25-variant. 1.Iqtisodiy tahlil predmeti. – iqtisodiy axborotlar ti¬zimi bo‘lib aks etgan obyektiv va subyektiv omillar ta’sirida yuzaga kelgan va keladigan korxonalar faoliyatidagi xo‘jalik jarayonlari va boshqa turli faoliyatlar, ularning ijtimoiy-iqtisodiy samaradorligi hamda yakuniy moliyaviy natijalar hisoblanadi. Иқтисодий таҳлил фанининг предмети, хўжалик фаолиятида объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни маълумотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар тизими (системаси) орқали унинг ҳолатида баҳо бериш ва яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишни ўрганишдан иборатдир. М.Қ.Пардаев
2.Temiryo’l transporti korhonalari moliyaviy holati tahlil. . Temir yo‘l transporti korxonalarining moliyaviy holatini tahlil qilish, ya’ni moliyaviy tahlil-bu keng ko‘rsatkichlar yordamida, kompleks usullaridan foydalanib temir yo‘l transporti korxonalarining moliyaviy resurslari borligini,holatini, joylashganligi va ulardan foydalanish darajasini ifodalashdir. Moliyaviy tahlil ko‘p qirrali murakkab jarayon bo‘lib, u tashkil qilinishi, buning uchun esa bir qator talablarga asoslanishi kerak. Bu talablar quyidagilardan iborat:absolut va nisbiy ko‘rsatkichlar o‘rtasidagi aloqalarni borligini bilish;moliyaviy tahlil mobaynida absolut va nisbiy ko‘rsatkichlardan birgalikda foydalanish;hamma foydalanilayotgan ko‘rsatkichlar bir xil, asoslangan usulda aniqlanishi lozim; moliyaviy holatni tahlil qilishda tahlil qilinayotgan bitta MTU tuzulmaviy korxona ko‘rsatkichlarini boshqa MTUning tuzulmaviy korxonalari, bilan taqqoslash.
17-variant 1 Iqtisodiy tahlilda foydalanilgan elemunatsiya usullari.Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида аксарият этук иқтисодчи олимларимиз таҳлилнинг усулларини иқтисодий адабиётларида шартли равишда икки гуруҳга ажратиб кўрсатишмоқда. Иқтисодий таҳлилининг усулларини қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Оддий-анъанавий усуллар гуруҳи;(Оддий-анъанавий (одатдаги) усуллар гуруҳига иқтисодий таҳлил пайдо бўлгандан буён қўлланилиб, анъанага айланиб, амалий тажрибада кенг қўлланилиб келаётган усуллар киритилади. Улар таркибига мутлоқ ва нисбий фарқларни аниқлаш усули, таққослаш усули, гуруҳлаштириш усули, балансли боғланиш усули, занжирли боғланиш усули, индекс усули, фоизлар фарқ усули ва ҳакозо усулларни киритишимиз мумкин бўлади.) 2. Иқтисодий-математик усуллар гуруҳи.(Иқтисодий-математик усуллари иқтисодий ахборотларни электрон ҳисоблаш машиналарда ҳисоблаш ва қайта ишлаш, бу маълумотларни тез муддатда бошқарув ҳодимларига узатиш ишлари бошланганда қўлланилади. Иқтисодий-математик усуллар гуруҳига одатда, коррелятсион ва регратсион таҳлил усули, назарий ўйин (назарий хизмат кўрсатиш) усули, иқтисодий ташҳис қўйиш усули, интеграл усули, функтсионал қийматли таҳлил усули, чизиқли программалаштириш усули, графикли усул, эвристик таҳлил усули ва ҳакозо усулларни киритишимиз мумкин бўлади. )
2. Moliya-xo’jalik faoliyatini tahlil uslubi. Корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил этишдан асосий мақсад, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати, унинг даромад, харажат, фойда ва зарарлари таркибидаги структуравий ўзгаришлар тўғрисида аниқ ва ишончли маълумотларга эга бўлишдан иборат.Автомобил транспорт корхонанинг жорий йилдаги молиявий ҳолати, келажак мўлжалланган режаси ҳамда узоқ муддатларга мўлжалланган корхонанинг молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлари даромад ва харажатлар таҳлили учун маълумотлар 2-шакл “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот”да акс этади. Ўтган йил ва ҳисобот йилларига тегишли барча даромад ва харажатлар бу молиявий ҳисобот шаклида ифодаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |