229
деб айтишимизга асос бўлмайди. Ўтиш даврига хос бўлган ижти-
моий-иқтисодий ҳолат давлат бюджети даромадларини режалаш-
тиришни ҳам кундан-кунга такомиллаштириш
заруриятини юзага
келтиради. Хусусан, айни пайтда бу борадаги муаммолар қуйида-
гилардан иборат:
режалаштириш учун зарур маълумотлар базасининг етарли
даражада эмаслиги;
молия идораларида даромадларни
режалаштириш учун зарур
ахборотларни компьютерлаштириш паст даражада эканлиги;
зарур адабиётлар, компьютер дастурий маҳсулотларининг
камлиги ва бошқалар.
Даромадларни режалаштиришни тамокиллаштириш йўналиш-
ларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу йўналишлар режалаштириш-
нинг жаҳон тажрибаларига ўтишга мос келиши, ҳар бир ҳудуд бў-
йича даромадларни режалаштиришнинг ва тушумларни таҳлил қи-
лишнинг тегишли макроиқтисодий кўрсаткичлар, пул-кредит сиёса-
тининг натижалари ва асосий солиқ тўловчилар молиявий ҳолатлари
билан тўла мувофиқ келишини таъминлашни кўзда тутиши лозим.
Бу фикрларимиздан келиб чиқиб, қуйида асосий йўналишларни
санаб ўтмоқчимиз:
давлат бюджети даромадларини режалаштиришнинг юзага кела-
диган иқтисодий ҳолат ва иқтисодий сиёсат йўналишлари билан боғ-
лиқлигини кучайтириш мақсадида, тегишли идораларнинг ҳамкорлиги-
ни ошириш ва қонунчиликка зарур ўзгартиришларни киритиш;
даромадларни режалаштиришнинг жаҳон тажрибаларига асос-
ланган усулларини амалиётга жорий қилиш. Хусусан, даромадлар-
ни режалаштиришда
корреляцион-регрессион, яъни бюджет даро-
мадларига таъсир кўрсатадиган омиллар ўрнини баҳолаш орқали
прогнозлаштириш усулларига ўтиш;
молия идоралари томонидан тегишли солиқ ва статистика идора-
лари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатиш даражасини кучай-
тириш. Хусусан, молия идораларида тегишли ҳудуд бўйича даромад-
лар базаси тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлишини таъминлаш;
солиқ ва статистика идораларида юритилаётган иқтисодий
субъектларнинг молиявий ва бошқа кўрсаткичлари тўғрисидаги
маълумотларининг ўзаро мос келишини таъминлаш борасида чора-
тадбирлар кўриш. Солиқ идораларида солиқ тўловчиларнинг солиқ
солиш базаси тўғрисидаги маълумотларини электрон шаклда қабул
қилишни жорий қилиш.
230
Даромадларни прогнозлаштиришни такомиллаштириш тўғри-
сидаги фикрларимизга хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки,
мазкур
мақсадларга молия идоралари раҳбарларининг бунга эътибор қаратиш-
лари, кадрлар масаласига жиддий ёндашишлари ва тегишли ходим-
ларнинг ишчи ўринларини компьютер ва бошқа технологиялар билан
таъминлашда фаоллик кўрсатишлари орқалигина эришиш мумкин.
Даромадларнинг истиқболини белгилашни такомиллаштириш-
да молия идоралари раҳбарларининг бунга эътибор қаратишлари,
кадрлар масаласига жиддий ёндашишлари ва
тегишли ходимлар-
нинг ишчи ўринларини компьютер ва бошқа технологиялар билан
таъминлашда фаоллик кўрсатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Молия идораларида тегишли ҳудуд бўйича даромадлар базаси тўғ-
рисида аниқ маълумотларга эга бўлишини таъминлаш керак.
Солиқ ва статистика идораларида юритилаётган иқтисодий субъ-
ектларнинг молиявий ва бошқа кўрсаткичлари тўғрисидаги маълу-
мотларнинг ўзаро мос келишини таъминлаш
борасида чора-тадбир-
лар кўриш керак. Солиқ идораларида солиқ тўловчиларнинг солиқ со-
лиш базаси тўғрисидаги маълумотларини электрон шаклда қабул қи-
лишни жорий қилиш ва такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Солиққа доир жиноятларнинг олдини олиш мақсадида солиқ тў-
ловчиларга ёрдам бериш ва уларнинг бу борадаги билимларини оши-
ришга кўмаклашиш, улар билан мунтазам иш олиб бориш билан солиқ
сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бозор иқтисодиётига хос бўлган ижтимоий-иқтисодий ҳолат дав-
лат бюджети даромадларини режалаштиришни ҳам кундан-кунга
такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради.
Давлат бюджети даромадларини режалаштиришда макроиқти-
содий кўрсаткичлардан фойдаланишнинг сабаби шундан иборатки,
давлат иқтисодиётда макроиқтисодий агент сифатида ўзаро товар
ва пул айланмасида иштирок этади ҳамда
давлат харажатлари ва
шунга тенг бўлган даромадлари ялпи ички маҳсулотнинг таркибий
қисми ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакатда яратиладиган маҳсу-
лот ва хизматларнинг ҳажми, иқтисодий ўсиш кўрсаткичи, нархлар
даражаси, миллий валютанинг эркин алмаштириладиган валюта-
ларга нисбатан курси давлат бюджети даромадлари миқдорига бе-
восита таъсир қилади, даромадларни режалаштиришда шу кўрсат-
кичлар фойдаланилади. Давлат бюджети даромадларини режалаш-
тиришнинг юзага келадиган иқтисодий ҳолат ва иқтисодий сиёсат
йўналишлари билан боғлиқлигини кучайтириш мақсадида, тегишли
231
идораларнинг ҳамкорлигини ошириш ва қонунчиликка зарур ўз-
гартиришларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: