«iqtisodiyot nazariyasi» kafedrasi


Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш



Download 100,41 Kb.
bet8/9
Sana21.02.2022
Hajmi100,41 Kb.
#43910
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
курс иши

4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
«Мактабгача таълимнинг қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш» - Республикада 2019 йилда жами 461 та (11 янги қуриш ва 450 та реконструкция қилиш) мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланди. Дастурда белгиланган 461 та объектларга молиялаштириш очилди. Юқоридаги объектларга молиялаштирилган бўлиб, 90 дан ортиқ объектлар фойдаланишга топширилди.
«Давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни жорий этиш» - “Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Мактабгача таълим вазирининг буйруғи Адлия вазирлигида 2019 йил 18 январда 3123-сон билан рўйхатга олинган.
«Барча ҳудудларда Президент мактабларини ташкил этиш» - 2019 йил 20 февралда “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4199-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан 2019-2021 йилларда Президент мактабларини қуриш жадвали ва дастлаб Тошкент, Нукус ва Хива шаҳарларида Президент мактаблари фаолиятини ташкил этишга оид қўшимча чоратадбирлар дастури тасдиқланди. Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида Президент мактаблари қурилиши бошланди. Мазкур мактабларда ўқув-методик раҳбарликни таъминлаш, ўқитувчи ва мактаб раҳбар кадрларини тайерлаш ҳамда ўқувчилар қабулини ташкиллаштириш мақсадида “Cambridge Assessment International Education”, “Teachaway” ва “TIC Recruitment” нуфузли хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
«Умумтаълим мактабларини жиҳозлаш тартиби ва уларга қўйилган талабларни такомиллаштириш» - Умумтаълим мактабларини жиҳозлаш тартиби ва уларга қўйилган талабларни такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда. Амалдаги Умумий ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрлари ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ишлаб чиқилган техник талабларни такомиллаштириш бўйича ишлар амалга оширилмокда. Халқ таълими вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги билан келишган ҳолда 2019 йил 16 июлда “Умумтаълим мактабларига зарур мебел, ўқув-лаборатория, асбоб-ускуналар, спорт анжомлари ва бошқа техник воситаларнинг техник тафсилотлари” тасдиқланди.
«Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида бир нафар ўқувчига харажатларнинг базавий нормативларидан келиб чиққан ҳолда «маблағ ўқувчи ортидан» тамойили асосида босқичма-босқич молиялаштириш тизимига ўтиш» - Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги мутахассислари, халқаро экспертлар, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бош ҳисобчиси ва бош иқтисодчиси, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчилари ва бош иқтисодчиларидан ҳамда мактаб директорларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби ўрганилган ва натижада ваучерлар орқали молиялаштириш тизимини жорий этиш тажрибасини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманидаги 35, 50, 112, 148, 187, 225-сонли мактаблар танлаб олинган. Ўрганиш натижасида бир ўқувчи учун “ваучер”лар миқдори аниқланиб, “ваучер”лар орқали молиялаштириш тизимини жорий этиш учун алоҳида ғазна ҳисобрақами орқали ЎР ғазначилигига қамраб олмаган ҳолда олдиндан молиялаштиришни амалга ошириш таклиф этилди.
«Истиқболда республика олий таълим тизимини ривожланган давлатлар олий таълим тизимига интеграция қилиш, модуль тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг мобиллигини йўлга қўйиш мақсадида «Болонья жараёни»га қўшилиш юзасидан амалий чоралар кўриш» - “Истиқболда республика олий таълим тизимини ривожланган давлатлар олий таълим тизимига интеграция қилиш, модуль тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг мобиллигини йўлга қўйиш мақсадида “Болонья жараёни”га қўшилиш юзасидан амалий чоратадбирлар режаси” ишлаб чиқилган ва вазирликнинг буйруғи билан тасдиқланиб, ижрога йўналтирилган.
«Касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, таълим дастурлари муддатини табақалаштирган ҳолда касбий таълимни ташкил этиш ва мақсадли кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш» - ЎР Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
«Ривожланган халқаро таълим стандартларини инобатга олиб, касбҳунар таълими тизимининг давлат таълим стандартлари, таълим муассасаларининг тоифалари ва ўқитиш муддатлари бўйича касблар ва мутахассисликлар рўйхати ва касб-ҳунар таълимининг йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторини ишлаб чиқиш» - ЎР Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
«Ўзбекистоннинг халқаро тадқиқотларда (PISA, ТIMSS, PIRLS ва б.) иштирокини таъминлаш мақсадида Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш» - Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан Таълим инспекцияси ўртасида Ўзбекистоннинг Таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA 2021 тадқиқотларида иштирок этиш ҳақидаги келишув имзоланди. PISA тадқиқотларини амалга оширишни қўллабқувватлаш мақсадида Ўзбекистон учун методик ёрдам, сўровларни амалга оширишга кўмаклашиш, имкониятларни таҳлил қилиш, салоҳиятни ошириш ва лойиҳани амалга ошириш режалари, мамлакат учун ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш, миллий сифат назорати ва дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши (ACER) ИҲТТ томонидан бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон учун бириктирилди. 2019 йилнинг 13 февраль куни Таълим инспекцияси раҳбарияти ҳамда Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEAInternational Association for the Evaluation of Educational Achievement) ижрочи директори Андреа Неттон ҳамда Молиявий масалалар бўйича директори Роэл Бургерц шунингдек Жаҳон банкининг таълим сектори етакчи мутахассиси Жанссен Таихеира ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастур PIRLS-2021 да иштирок этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишувнинг самараси сифатида PIRLS2021 дастури асосида Ўзбекистондаги мактаблар бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлик даражаси халқаро миқёсда синовдан ўтказилади.
«Таълим муассасаларини аккредитациялаш тизимини такомиллаштириш» - Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 470-сон қарори қабул қилинди.
«Узлуксиз таълим тизимида таълим муассасалари фаолияти самарадорлигига баҳо бериш ва уларнинг рейтингини босқичма-босқич эълон қилиб бориш» - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 467-сон қарори қабул қилинди.
«Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармасини ташкил этиш» - 2019 йил 17 апрелда ЎР Внинг “Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 321-сонли қарори қабул қилинган.
«Йирик халқаро компанияларда ишлаган етук олим ва мутахассисларни олий таълим муассасаларига раҳбарлик ва профессор-ўқитувчи лавозимларига таклиф қилиш» - Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 27 мингга яқин ватандошларнинг маълумотлари тақдим этилди ва улардан 9 мингга яқини ушбу электрон реестрга жойлаштирилди. Жамғарма томонидан электрон реестрни юритиш, маълумотлардан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларини назарда тутувчи, ўзаро электрон ҳамкорлик тартибини белгиловчи регламент ишлаб чиқилиб, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда жамғарма томонидан тасдиқланди. Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳорижий олий таълим муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишларида таҳсил олаётган ватандошларимизнинг маълумотлари тақдим этилмоқда. Айни дамда электрон реестрга ватандошларимизнинг давлатлар ва мутахассисликлар кесимида каталоглаштирилган 11849 га яқин маълумотлари ушбу базага киритилди. Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Жамғарманинг ташаббуси билан “Китобларда ватан соғинчи” ватандошлар электрон кутубхонаси ишга туширилди.
«Хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари филиаллари ва қўшма таълим дастурларини ташкил этиш» - ЎР Президентининг “Тошкент шаҳрида Амити Университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти” Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт,ёшлар ва туризим университети” федераль давлат бюджети олий таълим муассасасинигнг филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Тошкент шаҳрида “МЭИ” миллий тадқиқот университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимётехнология университети” Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари эълон қилинган.
ВМнинг “Муҳаммад алХоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида ЎзбекБеларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида СанктПетербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети билан ҳамкорликда халқаро факультетни ташкил этиш тўғрисида”ги, “Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинган.
«2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш имкониятини бериш» - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон қарори қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида”ги 572-сон қарори қабул қилинди.
«Иқтидорли ёшлар учун бакалавр босқичини жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасаларида давом эттириш имкониятини яратиш» - 2019 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 20 июндаги 393- сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 360-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарорда бакалавр босқичи талабаларининг хорижда таълим олишини ташкил этиш тартиби назарда тутилган.
«2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб босқичма-босқич давлат хизматлари марказлари орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш»- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳукумат қарори (468-сон, 07.06.2019 й.) билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
«Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратиш ва шу квота доирасида тест синовларини ўтказиш» - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4359- сон қарори қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” ПФ-5759-сон Фармони қабул қилинди. Фармон билан ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси билан фақат ҳарбий олийгоҳлар учун имтиёзга эга бўлиши белгиланди.
«Умумий таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг моддийтехника базасини мустаҳкамлаш ва илмий-ўқув жараёни сифатини тубдан яхшилаш» - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги 18 та олий таълим муассасаларининг 28 та бино ва иншоотларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари учун 353,3 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган. Хусусан, 7 та олий таълим муассасасининг 9 та объекти бўйича (2018 йилдан 2019 йилга ўтувчи), 11 та олий таълим муассасаларининг 19 та бино ва иншоотларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур объектларда қурилиш-тиклаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
«Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, амалий натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида «буюртмачитадқиқотчи-инвестор» узлуксиз занжиридан иборат махсус портал ташкил этиш» - Инновацион ишланмалар махсус портали (http//:portal.spcenter.uz) яратилди ва амалиётга жорий этилди. Ушбу портал орқали тижоратлаштириш, амалий самара ва илмий тадқиқотларнинг натижавийлигини таъминлаш ва мақсадида “бюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” доимий боғлиқлик таъминланди. Бугунги кунда порталнинг маълумотлар базасида 468 та инновацион ишланмалар ўз аксини топган ва инновацион ишланмалар яратилиши бўйича таклифлар ва талаблардан иборат бўлган маълумотлар базасида 102 та муаммо киритилган.
«Илмий-тадқиқот ва тажрибаконструкторлик ишларини молиялаштириш ҳажмини босқичмабосқич оширишга қаратилган чоратадбирларни ишлаб чиқиш» - ЎР Президентининг “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. ВМнинг 2019 йил 10 августдаги 657-сонли “Илм-фан ва таълимтарбияни ривожлантириш “Ziyo forum” фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
«Илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ва илмий ишланмалар бўйича амалий натижадорликни ошириш» - ЎР Президентининг “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллабқувватлаш, шунингдек, ЎР Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4387-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятида Бизнесакселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 545-сон ва “Республикада қуёнчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 647-сон қарорлари қабул қилинди.
«Технопаркларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини такомиллаштириш» - Вазирликнинг Технопаркларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Режаси ишлаб чиқилди ва тегишли вазирлик ва идоралар билан чора-тадбирлар Режаси келишилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва тасдиқланди.

Download 100,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish