220
сита давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, экологик, бошқарув
ва мудофааа функциялари билан боғлиқ. Бюджетни биринчи дара-
жали аҳамияти республикамиз раҳбарияти олға сураётган жамият-
нинг ижтимоий вазифаларини бажаришни таъминлашдан иборат.
Мустақилликка эришилгандан сўнг,
давлат харажатларининг
салмоқли қисми аҳолини ижтимоий - иқтисодий талабларини қон-
диришга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда мазкур соҳанинг асосий
қисми давлат бюджети ва давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳи-
собига молиялаштириш орқали амалга оширилмоқда.
Республикамизда давлат ва фуқароларнинг ўзаро масъулияти
умумдавлат манфаатларини ҳамда аҳолининг турли қатлам ва гу-
руҳлари манфаатларини уйғун бирлаштирувчи ижтимоий йўналти-
рилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни назарда тутади. Шу
мақсадда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ҳолатлари ўзаро алоқадор
ҳамда ўзаро боғлиқ тизимда таҳлил этилади, солиқ солиш, кредитлар,
сармоялар, антимонопол қонунчилик, ижтимоий дастурларни молия-
лаштириш ҳолатларининг тартибга
солиш механизмлари яратилди
ва ҳаракатга келтирилди. Бюджет харажатлари иқтисодиётнинг тар-
кибий тузилишини ўзгартириш ва фуқароларнинг турмуш даражаси
ва сифатини яхшилашга йўналтирилган ижтимоий бозор иқтисодиё-
тининг ривожланишини таъминлайди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлатнинг янги вазифала-
ри пайдо бўлади. Буларга бизнинг республикамизда кам таъмин-
ланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти инфра-
тузилмасини ташкил қилиш киради. Шу ерда давлат кучли ижтимо-
ий-сиёсий тадбирларни амалга ошириш учун пенсионерлар, талаба-
лар, кўп болали оналарни кўпроқ маблағ билан таъминлаш зарурли-
гини англаб, чекланган товарлар баҳосидаги фарқни бюджет ҳисо-
бидан қоплайди ва уларга бошқа харажатларни давлат ўз ҳисоби-
дан амалга оширади, маҳаллаларда кам таъминланганларга моддий
ёрдамлар ташкил этади. Шу
билан бирга, давлат жамият аъзола-
рини осойишталигини сақлаш мақсадида ўзининг мудофааа қоби-
лиятини сақлаб ва мустаҳкамлаб туришга маблағлар сарфлайди.
Қолаверса, давлат фуқоролар хавфсизлигини сақлаш, мамлакатда
тартиб интизом ўрнатиш функцияларини бажариш учун ҳам кўплаб
маблағ йўналтиришга мажбур бўлади. Бундай харажатларни амалга
оширишнинг мажбурийлиги улар учун манба бўлган бюджет даро-
мадларини ҳам объектив зарур қилиб қўяди.
Давлат бюджетини
бошқариш ишлаб чиқаришни ўстиришга ва унинг самарадорлигини
221
оширишга, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш мақсадида
юридик ва жисмоний шахслар даромадини кўпайтиришга қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: