«iqtisodiyot nazariyasi» kafedrasi


«Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш»



Download 100,41 Kb.
bet6/9
Sana21.02.2022
Hajmi100,41 Kb.
#43910
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
курс иши

4.2. «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш».
«Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини янада қўллаб-қувватлаш» - ВМнинг 2019 йил 18 мартдаги “ЎР Ҳукуматининг айрим қарорларига ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятли товарларни (хизматларни) эркин нархларда сотилишини таъминлашга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида”ги 229-сон Қарори қабул қилинди.
«Боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида патронатга (оила тарбиясига) бериш амалиётини кенгайтириш» - ЎР Президентининг 2019 йил 11 февралдагаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
«Тиббиёт муассасаларида қурилиштаъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш» - ЎР Президентининг “ЎРнинг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 декабрдаги қарорига киритилган 231 та объектдан 230 тасида тендер савдолари якунланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.
«Тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш» - 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларни амалга ошириш тармоқ жадваллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 13 февраль куни 14/1-4676-сонли рақам билан тасдиқланди. Халқаро молия институтлари иштирокидаги тиббиёт объектларини жиҳозлаш юзасидан амалга оширилаётган 8 та хорижий инвестицион лойиҳалар бўйича 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 75,5 млн АҚШ доллари (йиллик режага нисбатан 70%) ўзлаштирилди.
«Тез тиббий ёрдам хизматини автотранспорт воситалари билан таъминлаш» - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ахборот коммуникацияларини ривожлантириш Фонди ва Хитой Халқ Республикасининг Henan Costar Group Co., ltd компанияси ўртасидаги Х-2019-5-сонли шартнома асосида тез тиббий ёрдам хизмати учун “Форд” русумли 150 дона реанимобиллар олиб келиниши режалаштирилган. Харид қилиш учун пуллар ўтказиб берилган. Жорий йилнинг охиригача барча автотранспортлар етказилиши режалаштирилмоқда.
«Хусусий тиббиёт хизмати соҳасини янада ривожлантириш ва соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш» - 2019 йил давомида республика бўйича 573 та янги хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилди, 189 таси фаолиятини кенгайтирди. Жами лойиҳаларнинг 19 таси чет эл инвестицияси иштирокида амалга оширилди.
«Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ривожланган давлатлар олий тиббий таълим муассасаларининг кенг иштирокини таъминлаш» - Хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши ҳамда икки томонлама диплом берилиши тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унга асосан Россиянинг 17 та олий таълим муассасаси ва тиббий марказлари билан, Италиянинг 2 та олий таълим муассасаси билан, Кореянинг 2 та олий таълим муассасаси билан, шунингдек, Германия, Туркия ва Ҳиндистоннинг олий таълим муассасалари билан шартнома ва келишувлар имзоланди. Ҳозирда 4 та ҳалқаро таълим йўналиш ва мутахассисликларида таълим олиш йўлга қўйилган.
2019 йил 1 сентябрдан 1. ТошПМИ Нукус филиалида СанктПетербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети билан ҳамкорликда халқаро факультет. Шунингдек, - Германиянинг Манхайм университети; - Финляндиянинг JAMK амалий фанлар университети; - Туркиянинг Соғлиқ билимлар университети; - Ҳиндистоннинг GD Goenka университети; - Россиянинг Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети; - Украинанинг Тернополь миллий тиббиёт университети; - Белоруссиянинг Белоруссия дипломдан кейинги таълим академияси билан ҳамкорликда ҳалқаро факультетлар фаолиятини бошлайди. ВМнинг 2019 йил 15 февралдаги “Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ВМҚ-130-сон қарори қабул қилинди. ВМнинг 2019 йил 26 март куни “Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети билан ҳамкорликда халқаро факультетни ташкил этиш тўғрисида”ги ВМ қарори қабул қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 9 та тиббиёт ОТМлари 20 та хорижий ОТМ жами 159 нафар талаба ўқимоқда.
«Санитария-эпидемиология хизматини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўриш» - 2019 йил 9 сентябрда “ЎРда санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ЎР Президентининг Фармони қабул қилинди.
«Давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари билан бепул таъминлашни яхшилаш» - Ҳудудларда 2019 йилда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларига эхтиёжи мавжуд муҳтож шахслар тўғрисида маълумотлар базаси яратилди. Жумладан, 8977 та ногиронлик аравачалари, 3700 та эшитиш мосламаси, 4000 та ҳасса, 2300 жуфт қўлтиқ таёқ ва 8927 та бошқа турдаги протезортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланган.
«Узоқ қишлоқ ва овулларда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга мунтазам равишда тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатувчи «мобиль ижтимоий гуруҳлар» фаолиятини ташкил қилиш» - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан “2017-2021 йилларда ЎРни рнвожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ узоқ қишлоқ ва овулларда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга мунтазам равишда тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатувчи “мобиль ижтимоий гуруҳлар” фаолиятини ташкил қилиш юзасидан чоратадбирлар режаси” тасдиқланди.
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро молия институтлари кўмагида Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида юқумли бўлмаган касалликларнинг (инфаркт, инсульт, қандли диабет, сурункали нафас аъзолари касалликлари) олдини олиш лойиҳасини амалга ошириш» - ЎР Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида, ССВнинг 2018 йил 26 декабрдаги 664-сонли ва 8 февралдаги 47- сонли буйруғлари тасдиқланди.
«Халқ генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рационини янада яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш» - 2019 йил 10 апрел куни чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ва 23 апрель куни маълумот ва ижро учун вазирлик ва идораларга юборилди.
«Нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш» - Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари томонидан “Нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш тўғрисида 6 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди. 2019 йил март-июнь ойлари давомида 125 та кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказилди.
«Давлат тиббиёт муассасалари фаолиятини уларнинг натижадорлиги кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш» - Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи асосида даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини баҳолаш мезонлари юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
«Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида махсус ваколатли давлат органини ташкил этиш» - ЎР Президентининг 2019 йил 11 февралдагаги “Етим болалар ва отаонасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. ЎР ВМнинг 2019 йил 26 мартдаги “ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 252-сон қарори қабул қилинди.
«Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш» - Бош вазир ўринбосари ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан 2019 йил 9 январда Республика худудларида 2019 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса ёш хотин қизлар бандлигини таъминлаш Дастури тасдиқланган. Дастурда белгиланган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича январь-сентябрь ойларида уларнинг 9 672 нафари иш билан таъминланди.
«Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой нархининг бошланғич тўлов миқдорини тўлаб бериш орқали қўллаб-қувватлаш» - Комиссиялар хулосалари асосида 2019 йилда босқичма-босқич 1 576 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотинқизларни арзон уй-жой билан таъминлаш режалаштирилди. Бу борада ҚР, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 1 минг 454 та арзон уй-жойлар учун 25 млрд. 194 млн. 054 минг сўм миқдорида Хотин-қизларни ва оилани қўллабқувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан бошланғич бадаллари ўтказиб берилди.
«Хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш» - Хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш мақсадида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди орқали ажратилган ресурс маблағлари ҳисобидан, жорий йилнинг январь-март ойлари давомида тижорат банклари томонидан 5116 нафар хотин-қизларга 128 млрд. 909 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.
«Хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва оиладаги низоли вазиятларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни тизимли асосда ташкил этиш» - 2019 йилда хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва оиладаги низоли вазиятларнинг барвақт олдини олиш борасида 61 та туманда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларини ташкил этиш белгиланди. 2019 йилнинг январь-июль ойларида 191 та туманда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу марказларга 12 987 нафар хотин-қизлар мурожаат этиб, уларнинг 2 042 нафарига тиббий, 3 624 нафарига психологик, 2 574 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, 1 622 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 1 191 нафар хотинқизларга кредит олишга кўмаклашилди.
4.3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш.
«Арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттириш, намунавий уйлар лойиҳаларини такомиллаштириш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш, замонавий ва арзон қурилиш материалларидан фойдаланиш чораларини кўриш» - арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш учун буюртмачиларга ташқи мухандислик-транспорт коммуникацияларига уланиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифаларига кирмайдиган бўш ер участкаларидан 2019 йил дастурига асосан қурилиши режалаштирилган 13 000 та уй-жойлар бўйича 2019 йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида уй-жойлар қурилиши белгиланган жами 344 та массивлар танланган. Бугунги кунда қарор ижросини таъминлаш мақсадида 15 010 та хонадонлардан қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциялари томонидан 14 808 таси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказилди ва рўйхатдан ўтмаганлари сони 202 та хонадонлар ташкил этади. ЎР Президентининг 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
«Республика ҳудудларидаги аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти» - оқова сув тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Бу борада 200 та ичимлик сув ва 24 та оқова сув тармоғини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 879,4 км ичимлик сув ва 57,6 км оқова сув тармоқларини ҳамда 134 та ичимлик сув ҳамда 3 та оқова иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш; халқаро молия институтлари иштирокида 4 та ичимлик сув ва 3 та оқова сув тармоғини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 98 км магистрал, 487 км ичимлик сув ва 93 км оқова тармоқларини ҳамда 18 та ичимлик сув ва 6 та оқова иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
«Республика уй-жой фондининг иситиш тизимларини яхшилаш» - республика ҳудудидаги 5 та маҳаллий қозонхонани реконструкция қилинади ва 1,7 км иссиқлик таъминоти тармоқлари таъмирланади.
«Уй-жой мулкдорлари ширкатларида маъмурий харажатларни камайтириш учун профессионал бошқарув компаниялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш» - Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиниб, Бош вазир имзоси билан 2019 йил 17 апрелдаги 05/1-220-сон хат билан Олий Мажлисга юборилди. Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 12 июнида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. ЎР ВМнинг 2019 йил 4 январдаги “Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 5-сон қарорига асосан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида кўп хонадонли уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқарилиши тажриба сифатида қўллаб келинмоқда. Шунингдек, ВМнинг 2019 йил 11 июндаги “Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” 486-сон қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорнинг 6-бандига асосан Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жойларни профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажриба жорий этилиши белгиланди.
«Ичимлик сув таъминоти корхоналари маълумотлар базаси ва геоахборот марказлашган тизимини яратиш» - 2019 йил 18 мартда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан Ичимлик сув таъминоти корхоналари маълумотлар базаси ва геоахборот марказлашган тизимини яратишга қаратилган амалий чора-тадбирлар (05/1-4413-сон) тасдиқланди. ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Сув таъминоти ва оқова тизими объектларига оид барча зарур ахборотни киритиш, сақлаш, мунтазам янгилаш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган ягона геоахборот (ГИС) тизимни барча худудларда тадбиқ қилиш мақсадида ВМ томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг ички йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш» - 2019 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига кўра, тўлиқ 250,0 млрд сўмлик манзилли дастурлар тасдиқланиб, молиялаштириш ишлари очилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар 55,1 км, 254,6 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди. 2019 йил давомида ушбу таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилади ва аҳолининг ушбу таъмирланган йўлларда хавфсиз ҳаракатланишига эришилади.
«Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш» - ВМнинг 2019 йил 11 июндаги “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 484-сон қарори қабул қилинди.
«ЎРнинг 2019- 2028 йилларга мўлжалланган қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш» - ЎР Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “2019-2028 йиллар даврида ЎРда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4291-сон Қарори қабул қилинди.
«Санитария-тозалаш хизматлари фаолиятини янада кенгайтириш» -ЎР Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ЎР нинг “2019 йилги асосий макроиқдисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ4086-сонли қарорида маҳаллий бюджетлардан ҳудудларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар янада такомиллаштириш ва “Тоза худуд” ДУКларнинг моддий техника базаси мустаҳкамлашга сарфланадиган маблағлар параметрлари кўзда тутилди. Қўмита тизимидаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари моддий-техник базасини мустаҳкамалаш мақсадида 29 та чиқинди йиғиш майдончалари, 46 та маъмурий бино ва автогаражларни қуриш учун лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, қурилиш ишлари бошланди.
«Магистрал телекоммуникация транспорт тармоқларини кенгайтириш» - Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги 120-сон “Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва “Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш” инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқдисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бугунги кунда 15% аванс тўловлари 7,8 млн. долл. амалга оширилди. Бугунги кунда 73,0 минг долларга тенг қурилмалар келтирилди.
«Мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш» - 2019 йил январь - август ойлари давомида республика миқёсида мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш мақсадида мобиль алоқа операторлари томонидан 1244 та база станциялари ўрнатилиб, ишга туширилди ва 36 млн. долл. миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
«Кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш» - лойиҳалар доирасида кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқлари оператор ва провайдерлар томонидан 392,7 минг портга кенгайтирилиб, жами 1,4 млн. портга етказилди ва “Ўзбектелеком” АК ўз маблағлари ҳисобидан 8,9 млн. долл. маблағ ўзлаштирилди.
«Оптик толали алоқа линияларини қуриш» - лойиҳа доирасида бугунги кунда 6,2 минг км. дан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилиб, “Ўзбектелеком” АК ўз маблағлари ҳисобидан 4,5 млн. долл. миқдорида маблағлар лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматлари кўрсатиш имконияти кенгайтирилади. ўзлаштирилди. Республикада умумий оптик толали алоқа линиялари узунлиги 34,7 минг км.га етказилди. Уланган ижтимоий соҳа обектлари 764 тага етказилди.

Download 100,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish