«iqtisod-moliya»


Мамлакат иқтисодиётини молиявий



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
4.3.Мамлакат иқтисодиётини молиявий 
соғломлаштиришда бюджетнинг аҳамияти 
 
Давлат бюджети иқтисодиёт ривожланишининг турли бос-
қичларида бюджет сиёсатини амалга ошириш қуроли, мўлжалланган 
дастурлар ва тадбирларни амалга ошириш учун пул маблағлари-
нинг асосий манбаи ҳисобланади. Охир-оқибат айни у давлат ҳоки-
миятининг кундалик масалаларини ҳам ривожланиш истиқболла-
рини ва вазифаларини ҳал этадиган салоҳиятни белгилайди. Бюд-
жет уч таркибий қисмдан – харажат, даромад ва улар балансидан 
иборат, яъни даромадларнинг харажатларга мувофиқлиги қои-
дасига кўра тузилган.
Бюджетни шакллантириш аввало, унинг харажат қисмини ту-
зиш билан юз беради, чунки, давлат ўзида мавжуд молиявий имко-
ниятлардан келиб чиқибгина харажат қилиши мумкин. 
Давлат аввало, жамиятни самарали ривожлантириш мақсадида 
унинг олдида турган вазифаларни бажариш учун зарур маблағлар 
ҳажмини белгилаш ва шундан кейингина ўз қўлида бўлган бюджет 
даромадлар қисмини тўлдиришнинг асосий воситаси - солиқлар ва 
бошқа манбалар ёрдамида ана шу молиявий ресурсларни жалб 
этиши керак. Давлат бюджети пул ресурсларининг марказлашти-
рилган жамғармаси бўлиб, мамлакат ҳукумати давлат аппарати, 
қуролли кучларни сақлаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий функ-
цияларни бажариш учун уни тасарруф этади.
Ҳозирги шароитда бюджет давлатнинг иқтисодиётни тартибга 
солиш, хўжалик конъюктурасига таъсир кўрсатиш ва бошқа чора-
тадбирларни амалга оширишнинг қудратли воситаси ҳамдир. Ҳо-
зирги давлат бюджети унинг хилма хил функцияларини акс этти-
радиган мураккаб, кўп кўринишли ҳужжат ҳисобланади. Аввало, 
бюджетда давлат харажатлари ва даромадлари тартиби ўз аксини 


75 
топади. Харажатлар бюджет маблағларининг сарфланиш йўналиш-
ларини ва мақсадларини кўрсатади. Ўз таркибига кўра, бюджетнинг 
харажат моддалари қонунда белгиланган. 
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети, асосан, солиқлар 
ёрдамида тўпланадиган ҳамда давлат томонидан ўзининг функциялари 
ва вазифаларини амалга ошириш учун ишлатиладиган пул маблағла-
рининг марказлаштириладиган фондларидир. Давлат бюджети қонун 
кучига эга, республика Олий Мажлиси томонидан тасдиқланади.
Давлат бюджети даромад ва харажатлар баланси шаклида 
тузилади ҳамда мамлакат бюджети фондини шакллантириш манба-
лари ва ундан фойдаланиш йўналишларини акс эттиради. Шунинг 
учун хилма-хил алоқаларни акс эттирувчи бюджет кўрсаткичлари 
аниқ-равшан белгиланиши умумдавлат миқёсидаги кучли молиявий 
назорат учун асос яратади.
Иқтисодий категория сифатида давлат бюджетининг моҳияти, 
у бажараётган функцияларда намоён бўлади. Давлат бюджети ҳам 
молия каби иккита асосий функцияни бажаради.
1. Тақсимлаш. 
2. Назорат. 
Давлат айнан бюджетнинг тақсимлаш функциясига таяниб, 
ихтиёридаги марказлашган молия ресурсларини шакллантиради ва 
у ёрдамида умумдавлат истеъмолларни пул ресурслари билан таъ-
минлайди. Тақсимлаш функциясининг мазмуни ижтимоий ишлаб 
чиқаришнинг барча бўлимлари ўртасида молиявий ресурсларни 
қайта тақсимлашни ифодалайди. Давлат молиясининг ҳеч қандай 
бир бўғини бюджетдек катта тақсимлаш жараёнини амалга ошир-
майди. Масалан, давлат бюджети маблағлари нафақат тармоқлар, ҳу-
дудлар, минтақалар ўртасида тақсимланади, шунингдек, вилоятлар, 
районлар, шаҳарлараро бўлинади.
Бюджетнинг назорат функциясида қанча молиявий ресурслар 
ўз вақтида давлат ихтиёрига тушиши, мавжуд молия ресурсларидан 
самарали фойдаланилаётгани, суиъстеъмолликлар содир бўлаётга-
ни ёки бўлмаётгани ва бошқа шу каби кўрсаткичлар намоён бўлади.
Бюджетнинг туб моҳияти ва мазмуни шунда намоён бўладики, 
у фақат алоҳида бир тармоқ, ҳудуд ёки минтақада иқтисодий муам-
мони ечиш ёки ижтимоий ҳимоя қилиш эмас, балки давлатнинг ўз 
вазифа ва мажбуриятларини бажаришда асосий иқтисодий қуролдир.
Шунинг учун Давлат бюджети томонидан берилган маблағ-
ларни мақсадли йўналишлар бўйича молиявий режада кўзда ту-


76 
тилган сарф йўналишларга мос ҳолда амалга ошириш мақсадга 
мувофиқдир. Чунки, давлат у ёки бу эҳтиёжларни ихтиёридаги мо-
лиявий ресурслардан келиб чиқиб, уларни таъминлаш тартибини 
белгилаган ҳолда, устунлигини ўрнатади. Давлат бюджетига нисба-
тан бундай ёндашув мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш 
учун шарт-шароитларни яратади.
Давлат бюджетини ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг ўзга-
ришида, яъни давлат бюджети томонидан маблағлар тақсимлаш ор-
қали уларни тартибга солиш воситаси сифатида ҳам кўриб ўтиш мум-
кин. Ҳозирги кунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишини 
молиявий таъминлаш даражаси бюджет маблағлари ҳисобидан таъ-
минланмоқда. Айтиш мумкинки, давлат бюджетини умумдавлат ман-
фаатларида тақсимланиши кейинги йилларда ижобий томонга ўзгар-
ди. Буни қуйидагиларда кўришимиз мумкин: 
- иқтисодиёт тармоқларида бюджет манбаларини молиявий 
аҳволга кўра тақсимланиши; 
- хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг манфаатлари 
нуқтаи назаридан маблағларни ҳажмига таъсир кўрсатиш ва бошқа-
лар бу муаммоларнинг ҳал этилиши муҳимлигини кўрсатади. Шу 
боисдан давлат бюджетининг шаклланган даромадлари ҳисобидан 
амалий маблағлар йўналтириш ва тўғри тақсимлаш муҳим аҳамият 
касб этади.
Бюджет интизомига риоя қилиниши, бюджет маблағларининг 
белгиланган мақсадда сарфланиши устидан қаттиқ назоратни таъ-
минлашга доир ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 11 фев-
ралдаги «Бюджет интизомига риоя қилиниши устидан назоратни 
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 66-сон Қарори қабул 
қилинди. Мазкур Қарорнинг 2-бандида айтилишича, штат-смета 
интизомига ва бюджет маблағларини хўжалик эҳтиёжларига сарф-
лаш лимитларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оши-
риш, молия органлари, бюджет муассасалари ва тижорат банкла-
рининг биринчи навбатдаги сарф-харажатлар навбатига, маблағ би-
лан таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ходимларига иш ҳақи, 
ижтимоий нафақалар, стипендияларни тўлаш муддатларига ва тў-
лиқлигига риоя қилиш керак. Шунингдек, бюджет муассасаларига 
кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун нақд пул бериш бўйича фаолияти 
устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш, инвестиция дас-


77 
турларини амалга оширишга ажратиладиган маблағлардан тўғри ва 
белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш зарур. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish