Хулосалар
Ўзбек тилида кўпгина, феъл ясовчи аффикслар ўзаро синонимик муносабатда бўла олади. Бу ҳодиса аффиксларнинг =андай ўзакларга қўшилаётгани, =андай маънода қўлланаётганликлари билан боғлиқ. Бундан ташқари синонимик муносабатга киришаётган аффиксларнинг хаммаси ҳам кўп маъноли аффикслардир. әффиксларнинг ана шу хусусияти ҳам улар ўртасидаги синонимик муносабатни таъминловчи асосий воситадир. Бироқ шуни хам хисобга олиш керакки, ҳозирги ўзбек тилида –ла аффикси энг умумли феъл ясовчи саналиб, аксарият ҳолларда отлардан чнги феъллар ясайди. Унинг сифатлардан, олмош, сон, равиш ва бошқа сўзлардан феъл ясаши ниҳоятда чекланган. Отлардан феъл ясаш хусусиятини профессор А.Ғуломов шахс отлари ясовчи –чи аффиксига киёслайди. Академик А.Н.Кононов –ла аффиксининг еттита маъносини кўрсатди. Шуниси қизиқки, бу аффикс отлардан, айниқса, аниқ отлардан кўплаб феъллар ясашига қарамай, бу ҳолатда бошқа аффикслар билан синонимик муносабатга киришмайди. Демак, у алоҳида ҳолда олмош турукумига оид сен ва сиз сўзларидан, ўнг, берк, пишиқ каби сифат ёкм равиш туркумига оид айрим сўзлардан ва асосан айрим тақлидий сўзлардан янги феъллар ясагандагина бошқа айрим аффикслар билан синонимик муносабатда бўла олади.
Хуллас, хозирги ўзбек тилида асосан ўзлик нисбат кўрсаткичлари ва орттирма нисбат кярсаткичлари синонимик муносабатда бўлади, холос, Феъллар мажҳул ва биргалик нисбатда бўлгани каби нисбат кўрсаткичлар ўзаро синоним бўлиб келиб олмайди. Нисбат кўрсаткичлари ичида –тир ва –гиз аффикслари энг кўп миқдорда синонимик муносабатга киришади. Энг турғун синонимик қатор ҳосил қилувчи нисьат билдирувчи аффикслар сифатида –тир ва –гиз аффиксал синонимик қаторни келтириш мумкин. Бу иккала аффикс ва уларнинг вариантлари синоним бўлиб келар экан –гиз аффиксининг ишлатилиш даражаси чекланиб бораётганлиги кузатилади. –тир аффикси эса ҳам жонли сўзлашувда, ҳам китобий услубда кенг қўлланаётганлиги билан характерлидир.
Ҳозирги ўзбек тилида –чи ва –каш аффикси улар айрим аниқ отларга ҳамда абстракт, турдош отларга қўшилиб келгандагина ўзаро синоним бўлиб келади.
Ҳозирги ўзбек тилида –чи ва –шунос аффикслари «ўзакдан англашилган нарсани чуқур ўрганувчи» деган маънони ифодалаб келгандагина ўзаро синоним бўлиб келади.
Ўзбек тилида –чи аффикси англатган маънони форс-тожик тилдан ўзлашган –дўз аффикси англатганлиги, бу аффикс ҳам асосан ўзакдан англашилган нарсани тикиш билан шуғулланувчи шахс маъносини ифодалаши кузатилади. Чунки –дўз аффикси аслида тожикча дўхтан «тикмок» феълидан олинган бўлиб, сўзнинг негизида ифодланган нарсани тикувчи шахс маъносини беради.
3. Matn tuzing. Davlat, ramz, gerb, qabul qilinmoq, mustaqillik, erishmoq tayanch so‘z va birikmalardan foydalaning.
Do'stlaringiz bilan baham: |