Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Асланов У., Дейдулис Л. Сохранение фруктов и овощей при помощи
воскования. Душанбе, 2009, - 28 с.
2.Неменущая Л.А. и др. Современные технологии хранения и переработки
плодоовощной продукции: науч. аналит. обзор. – М.: ФГНУ «Росинформагротех»,
2009. – 172 с.
3.http://am-am.su/279-konservant-e231-ortofenilfenol.html
4.http://eksim-profi.ru/konservanty/nizin
ТЕХНОЛОГИЯДА ИННАВАЦИОН ҒОЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ ШЎЪБАСИ
ПАЗАНДАЧИЛИК ИШЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ДИДАКТИК
ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Турсунбоева Ойшахоним
технология таълими йўналиши 2-босқич талабаси.
Аннотация:
Мақолада технология дарсларинг амалий машғулотларида
ўқувчиларга пазандачилик ишларини ўргатишда педагогик технология
усулларидан самарали фойдаланиш йўллари ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
тўғри овқатланиш,карточкалар, карточка-топшириқ, калка
қоғоз, сабзавот кескич, фронтал сўров, моделлаштириш.
Инсон соғлом ҳаёт кечириш учун оқилона, ақл-идрок билан овқатланиши,
жисмоний тарбия ва спорт, меҳнат ва дам олиш режимини тўғри ташкил қилишни
билиши керак. Мана шуларнинг ҳаммаси соғлом яшаш тарзини
мужассамлаштиради.
Тўғри овқатланиш инсоннинг ўсиши, ривожланиши, соғлиғини тиклаш,
кишининг ҳар томонлама тараққий қилиши, узоқ умр кўриши учун асосдир.Бу
борада умумий ўрта таълими мактабларининг технология дарслари амалий
машғулотларида ўргатилаётган касб-хунар алоҳида ахамият касб этади.Бунда
технология таълими ўқитувчисининг олдига қўйилган масалалардан бири бу
амалий машғулотларнинг самарали ва қизиқарли ташкил этишдир.
«Пазандалик ишлари» мавзуси бўйича аввал ўтилган материални такрорлаш
ва мустақил амалий ишларни ўтказишда, ўқувчиларнинг билимини
мустахкамлашда ўқитувчи фойдалана оладиган технологик карталар, тайёрлаш
схемалари, крассвордлар, оғзаки, ёзма жавоблар учун карточка – топшириқлардан
фойдаланиш берилган.
Дарсларда 75 % вақт амалий машғулотларга ажратилади, шундай экан, янги
материални тушунтиришга ва ўқувчилар ўртасидаги сўровни ўтказиш учун 10-15
~ 245 ~
минут вақт қолади. Сўровни ўтказишда белгиланган муддатда ишни бажаришга
улгуриш учун саволлар, жавоблар ва уларни текшириш қисқа бўлиш керак.
Ўқувчиларни сўровдан тез ўтказиш учун карточка–топшириқлар ва ўқитувчи
томонидан олдиндан жавоблари тайёр, назорат варақлари бор бўлган, альбом
(дафтар) ишлатилади. Бундай карточка билан ишлашда ўқувчи авваламбор тоза
варақда ўзининг фамилиясини, исмини, синфини ва карточка рақамини ёзади,
кейинчалик ёзма равишда саволларга жавоб беради, яъни савол рақамларига мос
бўлган жавобларни ёзиб боради ёки ўз варағига карточкани қўйиб, изоҳни
чегарадан чиқариб узайтиради ва уларга жавобларни ёзади (1-расм )
5- “Б” синф ПИ Фарида Абдураимова
Идиш-товоқларни тоза сақлаш бўйича кетма-кетликни
рақамлар билан белгиланг.
Идиш товоқни ювиш:
3
Овқатланиш идишини
4
Ошхона идишини
2
Чой идишларни
5
Идишни иссиқ сув билан чайиш (ювиш)
1
Идишни овқат қолдиқларидан тозалаш
6
Қуритгичда қуритиш
1 Расм. Карточка – топшириқни тўлдириш варианти
Текшириш учун ўқитувчи жавоблар рўйхатини назорат ёзувлари бўйича
солиштиради, жавоблар варағини ( олдиндан тайёрланган) альбомнинг назорат
варағи устига бириктиради ва изоҳларнинг горизонтал чизиқларини назорат
варағидаги чизиқлар билан мослаштириб, жавобларни солиштиради ва баҳони
чиқаради. Бу карточкалар перфокарталарга айлантирилади, ва изохларни
ичкарида кесилган дарчаларда белгилаш мумкин (бундай усул 5- синф
ўқувчиларига кўпроқ ёқади).
Бошқа кўринишдаги карточка-топшириқлар жавоби калькада (шаффоф
қоғозда) бажарилади. Калька карточкага жойлаштирилади, контури (ташқи
кўриниши) чизилади, мазмуни кўчирилмайди. Керакли жавоблар стрелка билан
бирлаштирилади. Ўқитувчи калькани назорат қоғозига жойлаштиради ва
контурларини мослаштириб жавобларни тўғри эканлигини текширади. Калькада
эса моделлаштириш бўйича баъзи карточкаларга жавоблар берилади. Бундай
~ 246 ~
карточкалардан фойдаланиш ўқитувчини дарсга тайёрлигини енгиллаштиради,
тайёрланган дидактик материалдан бир неча марта фойдаланишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |