«iqtisodiyot nazariyasi» kafedrasi


«Ijtimoiy sohani rivojlantirishning ustuvor yo‘nalishlari» ning 2019 yil mobaynida ijrosi haqida ma'lumot



Download 100,41 Kb.
bet5/9
Sana21.02.2022
Hajmi100,41 Kb.
#43910
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
курс иши

«Ijtimoiy sohani rivojlantirishning ustuvor yo‘nalishlari» ning 2019 yil mobaynida ijrosi haqida ma'lumot
4.1. «Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш» йщналишида - ВМнинг 2019 йил 18 январдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 47-сон қарори қабул қилинди. ЎР Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
«Иш ўринларини ташкил этишни янада рағбатлантириш механизмларини жорий этиш» - ЎР Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Жорий йилнинг январ-август ойларида республика бўйича жами 213,2 минг иш ўрни яратилган. Иқтисодиёт тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали 19,5 минг иш ўрни, ккичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳисобига 103,8 минг иш ўрни яратилди. Фаолият кўрсатмаётган объектлар негизида ташкил этилган лойиҳалар доирасида 9,2 минг иш ўрни ташкил қилинди. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва давлат-хусусий шериклик асосида ишга тушган ижтимоий объектларда 8,8 минг иш ўрни яратилди. Ҳунармандчиликни ривожлантириш натижасида 16,9 минг иш ўрни; Кредит бериш ҳамда жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига 54,8 мингта иш ўринлари ташкил этилди. Бундан ташқари, яширин иш ўринларини легаллаштириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” асосан 939,9 мингта яширин иш ўринларидан ҳозирги кунга қадар 648,5 мингтаси легаллаштирилиб, норасмий сектордан расмий секторга ўтказилди.
«Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ишсиз фуқароларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тақдим этш тизимини яратиш» - ЎРнинг “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги 2019 йил 5 мартдаги қарорида Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ишсиз фуқароларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тақдим этиш белгиланган. Шуниндек таморқа ер эгаларига 3 738,6 млрд. сўм ажратилган.
«World Skills International (WSI) уюшмаси ва соҳанинг бошқа халқаро етакчи ташкилотлари методологияси бўйича ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари соҳаларида ишчиларни ўқитиш тизимини жорий этиш» - ЎР ВМнинг 2019 йил 13 майда “Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 394-сон қарори қабул қилинди.
«Ўзбекистонда ёшларни касбий ўқитишнинг замонавий тизимини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида халқаро «World Skills International» уюшмасига қўшилиш» - ЎР ВМнинг 2019 йил 13 майда “Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 394-сон қарори қабул қилинди.
«Меҳнат гузарлари ва коворкинг марказларида фуқароларни тадбиркорлик лойиҳалари тайёрлаш бўйича ўқитиш амалиётини жорий этиш» - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари ва “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказларида жорий йилнинг 26-28 февраль кунлари фуқароларни тадбиркорлик лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ўқитиш амалиётини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ҳамкорлар томонидан тасдиқланди. Бугунги кунда 36 та ўқув-курслари ташкил этилиб, жами 1314 нафар тадбиркорлик субъекти вакиллари ва аҳоли ўқитилди ҳамда 941 нафарига сертификатлар берилди. Ҳозирги кунга қадар республика бўйича “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Тадбиркорлик сирлари”, “Бизнес режа тузиш”, “Тадбиркорлик субъектини давлат рўйҳатидан ўтказиш”, “Кредит ва солиқ сиёсати” каби мавзуларда 1300 тадан бизнес семинарлар ташкил этилиб, улар орқали 50,0 минг нафардан ортиқ ёшларни малакалари оширилди.

Download 100,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish