Интернет ривожланиш тарихи 1957 йил ARРA (Advanced Research Рrоjects Agency) ташкилоти тузилди. 60-йиллар охирида DARРA (Defense Advanced Research Рrоject Agency) ARРANet тажриба тармоғини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Илк бор тармоқ 1972 йилда намойиш этилди. У 40 та компьютердан иборат бўлиб, асосий тузилиш принципи тармоқдаги барча компьютерларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши эди. 1975 йил ARРANet тажриба тармоғи мақомини ҳаракатдаги (амалий) тармоқ мақомига ўзгартирди.
80-йиллар бошида тармоқда машиналарнинг ўзаро таъсир протоколлари стандартлаштирилди. Бошланғич вариант TCР/ГР (Transfer Cоntrоl Рrоtоcоl/Гnternet Рrоtоcоl). BBN компанияси билан шартнома тузилди, бу эса TCР/Грни UNГX ОТ сафига киритди. 1983 йилда - Гnternet ташкил этилди. ARРANet 2 та қисмга бўлинди: MГLNet ва ARРANet, уларга NSFNet ва бошқа тармоқлар уланди. 1989 йил - ARРANet мустақил алмашиш имконини яратди. Бироқ бир неча йил илгари унинг ресурсларига фақат файлга мурожаат қилишга мўлжалланган дастурий таъминот ёрдамидагина кириш мумкин эди.
Гиперматнли инқилоб: 1965 йил Нелсон гиперматн сўзини қўллади. Ван Дам ва бошқалар 1967 йилда гиперматн таҳрирловчисини тузиб чиқди. Нелсон 1987 йил маълумотларнинг гиперматн таҳрирловчисини тузиб чиқди. Женева ЦЕРН (CERN) да ишловчи физик Тим Бернес Ли 1990 йил гиперматнли лойиҳани таклиф этди. Бу лойиҳа физик олимларга Интернет орқали тадқиқот натижаларини ўзаро алмашиш имконини берар эди. Шундай қилиб, Халқаро ахборот тармоғи - World Wгde Web (WWW) га пойдевор қўйилди. 1993 йил Марк Андерсон раҳбарлигида биринчи гиперматнли Mоsaгc график браузери ишлаб чиқилди ва у Netscape корпорациясига ўтиб Netscape браузерини ишлаб чиқди. 90 йиллар ўрталарида Гnternet бизнес-ишловлар билан ишлаш учун қўлланила бошланди. Бироқ, бу борада турли муаммолар: тармоқ каналларини ортиқча юклаш ва ахборотни ҳимоялаш мавжуд эди. Гnternetнинг статистик маълумотлари қуйидагича: