2-topshiriq
1. Matbuot sahifalaridan “Institutim bilan faxrlanaman” mavzusiga aloqador qoraqalpoqcha matnni toping. Uni o‘zbek tiliga tarjima qiling.
2. Adabiyotlar ro‘yxatidagi manbalardan foydalanib konspekt tuzing. Qo`shimchalar sinonimiyasi va antonimiyasi.
3. Matn tuzing. Davlat, ramz, gerb, qabul qilinmoq, mustaqillik, erishmoq tayanch so‘z va birikmalardan foydalaning.
2. Adabiyotlar ro‘yxatidagi manbalardan foydalanib konspekt tuzing. Qo`shimchalar sinonimiyasi va antonimiyasi.
РЕЖА:
Кириш
Аффикс морфемаларда шакл ва маъно муносабатларининг ранг-баранглиги.
Аффиксларнинг полисемантиклиги.
Аффиксал омонимия.
Аффиксал синонимия.
Аффиксал антонимия.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Иловалар
КИРИШ
Ўзбек тили морфем қурилиши бирликларини, жумладан, ўзак ва қўшимчаларни маъно товланишига эга бўлмаган фақат бир маъно ифодалайдиган бирликлар сифатида талқин этиш умумий тилшуносликка доир адабиётларда кенг тарқалган. Лекин ҳар қандай табиий тилда бўлгани каби, туркий тиллар, хусусан, ўзбек тили морфемалари ҳам кўп маънолилик, кўп вазифалилик, маънодошлик (синонимия), шаклдошлик (омонимия), маъно зидлиги (антонимия) хусусиятларига эга. Ўзбек тили морфем қурилиши бирликлари қамров доираси учун ҳам морфем такрорлар (морфем плеоназм), синкретизм (маъноларнинг қоришиқлиги), қўшма аффикслар, аналитик ва синтетик формантларнинг хослиги, боғли ва асемантик бирликларнинг тўхтовсиз ҳосил бўлиб туриши тил тизимидаги узлуксиз тарихий жараёнларнинг маълум кўриниши бўлиб, муайян синхрон даврларда шакл ва мазмуннинг турлича муносабатларини акс эттиради.
Морфемаларда ҳам шакл ва маъно муносабати барқарордир. Морфемаларнинг миқдоран чекланганлиги бу муносабатнинг кенг қамровлилигидан далолат беради.
Ўзбек тилшунослигида «аффикслар омонимияси», аффикслар синонимияси, «аффиксларда полифункционаллик» ҳодисалари алоҳида тадқиқотлар объекти бўлган. Аффиксал маънодошлик, шаклдошлик билан боғлиқ бўлган масалалар айрим ишларда ёритилган бўлишига қарамасдан, мазкур мавзуни ўрганиш ва таҳлил қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки ўзбек тилшунослигида нутқ маданияти, услубшунослик масалаларига, шунингдек, бадиий асар тилини умуман матн лингвистикасини ўрганишга эътибор кучайди. Маданий нутқ сифатларидан ҳисобланган ифодалилик, таъсирчанлик, аниқлик, мантиқлилик, образлилик кабилар маънодошлик ёрдамида таъминланади.
Мазкур курс ишимизда аффикс морфемаларнинг турлари ва уларнинг полифункционаллиги, аффикс морфемаларда шакл ва маъно муносабатларининг ранг-баранглиги, фффиксларнинг полисемантиклиги, аффиксал омонимия, аффиксал синонимия, аффиксал антонимия, ўзбек тили аффиксларининг генезиси каби масалаларга тўхталиб ўтмоқчимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |