Инвентарлаш қандай ўтказилиши зарур?



Download 1,3 Mb.
bet4/6
Sana13.07.2022
Hajmi1,3 Mb.
#793441
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инвентарлаш қандай ўтказилиши зарур

Рўйхатлар ва қайдномаларни тўлдиришни мисолларда кўриб чиқамиз.
Намуна
5-сонли асосий воситаларни
ИНВЕНТАРЛАШ РЎЙХАТИ
ТИЛХАТ
Инвентарлашни ўтказишни бошланишига асосий воситаларга тегишли бўлган барча чиқим ва кирим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилди ва менинг (бизнинг) жавобгарлигимга (жавобгарлигимизга) келиб тушган ҳамма асосий воситалар кирим қилинган, чиқиб кетганлари харажатга чиқим қилинган. 
Асосий воситаларнинг сақланишига жавобгар шахс (шахслар): 






Корхона бўйича ҳақиқий кўрсаткичларнинг ҳисоб маълумотларидан тафовутлар бўйича инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасини расмийлаштиринг. 




V. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларда нималарни ҳисобга олиш керак?
Банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, мол етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ишчи ва хизматчилар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш тегишли ҳужжатлар бўйича қолдиқларни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишга асосланади.
Комиссия дебитор ва кредиторлар счётлари бўйича қарзларнинг пайдо бўлиши, уларнинг реаллиги ва шундай бўлган тақдирда, даъво этиш муддатларини ўтказиб юборишда айбдор шахсларни аниқлайди.
Мол етказиб берувчиларнинг счётларида фактура қилинмаган моллар бўйича қолган суммаларга, ана шу счёт бухгалтерия томонидан текширилгач, мол етказиб берувчилардан счёт-фактуралар талаб қилиниши керак. Мол етказиб берувчилар харидорларга счёт-фактуралар тақдим этишлари ёки уларни тақдим этмаслик сабабларини маълум қилишлари шарт. Агар мол етказиб берувчида қарз бўлмаса, у буни харидорга маълум қилиши керак.
Инвентарлаш комиссияси ҳужжатли текширувни ўтказиш чоғида муддати ўтган дебиторлик қарзлари юзага келиши сабабларини ҳам аниқлаши лозим.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентарлаш ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқлайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлари билан расмийлаштирилади. (АВ 24.01.2003 й. 1209-сон Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидалар)
Ишчи ва хизматчиларга қарзлар бўйича ўз вақтида талаб қилинмаган, депонент счётига ўтказилиши лозим бўлган иш ҳақи суммалари, шунингдек ишчи ва хизматчиларга ортиқча тўланган суммалар ва уларнинг юзага келиш сабаблари аниқланиши лозим.
Ҳисобот бериладиган суммалар инвентарланганда мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобдор шахсларнинг берилган бўнаклар бўйича ҳисоботлари текширилади. Бунда нафақат хизмат сафарлари ва маҳсулотлар сотиб олиш учун бериладиган аванслар, балки корпоратив пластик карталарга ўтказилган маблағлар ҳам инобатга олинган.
Ҳисоб-китобларни инвентарлаш натижалари 19-сон БҲМСга 16-илова бўйича далолатномада умумлаштирилади. Унда тасдиқланган (солиштириш далолатномаси ёки суд қарори бўйича) ва тасдиқланмаган қарзлар, шунингдек даъво муддати тугаган суммалар кўрсатилади.
Умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади. Бироқ белгиланган тартибда даъво билдирилганда, шунингдек масъул шахс томонидан қарзни тан олишдан далолат берувчи ҳаракатлар содир этилганда, даъво муддатида узилиш бўлади. (ФК 157 м.) Узилишдан кейин даъво муддати янгитдан бошланади, узилишгача бўлган давр янги муддатда ҳисобга олинмайди.
Инвентарлаш чоғида даъво муддати ўтган кредиторлик қарзи мавжудлиги аниқланса, у жорий йилдаги бошқа даромадлар таркибига – 9360-«Кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счёти кредитига киритилади. Бошқа даромадларга қуйидаги солиқлар солинади:

  • фойда солиғи;

  • айланмадан солиқ

Суднинг қарорига кўра мажбуриятлар тўхтатилганлиги, банкротлик, хўжалик юритувчи субъект тугатилганлиги, қарздор жисмоний шахс вафот этганлиги ёки даъво муддати ўтганлиги туфайли қарздор томонидан сўндирила олмайдиган дебиторлик қарзи аниқланган тақдирда, у умидсиз, деб эътироф этилади. Бундай қарздорлик раҳбарнинг фармойиши бўйича жорий йилда қуйидагиларга ҳисобдан чиқарилади:

  • бошқа ҳаражатларга (9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти);

  • шубҳали қарзлар бўйича захиралар ҳисобига (ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса).

Бунда ҳисобдан чиқарилган қарздорлик 007-«Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» балансдан ташқари счётида (ҳар бир қарздор бўйича алоҳида) ҳисобдан чиқарилган пайтдан эътиборан 5 йил мобайнида қарздорнинг мулкий ҳолати ўзгарган тақдирда, уни ундириш имкониятини кузатиш учун ҳисобга олиниши лозим.
Фойда солиғи тўловчиларда умидсиз дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар чегириладиган харажатлар, деб эътироф этилади.
Умидсиз қарзлар бўйича захира назарда тутилган бўлса, уни шакллантириш харажатлари ҳисобот давридаги фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди. Умидсиз қарз суммасидан ошмайдиган миқдорда захира ҳисобидан ҳисобдан чиқарилганда, улар чегирилиши лозим.
Мисол. Инвентарлашда комиссия қуйидагиларни аниқлади:

  • жорий йилда тугатилган ташкилотнинг (ҳуқуқий ворислари белгиланмаган) 1 500 минг сўм миқдоридаги кредиторлик қарзи;

  • харидорнинг даъво қилиш муддати ўтган 1 820 минг сўм миқдоридаги қарзи.

Раҳбарнинг буйруғи билан қарзни ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди. Ҳисоб сиёсатида гумонли қарзлар бўйича захира назарда тутилмаган.


Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish