«iqtisod-moliya»



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

1
. 
Республикамизда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш инвес-
тицияларни, хусусан, турли соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини 
самарали амалиётга татбиқ этиш билан тўлиқ таъминланади. Ўзбе-
кистон Республикасининг инвестиция дастурлари республикамизни 
иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш истиқболларининг ажралмас 
қисми ҳисобланади ва давлат инвестиция сиёсатининг устувор йў-
налишларини белгилайди.
Республика минтақалари бўйича асосий капиталга инвестиция-
ларни молиялаштириш манбалари тузилмасини таҳлил қилиш шу-
ни кўрсатадики, инвестициялашда ҳамон давлат бюджети маблағ-
лари ҳиссаси юқори бўлиб қолмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон-
даги молиялаштириш тизими инвестицияларни молиялаштириш 
давлат механизмини ўз ичига олади. Бизнинг фикримизча, бу меха-
низмнинг фаолият доираси аста-секин торайиб, унинг ўрнини бозор 
механизми эгаллаши лозим. Иқтисодиётни эркинлаштириш шаро-
итида миллий иқтисодиёт соҳаларига ташқи ва ички инвестиция-
лар оқимини фаоллаштириш иқтисодий юксалишнинг янги босқи-
чини бошлаб берадиган асосий омил ҳисобланади. 
Дастлабки йилларда ислоҳотларнинг ҳимоя чораси сифатида 
истеъмолчиларга субсидиялар бериш тизимидан, истеъмол бозори-
нинг асосий озиқ-овқат товарлари мамлакатдан ташқарига чиқиб 
кетишидан ҳимоялаш каби турли шакллари кенг фойдаланилди. 
Бунда иқтисодиётни субсидиялар билан таъминлаб туриш зарурати 
иккита асосий сабаб билан боғлиқ эди. Биринчидан, республика 
ҳукумати ўша даврда аҳолининг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари 
билан таъминлашга эришишни истеъмол қилишни қўллаб-қувват-
лашни биринчи даражали вазифа деб билди. Иккинчидан, нарх-
ларни эркинлаштириш сиёсатини татбиқ қилиш шароитида иқти-
содиётда зарур таркибий ўзгартишларни амалга ошириш учун мо-
лиявий ресурсларни излаб топиш керак эди. 
Давлат харажатларидан бериладиган турли субсидиялар нарх-
ларни назорат қилиш ёрдамида аҳоли учун бозор муносабатларига 
1
Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришлари-
мизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 
2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқ-
тисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағиш-
ланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. 


21 
ўтилиши билан боғлиқ бўлган иқтисодий ларзаларнинг оқибатлари 
енгиллаштирилди. Айни вақтда нархларнинг эркинлаштирилиши 
бозорга оид туб ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Хусу-
сийлаштириш ва монополиядан холи бўлиш жараёнларининг қотиб 
қолган нархлар шароитида бошланиши мумкинлигини назарий жи-
ҳатдан тасаввур этиш қийин. Муаммо фақат шундан иборатки
нархлар борасидаги эркинлаштиришни қандай тартибда ва кетма-
кетликда амалга ошириш керак. Бу муаммони қониқарли даражада 
ҳал этиш кўп жиҳатдан мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари 
қанчалик тўғри ҳисобга олинишига боғлиқ. 
Республика ҳукумати аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида баъзи 
саноат молларига нархлар ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар-
нинг айрим турларига таърифларнинг чеклаб қўйилган миқдорла-
рини белгилади. Ишлаб чиқарувчиларга донни импорт қилиш, нон, 
ун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ха-
ражатларнинг бир қисмида республика бюджетидан қопланадиган 
бўлди. Чегараланган баҳо эса, бу маҳсулотлар ҳақиқий бозор баҳо-
сидан 4-5 марта арзон, баъзан ундан ҳам кўпроқ арзонлаштирилиб 
сотилди. Қишлоқ хўжалигида харид баҳолари давлат томонидан 
инфляция индексига мос равишда кўпайтириб белгиланмоқда. Бо-
зор тизимида нархлар талаб ва таклифни тартибга солувчи асосий 
восита ҳисоблансада, барча чет мамлакатларда давлат нархларни 
шакллантириш жараёнига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади.
Давлат хариди тизими барча хизмат учун ҳақ давлат томонидан 
тўланиши ва хизмат аҳоли ўртасида тақсимланишини билдиради. 
Трансферт тизими эса молиявий захираларни индивидуал истеъмоли-
ни мўътадиллаштириш учун тақсимлашга асосланади. 
Давлатнинг иқтисодиётга таъсирини пул ва унинг эмиссияси 
мисолида яққол кўриш мумкин. Шунинг учун барча давлатларда 
пул эмиссияси доимо давлат назорати остида бўлади. Давлат ўзи-
нинг асосий макроиқтисодий механизмларидан бири бўлган пул 
массасини ўзгартириши билан иқтисодиётнинг барча соҳаларида 
мувозанат ўзгара бошлайди. Масалан, пул массасининг ортиқчали-
ги инфляцияни келтириб чиқаради, пул эмиссияси кўпайиб борар 
экан инфляция барча макроиқтисодиётни қамраб олади. Аксинча, 
пул массасининг етишмаслиги ҳам макроиқтисодий мувозанатни 
бузилишига олиб келади, натижада ишлаб чиқаришнинг пасайиши, 
ишсизликни кўпайиши, ишлаб чиқаришнинг беқарорлиги келиб 
чиқади. Ўзбекистонда деярли барча мамлакатлардаги каби пул эмис-


22 
сияси сиёсатини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки 
юритади, Марказий банк барча банклар пул сиёсатини тартибга солади.
Ҳозирги кунда «иқтисодиёт масалалари назариясининг асосий 
йўналишларидан бири давлатнинг иқтисодиётга аралашувини ка-
майтириш ҳамда тадбиркорликни ва хусусий секторни рағбатлан-
тиришдир. Бунда асосий рол давлат молиясини бошқаришга берил-
ди, жумладан, солиқларни қисқартириш, давлат харажатларини ка-
майтириш, давлат кредити борасидаги олиб борилаётган сиёсат ёр-
дамида муомаладаги пул миқдорини камайтиришдир»
1
.
Бозор механизмларини жорий қилишда фуқароларни ҳимоя қи-
лиш, иқтисодни сиёсий мафкурадан холи этиш, унинг ўз ички қону-
ниятлари, ўзини-ўзи тартибга солувчи механизмлари асосида ривож-
ланишига имкон бериш, иқтисодиётини бошқариш ва тартибга со-
лишда давлатнинг ролини жиддий ўзгартириш, хўжалик фаолияти-
га тўғридан-тўғри аралашишга чек қуйиш бош мақсадга айланди, 
бозорнинг ўзгарувчан табиати инобатга олинди. 
Президентимиз И. Каримовнинг «Ўзбекистон ХХI асрга ин-
тилмоқда» асарида иқтисодий ислоҳотларнинг ортодоксал усул-
лари – иқтисодиётни эркинлаштириш, хусусийлаштириш устувор 
сиёсат қилиб белгиланди. Мақсад, биринчи навбатда, давлатнинг 
бошқарув ролини чегаралаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг 
иқтисодий эркинликларини ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳалари-
да хусусий мулк миқёсларини кенгайтириш, мулкдорларнинг мав-
қеи ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш бўлди. Ўзбекистон Республика-
си Президенти И. Каримовнинг «Озод ва обод Ватан, эркин ва фа-
ровон ҳаёт – пировард мақсадимиз» асарида иқтисодиётни эркин-
лаштириш концепциясидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиёт соҳа-
сидаги шу куннинг янги вазифалари аниқ белгилаб берилди. 
Бунда, аввало иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида 
эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий 
ислоҳотларни чуқурлаштириш лозим. Иқтисодиётни эркинлаштиришдаги 
бош вазифа, энг аввало, давлатнинг назоратчилик ва бошқарувчан-
лик вазифаларини қисқартириш, унинг корхоналар хўжалик фао-
лиятига, биринчи галда, хусусий бизнес фаолиятига аралашувини 
чеклашдан иборат.
1
Сумароков В.Н. Государственные финансы. В системе макро экономического 
регулирования. Москва. Финансы и статистика. 1996. 64 с.


23 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов Олий 
Мажлиснинг саккизинчи сессиясидаги маърузасида айни шу назорат 
ва назоратчилар ҳақида алоҳида куюниб гапирди ва бу билан хўжалик 
юритувчи субъектларга макроиқтисодий даражада максимал эркинлик 
бериш, давлатнинг координаторлик ролини фақат макроиқтисодиёт 
даражасидагина сақлаб қолиш кераклигини таъкидлади.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish