17
1- чизма
Макроиқтисодий оборот
Маҳсулот ва хизматлар. Пул молия муносабатлари.
Албатта, бозор тизимининг асосий таянчини реал сектор таш-
кил этади, чунки бу жамиятнинг яшаши учун ўта зарур маҳсулот ва
хизматларни яратади. Булар товар бўлганидан уларнинг бозордаги
пул эквиваленти мавжуд бўлади, чунки улар, албатта, пул воси-
тасида айирбошланиб, сўнг истеъмол этилади. Гап шундаки, бозор
тизимида яратилган маҳсулот ва хизматлар ўз истеъмоли учун эмас,
балки бозорда олди-сотди этилиши учун яратилади. Реал секторда-
ги маҳсулот ва хизматларнинг ҳаракатига мос равишда пул маб-
лағларининг ҳам ҳаракати юз беради.
Иқтисодиёт бу маҳсулот ва хизматларнинг фирмалар ва уй хў-
жаликлари ўртасида ҳаракати демакдир, чунки улар шу жараёнда
ишлаб чиқаришдан истеъмол сари боради. Иқтисодиётдаги пул
оқими реал оқимга қарши юради, чунки пул маҳсулот ва хизмат-
ларни харид этиш орқали уларни айирбошлашга хизмат қилади.
Икки оқимли иқтисодий оборотда иштирок этувчилар фирмалар, уй
хўжаликлари ва давлатдир. «Маҳсулот ва ресурсларнинг фирмалар
билан уй хўжаликлари ўртасидаги ҳаракати узлуксиз боради, уни
тўхтатиш мумкин эмас, чунки бу истеъмолни тўхтатиб туриш би-
лан баробардир, инсон эса истеъмолсиз яшай олмайди. Мазкур ҳа-
ракат жамият ҳаётининг энг муҳим шарти, уни умумиқтисодий дои-
Ресурслар
бозори
Фирмалар
ДАВЛАТ
Уй хўжа-
лиги
Истеъмол
товарлар
бозори
18
равий оборот ёки макроиқтисодий оборот деб аталади, бу ҳаракат
доирасига барча иқтисодий субъектлар тортилади ва у бутун жа-
мият миқёсида юз беради»
1
. Икки оқим бир-бирига мос келганда-
гина иқтисодиёт равон ривожланади (1-чизма).
Миллий иқтисодиётда йил давомида яратилган маҳсулот ва
хизматларнинг бозор нархлари ҳисобланган ҳамда пул нархдаги ҳажми
ЯИМ бўлиб, у жамиятнинг йиллик даромадини ҳосил этади. Унинг
ҳажмини товарлар ва хизматлар миқдорига ва улардан ҳар бири-
нинг бозор нархига боғлиқ бўлади. Маълумки, жамият аъзолари-
нинг фаровонлигини кўрсатувчи муҳим кўрсаткич аҳоли жон бо-
шига яратилган миллий даромаддир. Унга қараб ҳар бир кишининг
моддий, маънавий ҳаёти, илмга ва бошқа эҳтиёжларни қондириши
амалга ошади. Айтайлик, “миллий даромад ҳажми жиҳатидан АҚШ
дунё миқёсида биринчи ўринда турса, аҳоли жон бошига Люксем-
бург биринчи ўринда туради”
2
. Даромад қанча кўп бўлса, шунча
кўп истеъмол қилиш учун имконият яратилади.
Бозор механизмини тартибга солишда давлатнинг роли жуда
катта эканлиги ҳаммамизга маълум. Адам Смит давридан бошлаб,
давлат ва хусусий секторларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти ва роли
тўғрисида жуда кўп назарий тортишувлар, турли фикрлар мавжуд.
Бозор механизмини тартибга солиш, аввало, инсон иқтисодий фао-
лияти самарадорлигини тўла меъёрга етказиб бориш ва сўнгра бозор
иқтисодиёти нуқсонлари, салбий оқибатларининг олдини олиб бо-
риш билан боғланади.
Хорижий тажрибалар шуни кўрсатадики, 1929-1933 йилларда
бўлиб ўтган жаҳон иқтисодий инқирозидан кейин иқтисодиётни
давлат томонидан тартибга солиш жараёни кучайди, унинг кўлами
кенгайди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин давлатнинг иқтисодиёт-
га аралашуви янада кучайди. Бунинг асосий сабаби шундаки, Ғарб дав-
латларининг юқори доиралари англиялик таниқли иқтисодчи олим
Ж.М.Кейнснинг фикри асосида давлат молияни, иқтисодиётни ва
ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг муҳим қуроли, деб
ҳисоблади. Давлат бюджети иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ри-
вожланишига давлат томонидан таъсир ўтказишнинг муҳим воси-
1
Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма. –Т.: «Меҳнат».
1995. 394 б.
2
Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Иккинчи китоб: Ўқув қўлланма. – Т.: «Шарқ».
2003.
19
таси сифатида доимий равишда қўлланилади, уни жамият ҳаётига
таъсирининг шакл ва усуллари ўзгариб боради.
Биз биламизки, давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ва-
зифалари турлича бўлади. Биринчидан, давлатнинг айрим иқтисо-
дий вазифалари бозор тизимининг ривожланишини енгиллашти-
риш ва қўллаб-қувватлашдан иборат бўлади. Жумладан, давлатнинг
қуйидаги вазифалари асосий аҳамиятга эга:
мамлакатда миллий даромад ва бойликларни қайта тақсимлаш;
ялпи ички маҳсулот таркибини ўзгартириш мақсадида ре-
сурслар тақсимотини тартибга солиш;
мамлакатда иқтисодиётни барқарорлаштириш;
ишсизлик ва инфляция даражаларини назорат қилиш;
иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов томо-
нидан илгари сурилган бозор муносабатларига ўтишнинг беш асо-
сий тамойилларидан бири давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги та-
мойилидир. Ушбу тамойилга кўра, давлат мамлакатда бозор иқти-
содиётини шакллантириш учун зарур барча шарт-шароитларни
юзага келтиради, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қи-
лиш тадбирларини ишлаб чиқади ва капитал сарфларнинг тармоқ
ва ҳудудий тузилишини изга солиб туради. Бозор муносабатлари
ривожланиши билан давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кўлами
камайиб боради.
Шуниси характерлики, Ўзбекистонда бевосита Давлат бюдже-
тининг миллий даромадни қайта тақсимлашдаги ролининг юқори
эканлиги ҳамда бу ҳолатнинг асосий сабаблари ижтимоий хара-
жатларни ва давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш харажат-
ларини ўсишидан иборат эканлигида кузатилмоқда.
Миллий иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш фаол ин-
вестиция сиёсатини юргизишни талаб этади. Инвестиция сиёсати
ҳар қандай давлатни иқтисодий ривожлантириш ва ишлаб чиқа-
ришни кенгайтиришнинг энг асосий йўналишларидан биридир.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
таъкидлаганидек, «Республикамизда иқтисодий ўсишга эришишда,
авваламбор, кенг кўламли, тизимли бозор ислоҳотларини жорий
этиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиётда чу-
қур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мо-
дернизация қилиш ва янгилаш, экспортга ихтисослашган янги тар-
моқ ва корхоналар барпо этиш, бизнес ва хусусий тадбиркорликни
20
жадал ривожлантиришга қаратилган, ҳар томонлама пухта ўйлан-
ган сиёсатнинг амалга оширилаётгани муҳим аҳамиятга эгадир »
Do'stlaringiz bilan baham: |