Ipoteka-bank» aтб наманган вилояти филиалининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари «Ipoteka-bank» aтб наманган вилояти филиали фаолиятини ривожлантириш йўллари Хулоса Кириш


«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиалининг ташкилий тузилиши



Download 291,76 Kb.
bet3/11
Sana08.06.2022
Hajmi291,76 Kb.
#645305
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
AT Ipateka bank

«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиалининг ташкилий тузилиши

Раҳбариятнинг юқори касбий маҳорат даражаси, ҳар қандай тижорат лойиҳасининг турғун ривожланишини таъминловчи, асосий омилларидан бири ҳисобланади. Неча йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси " IPOTEKA-BANK " AТБ Наманган вилояти филиалининг Республикада йетакчи ўринларни егаллаб турганлиги, кўп ҳолларда раҳбарият таркиби ва у томонидан ўтказилаётган сиёсатга боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси " IPOTEKA-BANK " AТБ Наманган вилояти филиалининг раҳбариятини бошқарув ва молия соҳасида бой иш тажрибасига ега кишилар ташкил етишади. Уларнинг кўпчилиги юртимизнинг нуфузли университетлари ва бизнес мактабларида таҳсил олишган.
Қуйидагилар Банкнинг бошқарув органи ҳисобланади:
Банк Кенгаши;
Банк Бошқаруви.
Банк Кенгаши Банк бошқарувининг юқори коллегиал органи ҳисобланади, унга Раис бошчилик қилади. Банк Кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Банк Кенгаши Мажлиси ҳар йили камида икки марта чақирилади. Зарурат бўлганда Банк Кенгашининг Навбатдан ташқари мажлислари:
Вазирлар Маҳкамаси;
Марказий банк;
Банк Кенгаши Раиси;
Банк Кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзолари;
Банк Бошқаруви;
ички аудит хизмати раҳбари;
Банкнинг ташқи аудитори ташаббуси билан чақирилади.




1-расм. «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг таркибий тузилмаси

Банк Кенгаши мажлисида қарорлар қатнашчиларнинг 3/4 овози билан қабул қилинади. Кенгаш мажлисида Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.


Банк Кенгаши Мажлиси унда Банк Кенгаши аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида 75 фоизи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Бунда мажлисларда Кенгаш Раисининг қатнашиши мажбурий ҳисобланади.
Банк Кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилади.
Банк Кенгаши:
Банк фаолиятини, кредитлаш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилигини назорат қилади (омонатчилар, кредиторлар ва муассисларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида);
Банкнинг муқобил капиталлашувини қўллаб-қувватлайди;
Банк сиёсатини шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Банк Устави, унга ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини тасдиқлаш учун киритади;
Банк Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади;
Банк фаолиятининг йиллик натижаларини тасдиқлайди;
Банк Бошқарувининг тақдимномаси бўйича фойдани тақсимлаш, шунингдек зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлайди;
Банкнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлайди;
Банк Бошқаруви аъзолари таркибини тасдиқлайди, Банк Раиси ва Банк Раисининг ўринбосарлари бундан мустасно;
Кредитлаш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш ва Банк мижозларига хизматларнинг янги турларини кўрсатиш соҳасида Банк сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди;
Банк Бошқаруви ҳисоботларини, Банк ички аудити хизмати раҳбарининг ахборотини эшитади;
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
қиймати бундай битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда Банк активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқни ташкил этадиган битимлар ёки бир неча ўзаро боғлиқ битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Банкнинг кўчмас мол-мулкини (мажбуриятлар ва қарзларни қоплаш ҳисобига Банкка ўтган кўчмас мол-мулк бундан мустасно) реализация қилиш, ижарага бериш ва гаровга қўйиш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш ёки бошқа усулда ўзгага бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
мажбуриятлар ва қарзларни қоплаш ҳисобига Банкнинг мулкига ўтган мол-мулкни Банк томонидан реализация қилиш тартибини белгилайди;
Банкнинг филиаллари, ваколатхоналари, хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уларнинг низомларини ва уставларини тасдиқлайди;
Банк Бошқаруви фаолияти тартибини белгилаб берадиган ҳужжатларни тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ Банк Кенгашининг ваколатларига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Раис бошқарадиган Бошқарув Банкнинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Банк Бошқаруви Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Банк Бошқаруви Раиси Банкнинг юқори мансабдор шахси ҳисобланади, у Банк Устави билан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Банк фаолиятига раҳбарлик қилади ва Банкка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари билан бир қаторда, Бошқарув таркибига, Банк Кенгаши қарорига биноан, Банкнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимига кўра кирадилар.
Банк Бошқаруви:
Банк фаолиятини ташкил қилади ва унга тезкор раҳбарликни амалга оширади, Уставдаги вазифаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Банк Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
ушбу Уставга кўра Банк Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган барча масалаларни олдиндан кўриб чиқади, улар бўйича тегишли материаллар, таклифларни ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди;
Банк тузилмасини белгилайди;Бошқарув кўриб чиқиши учун киритилган бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.
«IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг капиталлашиш даражасини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантиришда унинг иштирокини кенгайтириш, якка тартибдаги меҳнат фаолияти, оилавий бизнесни фаоллаштириш ва касаначиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг имтиёзли кредитлар олиш имкониятини кенгайтиришни таъминлаш мақсадида:
Қуйидагилар «IPOTEKA-BANK» AТБ Наманган вилояти филиали нинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисобварақларини юритиш,

  • ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва омонатларни жалб этиш;

  • кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ҳисобидан ва уз номидан кредитлар бериш;

  • маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул манбаларини бошқариш;

  • чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш;

  • чеклар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассация қилиш;

  • пул маблағларини инкассация қилиш, шу жумладан ўзининг инкассация хизмати мижозларнинг пул маблағларини инкассация қилиш;

  • учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш;

  • учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб килиш ҳуқуқини олиш; қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш;

  • банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш;

  • жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш; молиявий лизинг;

  • лотереяларни чиқариш ва лотерея ўйинларини ташкил қилиш;

  • халқаро банк амалиётига мувофиқ лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар.

Банк куйидаги хукукларга эга:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тижорат ва нотижорат ташкилотларида мустақил равишда ёки юридик ва жисмоний шахслар билан биргаликда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар шунингдек, унинг ташқарисида шуъба банклар, филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш;
ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш учун иттифоқларда, уюшмаларда ва бошқа бирлашмаларда қатнашиш;
Банкнинг филиаллари ва бошқа бўлинмалари томонидан операцияларни амалга ошириш шартлари ва тартибларини тасдиқлаш, депозитлар ва бериладиган кредитлар бўйича ставкаларини жисмоний ва юридик шахсларга Банк муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун воситачилик ҳақи миқдорини белгилаш;
шартнома асосида депозитлар ва кредитлар шаклида бошқа банкларнинг маблағларини этиш ва маблағларни бошқа банкларда жойлаштириш;
ташкил этиладиган ҳисоб-китоб марказлари ва корреспондентлик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
бюджетга ва давлатнинг мақсадли фондларига барча солиқ ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Банк тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобидан захиралар ва фондлар ташкил этиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш;
молия ва хўжалик органларида корхоналар ва ташкилотлар манфаатларини уларнинг ишончномалари бўйича ифодалаш;
ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини, шу жумладан холдингларни ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида қатнашиш;
лицензияда ва ушбу Уставда назарда тутилган, ўз молия-хўжалик фаолиятини амалга эшириш учун зарур бўлган бошқа хатти-харакатлар ва операцияларни амалга ошириш.
Банк қуйидагиларга мажбурдир:
маблағларни Марказий банкда захирага қўйиш ва белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилиш бўйича Марказий банк томонидан белгиланган талабларни бажариш;
кредит ва лизинг операциялари бўйича эҳтимол тутилган зарарларни қоплаш учун Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда захиралар ташкил этиш;
Марказий банк топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси бўйича операцияларни амалга ошириш;
гаровнинг (шу жумладан мол-мулк шаклидаги гаровнинг), бериладиган кафолатлар, кафилликлар ва мажбуриятларнинг етарлилигини ҳисобга оладиган бериладиган кредитлар таъминланишининг ички норматив тартибини белгилаш;
ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этиш;
Банкда ички аудит хизмати мавжуд бўлишини таъминлаш;
Банк ўзининг жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса, оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиш;
Банк акциядорлари реестрини шакллантириш тўғрисида қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси билан келишув тузиш (имзолаш);
қонун ҳужжатларига мувофиқ банк сирини ёки бошқа сирни ташкил этадиган маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш.
Айни пайтда банк фаолиятини янада кенгайтириш, капиталини ошириш, янги иш ўринлари яратишни қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Ушбу қарор билан банкнинг аҳолини тадбиркорликка янада кенг жалб қилиш, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, шахсий ер участкаларидан самарали фойдаланган холда даромад манбааларини ошириш, эндигина шахсий бизнесини йўлга қўйимоқчи бўлган субектларга имтиёзли кредитлар беришни кенгайтириш, банкнинг ўз хизматларини замон талабларига мослигини таъминлаш мақсадида жорий йил якунига қадар тўлиқ рақамли банк хизматлари кўрсатиш тизимига ўтиш режалаштирилмоқда.
Республикамизда ёшларни иш жойи билан таъминлаш дастурига банкимиз томонидан яқиндан ҳамкорлик қилиб коллеж, академик лицей битирувчиларини айниқса, қизларни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш мақсадида доимий тушунтириш ишлари ўқув амалий семинарлар ўтказилиб борилиши эвазига 9,8 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Банк аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 2-ярим йиллиги давомида 85,3 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, оилавий тадбиркорлик субектларига 12,3 млрд. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди ва белгилаб олинган вазифалар тўлиқ амалга оширилди.



  1. Download 291,76 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish