Инвентарлаш қандай ўтказилиши зарур?


III. АВ, НМА, ТМЗ ва инвестицияларни инвентарлаш



Download 1,3 Mb.
bet3/6
Sana13.07.2022
Hajmi1,3 Mb.
#793441
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инвентарлаш қандай ўтказилиши зарур

III. АВ, НМА, ТМЗ ва инвестицияларни инвентарлаш
Асосий воситалар бўйича инвентарь варақчалари, инвентарь дафтарлари ёки рўйхатлари ва бошқа таҳлилий ҳисоб регистрлари, шунингдек техник ҳужжатлар (техник паспортлар, йўриқномалар ва бошқалар) текширилади. Текшириладиган объектлар натурада кўздан кечирилади, улар бўйича маълумотлар инвентарлаш рўйхатига киритилади. 19-сон БҲМС (АВ 02.11.1999 й. 833-сон)га 6-сон ИЛОВА Қуйидаги АВ объектларига алоҳида рўйхатлар расмийлаштирилади:

  • ижарага қабул қилинган ёки масъулиятли сақлашда бўлган асосий воситалар – уларга тегишли ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда;

  • фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган асосий воситалар - уларни фойдаланишга топшириш вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар кўрсатилган ҳолда.

Ҳисоб маълумотларидан четга чиқишлар аниқланса, солиштириш қайдномасини тўлдиринг. (19-сон БҲМС (АВ 02.11.1999 й. 833-сон)га 17-сон ИЛОВА).
Комиссия объектларнинг яроқсизлиги сабабларини аниқлаши ва уларни ҳисобдан чиқариш, тугатиш, тиклаш, таъмирлаш, йўқотиш ва зарарларни ҳисобдан чиқариш, шу жумладан айбдор шахслар ҳисобига ҳисобдан чиқариш бўйича таклифларни тайёрлаши лозим. АВни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, раҳбарнинг буйруғи билан махсус тугатиш комиссияси тузилади. У АВнинг айрим қисмларидан (деталь, металлолом ва бошқалар) фойдаланиш мумкин-мумкин эмаслигини аниқлайди, уларни баҳолайди, ҳужжатларни расмийлаштиради. Унинг ваколатига бошқа функциялар ҳам киритилади. (АВ 29.08.2004 й. 1401-сон Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида Низом)
Номоддий активлар бўйича ҳисоб варақалари ва корхонанинг ушбу активларга бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (патент, гувоҳномалар, бошқанинг фойдасига воз кечиш шартномалари ва бошқалар) текширилади. Ҳужжатлар ҳисоб маълумотлари билан солиштирилганда комиссия томонидан активлар тўғри баҳолангани ва уларни НМА таркибига кирим қилиниши (кирим қилинмаганлиги) аниқланади. НМАни инвентарлаш натижалари эркин шаклдаги инвентарлаш рўйхатида (АВ рўйхати шаклини қўллаш мумкин), четга чиқишлар эса – Солиштириш қайдномасида жамланади.
Молиявий қўйилмаларни (инвестицияларни) инвентарлаганда қимматли қоғозларга доир ҳақиқатдаги харажатлар ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга берилган қарзлар текширилади. Комиссия молиявий қўйилмалар (қимматли қоғозларни сотиб олишга шартномалар, таъсис шартномалари, қўйилма тўғрисидаги гувоҳнома, қарз шартномаси, депозитарийдан кўчирма ва ҳ.к.) билан танишиб чиқади. Барча кўрсаткичлар инвентарлаш рўйхатларига киритилади , улар асосида ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади. Четга чиқишлар мавжуд бўлганда, Солиштириш қайдномаси тўлдирилади.
Товар-моддий бойликлар текширув чоғида сараланиб ҳисоблаб чиқилади, тарозида тортилади ва ўлчанади. Қопланмайдиган ва арзон баҳоли ҳажмдор буюмлар миқдори техник ҳисоб-китоблар орқали аниқланади. ТМЗ инвентарлаш рўйхатига ҳар бир ном бўйича номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилган ҳолда киритилади. Қуйидаги ТМЗ бўйича алоҳида рўйхатлар тузилади:

  • масъулиятли сақланишда бўлган товар-моддий бойликлар , ушбу бойликларни масъулиятли сақлашга қабул қилинганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар кўрсатилади;

  • юклаб жўнатилган, харидорлар томонидан ҳақи муддатида тўланмаган, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар омборларида бўлган товар-моддий бойликлар. Бундай бойликлар ҳисобга олинадиган счётлардаги маълумотлари бўйича солиштирилади. Улар бўйича ҳар бир жўнатма номи (ҳужжат бўйича), миқдори ва қиймати (ҳисоб маълумотларига биноан), юклаб жўнатиш санаси, ушбу бойликлар ҳисобга олинишига асос бўлган ҳужжатларнинг рақамлари кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади;

  • йўлдаги материаллар ва товарлар. 

ТМЗ икки кун ёки ундан кўп вақт ичида инвентарлашдан ўтказилса, қайта санаб чиқилган товарларларга инвентарлаш ёрлиғини расмийлаштиринг , у товарлар билан бирга сақланади.
Инвентарлаш ўтказилаётган даврда ТМЗ инвентарлаш комиссияси аъзолари иштирокида фақат раҳбар ва бош бухгалтернинг рухсати билан келиб тушади ва жўнатилади. Бундай ТМЗ бўйича алоҳида рўйхатлар юритилади. Уларда ТМЗ келиб тушган (чиқиб кетган) санаси, юборган шахслар (юборилган шахслар), кирим ёки чиқим ҳужжатлари (қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат ва ҳ.к.) санаси ва рақамлари, номи, миқдори ва қиймати кўрсатилади.
Ҳисоб маълумотларидан четга чиқишларни Солиштириш қайдномасида акс этиши зарур. 
Мисол. Корхона йиллик молиявий ҳисобот тузилишидан олдин инвентарлашни ўтказмоқда. Ноутбук камомади ва бўёқ ортиқчалиги аниқланди.
Қимматликларнинг ҳақиқатдан борлиги ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовутлар бўлганда, солиштириш далолатномаси тузилади.
Комиссия ноутбук камомадида айбдорни аниқлади. Камомадни унинг ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish