Интернетда иккита асосий протоколдан фойдаланилади:
ГР (Гnternet Рrоtоcоl)-тармоқлараро протокол, маълумотларни алоҳида пакетларга ажратади. У қабул қилувчининг манзили (ГР - манзил) бўлган сарлавҳа (номланишини) таъминлайди. Уларнинг белгиланган пунктга тўғри кетма-кетликда етиб бориши протокол билан кафолатланмайди. Ушбу протоколнинг муҳим вазифаларидан бири - бу маршрутлаш (Гnternet бўйича йўл танлаш. Пакетлар шу йўл бўйлаб ўзатилади.). ГР протоколни мантиқий бирикишларсиз ишлайди, у хатоларни аниқламайди ва тузатмайди.
TCР(Transmгssгоn Cоntrоl Рrоtоcоl) протоколи - транспорт даражали протокол - у пакетни тўғри етказиб бериш учун жавоб беради.
Жисмоний дастур даражаси маълумотларни тақдим этиш муаммосини мустақил ҳал этувчи амалий дастурдан иборат.
Транспорт даражаси - маълумотни компьютердан компьютерга етказиб беришни таъминлайди.
Тармоқлараро даража - манзилгоҳлар ва маршрутлар бўйича ишларни таъминлайди.
Тармоққа кириш даражаси - аппарат интерфейслари ва ушбу аппарат интерфейслари драйверларидир.
IР - адреслаш.
IР протоколи ўз ишини бажариш учун ахборотлар алмашувида иштирок этувчи компьютерларни бир хиллаштириш керак.
IР адресларига мисоллар: 196.201.90.0
204.1.1.23
hоst - компьютер адреси (IР - адрес) мантиқан икки қисмга бўлинади. Улардан бири Netwоrk ID тармоқ идентификатори, иккинчиси эса Hоst ID узел идентификатори деб юритилади.
Тармоқ идентификатори Узел идентификатори
-
Глобал тармоқ ўз Netwоrk ID идентификаторига эга бўлган кўплаб тармоқларни бирлаштириши мумкин. Ҳар бир тармоқда ўз Hоst ID идентификаторига эга бир қанча узеллар бўлиши мумкин.
А синфдаги адреслар умумий фойдаланиладиган катта тармоқларда қўллаш учун мўлжалланган. А синфдаги тармоқлар 126та бўлиши мумкин, ундаги мумкин бўлган узеллар сони эса, 224 бўлиши мумкин - бу гигант тармоқдир. Бундай тармоқлар кам.
В синфдаги адреслар ўрта ўлчамдаги тармоқда (катта компаниялар, илмий-текшириш институтлари, университетлар тармоғи) фойдаланиш учун мўлжалланган. В синфдаги тармоқлар сони 16.000, ундаги узеллар эса 65.000 тани ташкил этади.
С синфдаги адреслар тармоқда унча кўп бўлмаган компьютерлар билан ишлашга мўлжалланган (унча катта бўлмаган фирма ва компаниялар тармоғи). С синфдаги тармоқ 2.000.000 та, ундаги узеллар сони эса 255дан кам бўлади.
D синфдаги адреслар компьютерлар гуруҳига мурожаат қилиш учун фойдаланилади. Е синфдаги адреслар эса, заҳираланган D синфлар ва Е синфлар - гуруҳли ва махсус тармоқлардир.
Биринчи байт бўйича IР адреслар тармоқлар синфни аниқлайди. Агар 1-байт қиймати 1дан 126гача бўлса, у А синфдаги тармоққа тегишли:
127-191-В синфдаги тармоқ;
192-223-С синф тармоғи.
Қолганлар - D ва Е синфга мансуб. Тармоқ номерларини тақсимлайдиган халқаро ташкилот мавжуд. Тармоқ маъмури тармоқ узели номерини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |