Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ахмедова М. Шахс психодигностикаси. Т.: 2012 й
2.
Большая энсиклопедия психологических тест. Москва. 2006
3.
Расулов А.И. Психодиагностика Т.: 2010 й
4.
Ниёзметова Г.И. Шахс психодиагностикасининг проектив методлари. Т.:
2013 й
5.
Ибрагимов Х.И. Йўлдошев У.А. Бобомирзаев Х. Педагогик психология. Т.,
2007й
6.
Ғозиев Й. Ғ. Ташимов Р. Й. Ўзингизни биласизми?-Т., 1994 й
Йўлдошева О. Инсонни ўрганиш илми. Т., 2006 й
НИКОҲ МОТИВЛАРИНИНГ ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА ТАЪСИРИ
Қаюмова Гўзал Нарзуллаевна
Термиз давлат университети магистранти
Мамлакатимизда оила мустаҳкамлиги давлат сиёсати даражасига
кўтарилганлиги, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг оилаларни ижтимоий,
иқтисодий, хуқуқий жиҳатдан қўллаб-вувватлаш борасида олиб бораётган
сиёсати халқимизнинг эртанги кунига ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Ўзбекистон республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-
маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-
қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги
даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 18.02.2020 йилдаги
ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон республикаси маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”
ПҚ-4602 сонли қарори фикримизнинг ёрқин ифодасидир. Мазкур
Президент фармонида, “жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-
маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни
таъминлашнинг ташкилий-хуқуқий механизмларини тубдан ислоҳ қилиш”
масалалари кўзда тутилганлиги ҳар бир фуқаронинг давлатимиз томонидан
кўрсатилаётган ғамхўрлиги ва эътиборини ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш лозимлигини ҳис қилишга чорлайди.
Гарчи, жамиятимизда оила мустаҳкамлигига катта эътибор
қаратилаётган буғунги кунда айрим оилавий келишмовчиликлар, низолар
ва ажралишларнинг учраб тураётганлиги бу холатнинг ижтимои-
психологик томонларини чуқур ўрганиб таҳлил қилишни тақазо этмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам, илк болалиқданоқ кўплаб эртаклар эшитиб, кейинчалик
ўзлари ҳам уларни турли китоблардан ўқиб ўсган ёшлар ўзларининг
~ 59 ~
бўлажак оилавий ҳаётларини адекват тасаввур эта олишлари мушкул.
Чунки, эртакларда ҳам, кинофильмларда ҳам қаҳрамонлар бир-бирларига
етушгунларига қадар не-не машақатларни, заҳматларни бошларидан
кечириб, бу йўлда дуч келган қора кучларни енгиб, охир-оқибатда висолга
эришадилар. Шундай эртакмонанд тасаввурлар, орзулар оғушида оила
қурган ёшлар ўзларининг оилавий ҳаётларида дастлабки муаммоларга дуч
келишлари
биланоқ,
уларнинг
оилавий
ҳаётлари
ўзлари
кутганларидек бўлмаётганлиги, турмуш ўртоғини танлашда «хато
қилганлиги», улар олдинги (тўйдан оддинги) ҳолатига нисбатан маълум
даражада, албатта «салбий» томонга ўзгариб қолганлиги кабиларни
«тушуна» бошлайдилар. Шунингдек, ёш оилада эр~ хотинларнинг ўзаро
муносабатлари ривожланишнинг ўзига хос қонуниятлари, айниқса, ёш
ўзбек оиласида унинг этник, худудий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
ёш келин ва куёвнинг янги ижтимоий шароитларга мослашиши жараёни
билан боғлиқ қийинчиликлар эр-хотин муносабатларида хилма хил
вазиятларни юзага келтириши табиийдир.
Одамлар ўртасидаги мулоқот, турмуш тарзининг барча жабҳаларида бошқа
одамлар билан бўладиган ўзаро муносабатнинг энг муҳим шартларидан
ҳисобланади Мулоқот маданиятига биринчидан, ўз-ўзини билиш ва бошқа
одамларни тушуна олиш қобилияти яъни уларнинг психологик хусусиятларини
тўғри баҳолай олиш иккинчидан, уларнинг ҳулқи ва ҳолатларига нисбатан мос
муноосабат билдира олиш учинчидан, ҳар бир одамга нисбатан унинг шахсининг
индивидуал хусусиятларига энг маъқул келадиган мулоқот шакли, усули, ва
услубларини танлай билиш киради. Мулоқот энг аввало одамни одам
томонидан идрок қилишидан бошланади. Мулоқот маданиятини ошириш
учун илк ёшликдан бошлаб, бошқаларга нисбатан ҳурмат ва самимият билан
муносабатда бўлишни, уларга ҳамдардлик, инсонпарварлик, меҳрибонлик қилиш
қобилиятларини шакллантириб бориш керак бўлади Одамлар ўртасидаги бир-
бирларини тушунишнинг етишмаслиги кўпинча шахслараро муносабатларнинг
бузулиш сабаби бўлиб ҳисобланади. Психологлар оилада оила аъзолари
ўртасидаги мулоқот жараёнида юзага келиши мумкин бўлган тўсиқларнинг
қуйидагиларини фарқлайдилар: психологик вазиятли, мазмуний ва мотивацион
тўсиқлар
Психологик тўсиқ-бу шеригига маъқул тушмай қолиш тушунилмай
қолишдан қўрқиш у томондан инкор этилиш ва калака қилинишдан қўрқиш, энг
эзгу ҳисларини ва ниятларини самимий изҳор этишига жавобан қўполлик
билан жавоб берилиши мумкинлигидан хавотирланиш кабилар туфайли
интеллектга оид, меҳрибонликка оид, кучга оид шахсий имкониятларини
намоён қилишга ҳалақит берувчи ўзига хос ички психик холатдир.
Вазиятли тўсиқлар-бу суҳбатдошларнинг бир ҳил вазиятни турлича
тушунишлари билан боғлиқ холатдир. Мазмуний тўсиқлар- одатда суҳбатдошини
тушунмаганлик туфайли унинг фикрини қандай маънода айтилгани, у қандай
фикрни илгари сураётгани, нимани назарда тутаётгани, нимага олиб боради
каби мулоҳазаларга бориш туфайли юзага келади
~ 60 ~
Мотивацион тўсиқ-шундай вазиятларда юзага келадики, бунда гапираётган
одам ё ўзи баён қилаётган фикрнинг мотивини етарлича англай олмайди, ёки
атайин уларни яширишга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин. Булардан ташқари
мулоқотда тўсиқ бўлиб, суҳбатдошларнинг психологик маъданиятлилик
нуқсонлари ҳам сабаб бўлади.
Ёш оилаларда эр хотин муносабатлари ўзига хос худудий этник жинсий
ёш ва индивидуал психологик хусусиятларга эга бўлган эр хотин
муносабатлари шакланишининг энг нозик ва ҳал қилувчи шакли
ҳисобланади. Ёш оилаларда эр-хотин муносабатларининг қай тарзда
ривожланиши аввало шу оиланинг юзага келишига асос бўлган никоҳ олди
омилларининг характерига шу оилаларнинг юзага келиш шарт шароитлари
билан узвий боғлик бўлади. Шу туфайли никоҳ омилларини ўрганиш ва уларни
мувофиқлаштириш оила мустаҳкамлигининг энг муҳим омили сифатида тадқиқ
этилиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |