-чи ва –шунос аффикслари синонимияси
-чи аффикси ўзакдан англашилган предметни ўрганувчи, ижод қилувчи, шу билан шуғилланувчи шахс маъносини (кенг маънода) ифодалаганда –шунос аффикси билан маъножошлик муносабатига киришади: тилчи // тилшунос, адабиётчи // адабиётшунос, тарихчи // тарихшунос каби.
-шунос аффикси қўшилишидан ҳосил бўлган сўз кўчма маънода қўлланганда, -чи аффикси билан синонимик муносабати йўқолади. Жумладан, заршунос сўзидаги –шунос аффикси ўрнида –чи аффиксини ишлатиб бўлмайди. Заршунос сўзи тўғри маънода қўлланганда баъзан заргар сўзи маъносини бериши мумкин. Шундагина -шунос аффикси –гар аффиксига синоним бўлиб келади; заргар//заршунос каби. Бироқ бу ҳолат ҳозирги ўзбек адабий тилида жуда кам учрайди. Чунки заргар зардан буюм тайёрловчи шахсни, заршунос эса зар сирларини ўрганувчи шахсни билдиради.
Кейинги пайтларда –шунос аффикси қўшилиб келаётган сўзлар миқдори ортиб боряпти. Масалан, ўзбек тилида кейинги пайтларда заминшунос, ўсимликшунос, доришунос, заршунос (кўчма маънода), қонуншунос, киношунос, шеършунос типидаги кўпгина сўзлар таркибида –шунос аффикси ишлатиляпти. Бундан ташқари таркибида –шунос аффикси бор бўлган сўзлар секин-аста кячма маъноларда қўлланилаяпти, маъно жиҳатидан кенгаяпти. Буларнинг ҳаммаси –шунос аффиксининг ўзбек тилида мустаҳкам ўринлашганлигидан, унга тўла ўзлашиб кетганлигидан дарак беради.
-чи ва –фуруш аффикслари синонимияси
-чи аффикси ўзбек тилида ўзакдан англашган предметни сотувчи шахс маъносинианглатганда унга –фуруш аффикси синоним бўлиб келиши мумкин: дўппичи//дўппифуруш, холвачи//холвафуруш каби. Хар иккала афффикс асосан турдош ва конкрет отларга қўшилиб келганда ёки баъзан баъзи отлашган сифатларга қўшилиб келгандагина содир бўлади: эскичи//эскифуруш, чаканачи//чаканафуруш каби. Бир оздан шоир, холвафуруш тандиридан янги узилган иккита нон ва жуда нафис ишланган гулдор мис лаганда кесма холва олиб чиқди(А.Мухтор). Дўконнинг ўртасида намозжумъа савлати билан холвачининг ўзи ўтирарди (С.Абдулла).
-чи аффикси билан –фуруш аффикси аниқ отларга, фа=ат алохида ҳолда сотилиши мумкин бўлган нарсаларни ифодаловчи сўзларга =ўшилиб келганда, маълум ўринларда ўзаро синонимик муносабатга киришади. Бу фикрнии «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да келтирилган =уйидаги фактлар ҳам тасди=лайди. Жумладан шу луғатнинг I томида шундай изоҳланади:дўппичи с.т. I. дўппи тикувчи, дўппидўз. II.-Дўппи сотувчи, дўппифуруш. (243-б.). Дўппифуруш сўзи эса дўппи сотувчи савдогар деб изоҳланган ва қуйидагт мисол берилган: Аммамнинг қизи Абдираззоқ дўппифурушга тушган эди (А.Қаҳҳор).
Do'stlaringiz bilan baham: |