шунга
ўхшаш тушунча ва тармоқлар психология фанининг ажралмас қисмларидир.
Уларни ўрганиш давомида психология нақадар қизиқарли эканлигига амин
бўламиз.
53
Е.Назаренко:”
Визуализация — главный инструмент психологии
”
.
www.live-and-learn.ru
- психологический
портал центра "1000 идей"
~ 63 ~
Дунёдаги энг ривожланган давлатлар Япония, АҚШ, Россия ва шу каби
давлатларда психология соҳаси жуда ривожланган. Ўзбекистонда ҳам психология
юксак даражада ривожланиши биз бўлажак психологлар қўлида. Шундай экан,
қизиқарли психологиянинг очилмаган қирраларини очишда изланишдан тўхтамай
психология соҳасини ривожлантирсак, албатта улкан марраларни забт этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |