Институти “умумий овкатланиш махсулотлари технологияси ва



Download 269,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana20.03.2022
Hajmi269,1 Kb.
#503146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
umumij ovqatlanish mahsulotlari texnologiyasi va biotexnologiya

Таянч иборалар: 
Рефератив шарх, библиографик каталог, информация окими, аннотация, 
диссертация, автореферат, кучирма, конспект. 
Назорат саволлари: 
1.
Илмий – техникавий информация манбаига кайси хужжатлари киради? 
2.
Информациянинг «эскириш» хусусияти бу нима? 
3.
Илмий – техникавий информация нима ва уни излаш кандай амалга 
оширилади? 
4.
Информацияни эслаб колишнинг кандай усуллари мавжуд? 
5.
Илмий – техникавий информация тахлили нимадан иборат? 
6.
Информациянинг самарали ишлаб чикилиши учун кандай шартларга 
амал килиш керак? 
7.
Кучирма, аннотация ва конспект ибораларига таъриф беринг? 
17 


3 - 
Маъруза 
 
Мавзу: Экспериментал тадкикотлар асоси 
 
Режа: 
1.
Экспериментал тадкикотлар тури. 
2.
Эксперимент дастурини ишлаб чикиш. 
3.
Экспериментни утказиш. 
Экспериментал тадкикот – бу янги илмий билимлар олишнинг асосий 
усули булиб, назарий коидаларни текширишни, илмий - тадкикот мавзусини 
янада кенгрок ва чукуррок урганишни узида мужассам этади. 
Экспериментал тадкикотлар лаборотория ва ишлаб чикаришда олиб 
борилади. 
Лаборотория экспериментлари махсус моделлаштирувчи курилма
стендларда намунавий асбоблар ва тегишли ускуналарни куллаб утказилади. 
Булар кам харажат килган холда кимматли илмий информация олиш имконини 
беради. Экспериментал тадкикотнинг бундай натижалари хамма вакт хам 
жараён ёки объект ишининг боришини тулик акс эттира олмайди.
Ишлаб чикариш экспериментлари атроф мухит турли тасодифий 
омилларини хисобга олган холда мавжуд шароитларда утказилади. Бундай 
экспериментлар лабороториядагидан мураккаб, тажриба натураси (мавжуд 
жараён ёки объект) хажмдорлиги окибатида пухта фикрлаш ва 
режалаштиришни талаб этади. Эксплуатация килинадиган объектнинг турли 
дала синовлари хам ишлаб чикариш тадкикотларга киради. 
Тегишли методика ва шакл буйича ташкилотлар ёки муассасалардан, 
корхоналардан у ёки бу тадкик этилаётган масала буйича материаллар туплаш 
ишлаб чикариш экспериментларининг бир тури хисобланади.
Экспериментал тадкикотларни самарали утказиш учун эксперимент 
услубиёти ишлаб чикилади. У куйидаги асосий боскичларни уз ичига олади:
18 



экспериментнинг дастурини ишлаб чикиш;

улчамларни бахолаш ва эксперимент утказиш воситаларини танлаш; 

экспериментни утказиш; 

эксперимент натижасида олинган маълумотларни ишлаб чикиш ва 
тахли килиш. 
Эксперимент дастури – экспериментал тадкикотларнинг услубий асоси 
булиб у куйидагиларни уз ичига олади: 

тадкикот мавзулари руйхати ва ишчи гипотеза мазмуни; 

эксперимент услубиёти ва уни бажариш учун зарур материаллар, 
асбоблар, курилмалар ва хоказолар руйхати; 

бажарувчилар руйхати ва уларнинг календар иш режаси

экспериментни бажариш учун харажатлар руйхати. 
Эксперимент услубиёти – услублар, экспериментал тадкикотларни 
максадга мувофик усуллари мажмуи. Умумий тарзда у уз ичига куйидагиларни 
олади: 

эксперимент максад ва вазифасини; 

факторларни танлаш ва уларнинг узгариш даражасини; 

воситалар ва улчашлар зарур микдорини асослашни; 

эксперимент мохияти ва тартибининг баёнини; 

эксперимент натижаларини ишлаб чикиш ва тахлил килиш усулларини 
асослашни. 
Экспериментнинг максад ва вазифаси ишчи гипотеза ва тегишли назарий 
ишланмани тахлил килиш асосида аникланади. Вазифа аник булиши, уларнинг 
сони унча куп булмаслиги лозим: оддий эксперименти учун – 3÷4, мажмуа 
эксперимент учун эса – 8÷10 та. 
Жараён ёки объектга таъсир этувчи факторларни танлаш кабул килинган 
ишчи гипотезага мувофик назарий ишланмаларни тахлил килиш асосида 
амалга оширилади. Барча факторлар мазкур эксперимент учун аввал мухимлик 
даражасига кура сараланади, сунгра улардан асосийлари ва ёрдамчилари 
ажратилади. 
19 


Факторлар сони унча куп булмаганда уларнинг мухимлик даражаси бир 
факторли эксперимент буйича аникланади. Агар факторлар сони катта булса, 
куп факторлик тахлил кулланилади. 
Улчаш воситалари экспериментнинг максад ва вазифасидан
улчанадиган параметрлар тавсифи ва талаб этилаётган аникликдан келиб 
чикиб танланади. Коидага кура, стандарт, ялпи ишлаб чикиладиган улчаш 
воситаларидан фойдаланилади. Айрим холларда камёб улчовлар асбоб ва 
ускуналари бунёд этилади.
Эксперимент утказишнинг мазмун ва тартиби – услубиётнинг марказий 
кисми булиб, унда эксперимент утказиш жараёни тула куйидагича 
лойихаланади: 

кузатиш ва улчаш операцияларини утказиш кетма - кетликда тузилади; 

экперимент утказишнинг танланган воситаларини хисобга олган холда 
хар бир операция айрим- айрим муфассал тавсифланади; 

операциялар сифатини назорат килишда кулланиладиган усуллар 
тасвирланади; 

кузатиш ва улчаш натижаларини ёзиш учун дафтар тутилади. 
Экспериментал маълумотларни ишлаб чикиш ва тахлил килиш 
усулларини асослаш услубиётининг мухим булими хисобланади. 
Экспериментларнинг натижаларини намойиш этиш кургазма шаклига 
келтирилиши лозим (жадваллар, график, номограммалар ва х. к.). Токи уларни 
киёслаш ва тахлил килиш мумкин булсин. Алохида эътибор ишлаб чикиш 
математик усули – эмпирик богликлик, факторлар ва чикиш параметрлари 
уртасидаги алока аппроксимацияси, мезонлар, ишончли интерваллар урнатиш 
ва бошкаларга каратилади. 
Эксперимент услубиёти ишлаб чикилгандан сунг экспериментал 
тадкикот хажми ва мехнат талаблиги аникланади. Улар назорат ишланмалар 
чукурлиги ва кабул килинган улчаш воситалари тавсифига боглик. 
Тадкикотнинг назарий кисми канчалик аник ифодаланган булса, эксперимент 
хажми ва мехнат талаблиги шунча кам булади. 
20 


Эксперимент ишлари тасдикланган дастур ва эксперимент услубиётига 
мувофик утказилади. Экспериментни бошлашдан олдин синовларни утказиш 
услубиёти ва кетма - кетлиги тугал аникланади.
Экспериментал тадкикотлар утказиш жараёнида куйидаги катор асосий 
коидаларга риоя килиш лозим: 

экспериментчи улчаш натижаларига субъектив таъсирга йул куймай 
тадкик этилаётган жараён ёки объект параметрларининг барча тавсифини 
тугри кайд этиши лозим; 

экспериментчи эхтиётсизликка йул куйиши мумкин эмас, чунки бу хол 
купинча катта хатолик ва сохталаштиришга, окибатида, экспериментларни 
такрорлашга олиб келади; 

экспериментчи кузатиш ва улчаш дафтарини албатта юритиши керак, 
уни таритибли ва хеч кандай тузатишларсиз тулдириб бориши лозим

эксперимент жараёнида бошкарувчи улчаш воситалари ишини, улар 
тугри курсатаётганлигини ва курилма, жихоз, стенд ва хоказолар иши 
баркарорлигини, атроф мухит холатини мунтаззам кузатиши, иш зонасига 
бегоналарини киритмаслиги шарт; 

экспериментчи ўлчов воситаларини, улар тўгрилигини назорат қилган 
холда ишчи текширувини мунтазам ўтказиши керак; 

улчашлар утказиш билан бир вактда бажарувчи натижаларни дастлабки 
ишлаб чикиш ва тахлил килишни утказиши лозим. Бу тадкик этилаётган 
жараённи назорат қилиш, экспериментни тугрилаш, услубиётни яхшилаш ва 
эксперимент самарадорлигини оширишга имкон беради; 

экспериментчи техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ва ёнгинни 
олдини олиш буйича йурикномалар талабига амал килиши лозим. 
Юкорида кайд этилган барча коидаларга айникса ишлаб чикариш 
экспериментини утказаётганда амал килиш шарт.
21 



Download 269,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish