«iqtisodiyot nazariyasi» kafedrasi


Маданият, спорт ва туризмни янада ривожлантириш



Download 100,41 Kb.
bet7/9
Sana21.02.2022
Hajmi100,41 Kb.
#43910
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
курс иши

4.4. Маданият, спорт ва туризмни янада ривожлантириш
«Моддий маданий мерос объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш» - ЎР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги “ЎР Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 265-сон қарори қабул қилинди. ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда ҳудудлардаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш, уларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда уларга муҳофаза белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар учун тегишлича ҚР бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан зарур бўлган маблағларни ажратиш белгиланди.
«Юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш чораларини кўриш» - 2019 йил 12 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш, мамлакатимиз музейларида сақланаётган тарихий экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди. Маданият вазирлиги мутахассислари томонидан халқаро тажрибалар ўрганилиб, Миллий музей фондининг электрон каталоги дастури ва маълумотлар базаси учун техник шартлар ишлаб чиқилди ҳамда ушбу техник шартларга асосан Миллий музей фондининг электрон каталоги ахборот тизимини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари ҳозирда www.museums.uz домени остида Ўзбекистон музейлари Ягона порталини яратиш ишлари бошлаб юборилган. Ягона порталнинг техник параметрлари ишлаб чиқилиб, шулар асосида дастурий таъминотни яратиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вазирликнинг Ахборот ва компьютер технологиялари маркази томонидан 3D.museums.uz домени остида “Ўзбекистон музейларига виртуал саёҳат” лойиҳаси устида ҳам ишлар олиб борилмоқда.
«Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» каналини ташкил этиш» - ЎР Президентининг “«O‘zbekiston tarixi» телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4390-сон қарори қабул қилинди. илмий жамоатчилик, ижодкор зиёлилар билан биргаликда канал дастурларини пухта шакллантириш назарда тутилади.
«Тарихий шахслар, алломалар ҳақида бадиий, бадиий-публицистик, ҳужжатли фильмлар ва сериаллар яратиш» - Ўзбеккино Миллий агентлиги 2019 йилда 20 та бадиий, 50 қисмли ҳужжатли, 30 та мультипликацион, 10 соатли қисқа метражли ва юмористик киножурнал ишлаб чиқаришни режалаштирган. Агентлик томонидан матбуот орқали эълон қилинган устувор мавзулар рўйхатидан жорий йилда буюк аждодларимиз тўғрисида тўлиқ метражли бадиий ва бадиий-публицистик фильмлар, шунингдек, бошқалар тўғрисида ҳужжатли фильмлар суратга олиш ўрин олган.
«Театр санъати соҳасида халқаро фестиваль ва конференция ўтказиш» - Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида Маданият вазирлигининг 2019 йил 23 январдаги 47-сонли буйруғи билан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
«Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларидан бирини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш» -Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 майдаги “Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 401-сон қарори тасдиқланди.
«2020 йил Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш» - ЎР Президентининг “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган 32-ёзги Олимпия ва 16-Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида” 2017 йил 9 март куни ПҚ-2821-сон қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан 24 та устувор олимпия спорт турлари танлаб олиниб 4 йилга мўлжалланган Дастур тасдиқланган.
«Спорт бўйича малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни, жумладан профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» - 2019 йил 8 май куни ЎР Президентининг “Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. ВМнинг 2019 йил 12 июндаги “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида хорижий олий таълим муассасаларининг қўшма факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 574- сон қарори қабул қилинди. Маҳаллий профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малака оширишини ташкил қилиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2018-2019 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида университет профессорўқитувчиларидан 4 нафари Россия Федерациясининг П.Ф.Лесгафт номидаги Миллий жисмоний маданият, спорт ва саломатлик университетида малака ошириш курсида, 2019 йилнинг январ ойида 2 нафар ёш ўқитувчи қишқи спорт турлари бўйича қайта тайёрлаш курсида таҳсил олди. Охирги икки йилда университет профессорўқитувчилари 4 та амалий ва 1 та инновацион лойиҳалар доирасида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. 485 та илмий-услубий ишлар чоп этилди, шу жумладан хорижий журналларда 91 та, маҳаллий илмий журналларда 190 та мақола, 38 та дарслик, 35 та ўқув қўлланма, 6 та монография, 125 та ўқув-услубий мажмуалар, услубий қўлланмалар чоп этилди.
«Республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш, умумтаълим мактаблари спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва доимий жиҳозлаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш» - ЎР ВМнинг 2019 йил 31 июлдаги “2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддийтехника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 637-сон қарори қабул қилинди.
«Туризмнинг янги турларини ривожлантириш ва мавсумийлик омили таъсирини камайтириш мақсадида ишбилармонлик туризмини («MICE») ривожлантириш» - Қўмита томонидан ишбилармонлик туризмини (“MICE”) ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чииқилди ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
«Республикага туристлар оқимини янада кенгайтириш мақсадида машҳур халқаро брендлар асосида фаолият юритувчи етакчи компаниялар филиалларини Ўзбекистонда очиш чораларини кўриш» - Ушбу банд ижросини назарда тутвчи Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2019 йил 5 январда қарор имзоланди. Ушбу қарор асосида таниқли мехмонхона брендини жалб этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги “Мехмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 433-сон қабул қилинди.

Download 100,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish