Интернетга жойланган асосий ғоялар
ISО (Internatiоnal Standard Оrganгzatгоn - Стандартлаш бўйича Халқаро ташкилот) тармок учун стандартларни ишлаб чиқди. Уларнинг асосий мақсади, турли даражадаги тармоқ компонентларининг ўзаро муносабатини ташкил этувчи тартиблар ва турли хилдаги даражаларни яратишдир.Internet тармоғи етти даражали модел асосида ташкил қилинган.
ISО моделига мувофиқ ҳар бир даражанинг вазифаси қуйидаги сервисни бажаришдан иборат:
7-даража - амалий. У тармоқда амалий ва тизимли дастурларнинг ўзаро алоқасини таъминлайди (фойдаланувчи ва тармоқ ўртасида интерфейсни таъминлаган ҳолда). Бу даражада амалий хизматлар бажарилади, яъни: файлларни узатиш, олислашган ҳолда терминалга кириш, электрон почта ва ҳоказо.
6-даража - маълумотларни тақдим этиш. Бунда маълумотларни узатишда кодировкани бир хиллаштириш таъминланади. Тармоққа бирлаштирилган компьютерлар ўртасида маълумотлар алмашуви учун фойдаланиладиган шаклни белгилайди. Маълумотларни узатувчи компьютерда бу даража амалий даражадан олинган форматдан маълумотларни оралиқ форматларга қайта айлантиришни амалга оширади. Маълумотларни қабул қилувчи компьютерда бу даражадаги маълумотларни оралиқ даромаддан қабул қилувчи компьютернинг амалий даражасини аниқлайдиган форматга айлантиради.
5-даража - сеансли. У иккита гапни турли компьютерларга жойлаш, фойдаланиш ва бирикишини (сеансни) тугаллаш имконини беради. Бу даражада қуйидагилар амалга оширилади:
Хавфсизлик воситаларини бошқариш;
маълумотлар алмашувини синхронлаш;
узилиш (тўхтаб қолиш) натижасида сеансни қолдириш.
4-даража - транспортга оид. Ушбу даража маълумотларни туғри ташишни таъминлайди, хатоларни имкон даражасида туғрилайда. Ташиш бўйича сервис хизмати кўрсатади.
3-даража - тармоқли икки машина ўртасидаги алоқани ташкил этади. Маълумотларни манзилларга жўнатишга ва мантиқий манзилгоҳлар ва номларнинг жисмоний манзилларга ўзгаришига жавоб беради; жўнатувчи компьютердан қабул қилувчи компьютергача бўлган маршрутни белгилайди; тармоқ шартларига боғлиқ ҳолда маълумотларнинг ўтиш йўлини белгилайди.
2-даража - каналга оид. Тармоққа узатиш ва тармоқдан олиш учун маълумотларни тўплайди. Маълумотларни узатишнинг жисмоний муҳитга киришини бошқаради.
1-даража - ҳисоблаш тармоғи ўртасидаги аниқ жисмоний алоқани таъминлайди.
Кўпчилик замонавий тармоқлар ГSО/ОSГ эталон моделига фақат яқиндан мос келади. Бир хил номдаги даражалар туғридан-туғри ўзаро таъсир қила олмайди. Ҳар қандай даража фақат қўшни (юқори ёки пастки) даража билангина ўзаро таъсир кўрсатади. Қўшни даража билан ўзаро таъсир кўрсатиш интерфейс деб юритилади.
Протоколлар.
Протокол қоидани белгилайди. Бу қоида асосида иккита дастур ёки иккита компьютер биргаликда ҳаракатланади. Айрим протоколлар маълумотлар ҳаракатини бошқаради, айримлари хабарлар бутунлигини текширади, яна бирлари эса, маълумотларни бир форматдан бошқасига ўтказади.
Интернет бўйлаб юборилган ҳар бир ахборот протокол орқали камида уч даража бўйлаб ўтади:
Тармоқ даража - бунда хабарни бир жойдан иккинчи жойга етказиш кузатиб борилади;
транспорт даража - бунда узатиладиган хабарлар бутунлиги кузатилади;
амалий даражада - хабарларнинг компьютер формати кишининг маълумотни қабул қилиши учун қулай кўринишга ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |