232
молиявий кўрсаткичларнинг (меъёрлар, солиқ ставкалари,
сметалар) барқарорлиги;
баланс усули.
Бюджетни режалаштириш турли
даражадаги бюджетларни ту-
зиш ва ижро этиш тартиби, унинг меъёрий-ҳуқуқий базаси ва таш-
килий асоси тарзида бюджет жараёнини,
шунингдек, мамлакат
бюджетини тузишнинг назарияси ва методологияси масалаларини
ҳам ўз ичига олади. Бюджет бўйича прогнозлаштириш асослари
мамлакат конституцияси ва қонунлари билан белгиланади. Бюджет
жараёни бюджетни режалаштиришнинг асосий шакли сифатида ҳо-
кимият органларининг давлат бюджети ва унга кирадиган бюджет-
ларни тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, уларнинг ижросини назо-
рат қилиш, шунингдек, уларнинг ижроси ҳақидаги ҳисоботларни
тасдиқлаш бўйича қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган фао-
лиятидан иборат.
Бюджет жараёни бюджет фаолиятининг тўрт босқичини қамрайди:
бюджет лойиҳасини тузиш;
бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
бюджетни ижро этиш ва унинг ижросини назорат қилиш;
бюджет ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва уни тасдиқлаш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети
лойиҳасини бюджет маблағлари олувчилар тақдим этган буюртма-
лари ва Давлат бюджетининг тузилмасига кирувчи бюджетлар
лойиҳаларига мувофиқ тайёрлайди.
Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси:
бюджет таснифига мувофиқ акс эттириладиган Давлат бюдже-
ти даромадлари ва харажатларини;
умумдавлат солиқларидан Қорақалпоғистон Республикаси
бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига ажратма-
лар
нормативлари, шунингдек, мазкур бюджетларнинг даромадла-
ри, шу жумладан, бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари
ҳамда харажатлари миқдорларини;
Қорақалпоғистон
Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар бюджетларининг айланма касса маблағи меъёри
миқдорларини;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жам-
ғармасининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тош-
кент шаҳар бюджетлари захира жамғармаларининг
назарда тутил-
233
маган харажатларини қоплашга тегишли бюджет маблағлари йў-
налтирилиши мумкин бўлган доирадаги миқдорларини;
Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори миқдори ва уни
молиялаштириш манбаларини;
Давлат ички ва ташқи қарзларининг, давлат томонидан бери-
ладиган кредитлар ҳамда кафолатли жамғарманинг энг юқори миқ-
дорини ўз ичига олади.
Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳа-
сини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришни ва назорат қили-
нишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси ёки
унинг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Бош вази-
ри амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва-
кил қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунинг-
дек, тегишли ташкилотлар билан биргаликда қуйидагиларни ўз
ичига олган бюджетнома лойиҳасини ишлаб чиқади ва 15-сентябр-
гача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади:
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўт-
ган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг жорий йилга якунларининг башорат баҳоси;
ўтган йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот
ва жорий йилги давлат бюджетининг кутилаётган ижроси баҳоси;
келгуси йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини
тузишда асос бўлган келгуси йилнинг асосий макроиқтисодий кўр-
саткичлари;
мамлакат бюджети ва солиқ сиёсатининг
келгуси йилги асо-
сий йўналишлари лойиҳаси;
мамлакат бюджети ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асо-
сий йўналишларига шарҳлар;
давлат ички ва ташқи қарзлари ҳамда улар бўйича харажат-
лар ҳолати тўғрисида маълумотлар;
келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси.
Хулоса қилиб айтганда, бюджет истиқболини белгилаш жараё-
нининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: