Ipoteka-bank» aтб наманган вилояти филиалининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари «Ipoteka-bank» aтб наманган вилояти филиали фаолиятини ривожлантириш йўллари Хулоса Кириш


Ҳисобот ишининг мақсади ва вазифалари



Download 291,76 Kb.
bet2/11
Sana08.06.2022
Hajmi291,76 Kb.
#645305
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
AT Ipateka bank

Ҳисобот ишининг мақсади ва вазифалари.
- «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг ташкил топиш тарихини ўрганиш;
- «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг таркибий структураси ва бўлимлар фаолиятини билиш;
- «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали фаолиятини мақсад ва вазифаларини кўриб чиқиш;
- «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали да амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш.
Ҳисобот ишининг объекти. «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали .
Амалиёт жараёнида гувоҳи бўлдимку, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва ўсишига «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг ўрни беқиёс.
«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг мақсади – Ўзбекистондаги замонавий, универсал, биринчи даражали, рақобатбардош йирик банки даражасига эга бўлиш. Келгуси йилда банк замонавий банк технологияларга улкан инвестициялар киритишни мўлжалламоқда. Мазкур қадам янги интерфаол хизматларни жорий этиш имконини беради ва мижозларга тезкор ва кеча-кундуз хизмат кўрсатишни таъминлаб беради. Бундан ташқари, бизнес жараёнларнинг катта қисмини автоматлаштириш, банкни  мажмуавий  бошқариш ва самарадорлигини баҳолаш янги усулларини жорий қилиш режалаштирилмоқда.


  1. «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг ташкил топиш тарихи, таркибий тузилмаси



Республикамиз иқтисодиётини бошқаришни янада либераллаштириш шароитида банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, соҳани ислоҳ этиш ва янада ривожлантириш борасида ҳукуматимиз раҳбарияти бошчилигида қатор устувор вазифалар белгиланиб, бугунги кунда улар ижроси юзасидан фаол ишлар олиб борилмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 16 июндаги "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини янада оширишнинг қўшимча чора тадбирлари тўғисида"ги ПҚ-3066-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ҳукуматнинг тегишли қарорларига биноан «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали устав капитали ва ресурс базаси мустаҳкамлантирилди.
Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор суръатларда ривожлантириш омилларидан бири кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорлик тараққиётини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу соҳа бозор конъюктураси ўзгаришларига тез мослаша олиш, янги иш ўринларини яратиш орқали иқтисодий бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини яратиш, ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш каби хусусиятларига эгалиги билан ажралиб туради. Ушбу вазифаларни амалга оширишда молиялаштиришда тижорат банклари ўрни муҳим аҳамиятга эга.
Акциядорлик тижорат «IPOTEKA-BANK» AТБ и Ўзбекистоннинг қадимий банкларидан бири ҳисобланади. Тошкентда бирламчи жамғарма кассалар 1875-йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1995-йил 4-октабрдаги Қарорига асосан «Ўзжамғармабанк» Давлат-тижорат «IPOTEKA-BANK» AТБ и этиб қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонига асосан банк номи “Акциядорлик тижорат «IPOTEKA-BANK» AТБ и” номига ўзгартирилди.
Айни пайтда, Ҳукуматнинг доимий равишда қўллаб-қувватлаши туфайли «IPOTEKA-BANK» AТБ ининг салоҳияти янада ошиб бормоқда.
Мустақиллик йилларида «IPOTEKA-BANK» AТБ и мамлакат иқтисодиётининг пул-кредит соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида Ҳукуматнинг молия агенти сифатида фаолият олиб бориб, зиммасига юкланган масъулиятли вазифаларни доимий равишда адо этиб келмоқда. Банк ўз салоҳиятини барқарорлаштириш, аҳолининг ишончини қозониш, мамлакат банк хизматлари бозоридаги ўз мавқеи ва ролини мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини сафарбар этмоқда.
Бугунги кунда, «IPOTEKA-BANK» AТБ и Ўзбекистон банк тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади. Унинг 197 ҳудудий ва туман (шаҳар) филиаллари, 30 та мини-банк ва 1 000 дан ортиқ жамғарма ва махсус кассалари иқтисодиётнинг реал секторига - кичик бизнес субъектлари ва аҳолига кенг қамровли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистоннинг кекса фуқароларини нафақалар билан ўз вақтида таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига асосан фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига қўшимча тариқасида жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими йўлга қўйилган. «IPOTEKA-BANK» AТБ и ягона, ўз филиалларини бир-бири билан боғловчи ва етарлича ҳимояловчи электрон база яратиш учун кўп ишларни амалга оширди.
«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали жамоаси доимий равишда ўз олдига янги стратегик мақсад ва вазифаларни қўйиб келади. Айни пайтда мазкур қадам мижозларга хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасига чиқишга, рақобатбардош позицияга эришишга, инвестицион жозибадорликни таъминлашга, бошқарув ва технологик жараёнларни модернизациялаш ҳисобига молия хизматлар бозорида қатор кўрсаткичлар бўйича пешқадам позицияни эгаллашга хизмат қилмоқда.
«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги сиёсатини рўёбга чиқариш, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, республиканинг экспорт имкониятини кенгайтиришга, товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар экспорти ва импорти таркибини яхшилашга кўмаклашиш, ташқи иқдисодий фаолиятга хизмат кўрсатиш, валюта маблағлари тўплаш ҳамда валута манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Банк Ҳукумат ва Марказий банкнинг топшириғига биноан бошқа давлатларнинг банклари, халқаро молия институтлари ва бошқа молия-кредит ташкилотлари билан муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.
Банк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
Банк юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулки ва мустақил балансига эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ҳамда жавобгар бўлиши мумкин.
«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали унга хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган мол-мулкка, шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш давомида сотиб олинадиган (олинадиган) ва Банкнинг ўз мулки бўлган бошқа мол-мулкдан қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда белгиланган тартибда эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади
Банк унинг филиаллари ва ваколатхоналар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган доира шаклидаги муҳрга, ўз номи ўзбек, инглиз ва рус тиллари ёзилган штамплар ҳамда иш қоғозларига эга бўлади.
Банк акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки банкнинг муассислари ҳисобланадилар.
«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, Ўзбекистон Республикаси Банк мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига бундай мажбурият олган ҳоллари бундан мустасно.
Банк аҳоли омонатларининг сақланиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи мулкий, молиявий, бошқа мажбуриятлар ва талаблар бўйича "Ўзжамғармабанк"нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.
Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензия асосида амалга оширади.



  1. Download 291,76 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish