Ахборот маркетинг пойдевори



Download 112 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi112 Kb.
#197718
  1   2   3   4   5
Bog'liq
AXBOROT MARKETING POYDEVORI



Ахборот маркетинг пойдевори

Режа:
1. Маркетинг сохасининг ахборот тизими сифатида шаклланиши


Маркетингда ахборотлар тизими ва корхонанинг ривожланишида ахборотлар тизимининг ахамияти
3.Ахборотлар йигиш, кайта ишлаш ва бошкариш учун тайёрлаш
4.Маркетингда карор кабул килишнинг ахамияти
Маркетинг сохасининг ахборот тизими сифатида шаклланиши
Бозор иктисодиётининг энг асосий талабларидан бири, бу ахборотларнинг тула конли булишидадир. Умуман олганда хозиргу кун саноат, индустрия асрини ахборотлар билан алмашганлиги билан характерланади. Индустриал аср учун хос булган хусусиятлари: моддий неъматлар, саноат ишлаб чикаришнинг устун даражада ривожланиши, саноат ишчиларининг хиссаси билан ошиб бориш билан характерланса, ишлаб чикариш эса ялпи, йирик серияли ва катта сигимдаги бозорга мулжалланган булса, ишлаб чикариш самарадорлигини ошиши эса жонсиз ва жонли мехнатни, хом Аше, моддий ресурсларни тежаш хисобига, корхонани кенгайтириш ва таннархни пасайтириш хисобига амалга ошириладиган булса, ахборотлар даврига келиб иктисодиётда хизмат курсатиш тармокларининг улуши ортиб боради ва айникса ахборотлар хизматини курсатиш билан боглик булган воситачилик хизмати юкори даражада усади.
Замонавий тадбиркорлик даври узининг бир канча хусусиятларига кура дастлабки даврлардан ажралиб туради. Бу биринчи навбатда маркетинг фаолиятининг назарий ва амалий жихатдан асосий кураш воситаси, ривожланиш услуби ва дастури сифатида тобора намоён булаётганлигида куринмокда. Маркетинг хусусида тупланган ахборотни уз вактида ишлатиш, ундан зарурий йуналишларни аниклашда фойдаланиш натижасида, купгина фирмалар машхурликка эришдилар, доимий харидорлар куламига, улар эътиборига сазовор булдилар. Бундай фирмалар жумласига, «Майкрософт», «Найк», «Рибок», «Сименс» каби бир катор фирмаларни киритиш мумкин. Маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва маркетинг ахборотига булган оммавий зарурият куйидаги узгаришларга бевосита боглик.
Биринчидан, замонавий тадбиркорликнинг дастлабки ривожланишида асосий эътибор харидор эхтиёжини кондиришга каратилган булса, хозирги пайтда асосий эътибор харидорлар истакларини кондиришга каратилган. Эхтиёж – инсон томонидан хис этилган моддий ва маънавий неъматларга нисбатан етишмовчилик демакдир. Эхтиёж умулашган тарзда Ушбу неъматларга эгалик килишни назарда тутса, харидорлик истаги – алохида инсонниг моддий ва маънавий етуклик даражасига кура, муайян товарга бевосита эгалик килиш ва уни узлаштириш борасида заруратидир.
Лекин, харидор истаги тушунчаси тула маънода харидорнинг муайян товарни сотиб олишга, фойдаланишга кодир ва тайер эканлигини англатмайди. Шу сабабли, бу уринда харидорлик талаби тушунчасини келтириш лозим. Харидорлик талаби – муайян товарни сотиб олишга кодирлиги ва тайёрлиги билан белгиланадиган харидорлик истагининг аниклаштирилган шаклидир. Бошкача килиб айтганда, харидорнинг харид килишда туловга кодирлик даражаси ва имкониятида булган кисмигина харидор талаби чегарасини ифодалайди.
Демак, замонавий тадбиркорлик ва маркетинг фаолияти биринчи уринга харидорларнинг умумлашган тарздаги эхтиёжини эмас, балки индивидуал харидорнинг истаги, диди, хохиши ва узлаштириш хусусиятлари билан фаркланувчи – харидорлар иштиёкини кондиришга талаб этади. Шундай килиб турар жойга, овкатланишга, дам олишга булган эхтиёжни кондиришдан, муайян тарздаги харидорлар истагини кондиришга, яъни уларнинг салмоги, турмуш тарзи, одатлари, мавкелари ва бошка хусуятларни назарда тутиб, уни кондириш сари йул тутилиши хозирги пайтдаги тадбиркорлик фаолиятининг асосий хусусиятларидан биридир.
Иккинчидан, махаллий микёсдаги маркетингдан, умумдавлат ва ундан халкаро маркетинг фаолияти сари утилиши окибатида, фирмалар уз имкониятларини самарали жихатларини интернационализация жараёнида курмокдалар. Махаллий бозор талабларини кондириш учун курашда географик чекланишларнинг цуколиши, янги товарлар ва хизматлар билан янги бозорларни узлаштириш самарали эканлигини ушбу хусусиятнинг асосий мохиятини белгилайди.
Ушбу нуктаи назардан, маркетинг ахборотига булган зарурат тобора ортиб бормокда. Маркетинг жараёнини самарали ташкил этишда маркетинг тадкикоти мухим ахамият касб этмокда. Амалга оширилиши лозим булган маркетинг тадкикоти жараёни учун турт мухим манфаатдорликни таъминлаш лозим.

  1. Товарлар ва хизматларни харидорларга етказишнинг фирма ва харидор уртасидаги узаро манфаатли ва самарали шаклини ахтариш. Харидор учун ута манфаатли савдо ва хизмат курсатиш шакллари асосида харидорнинг барча психологик, физиологик ва бошка харидор истакларини кондириш. Бу жихатдан, «харидор доим хакдир» тамойили асосида фирма уз фаолиятини ташкил этиши лозим.

  2. Харидор учун манфаатли ва фойдали булган манзилдаги товарлар ва хизматларни таклиф этишга интилиш. Харидор географик жихатдан чекланиш ва хизматлардан фойдаланишдан етишмовчиликни сезмаслиги лозим.

  3. Харид этиш вакти харидор учун кулай ва куп жихатдан манфаатли булишини таъминлаш ёхуд керакли ва зарурий вактда сотувчининг харидорга тегишли товарлар ва хизматларни таклиф эта олиш кобилиятини ошириш.

  4. Харид килиш ва фойдаланишдан харидорнинг мамнунлиги ва манфаатдорлигини таъминлаш. Купгина холларда, харидор узи учун зарур товарларни сезмай колади ва эътибор бермайди. Ана шу вазиятда сотувчи харидор иштиёкини сеза билиши, уни ушбу бозорда керакли товарлар билан иштирои мухим эканлигини англаши зарур булади.

Ушбу манфаатдорликка эришиш учун зарурий шарт – шароитни маркетинг тадкикоти амалга оширади. Етарли ахборотни туплаш келгуси узгаришларни белгилаш учун ушбу тадкикотнинг ахамияти бекиёсдир. Жумладан, юкорида кайд этилган манфаатдорликни таъминлаш маркетингнинг таркибий элементларида уз аксини топади, яъни «Маркетинг – Микс» дастури тарзида: бошкача килиб айтганда турт «П»., ингл. «Р» товар, бахо, манзил ва товарларни талабга мослаштириш буйича келгуси амалий тадбирларда ойдинлаштирилади. Демак, маркетинг фаолиятига хос булган барча ахборотлар, маълумотлар тадкикотлар учун мухим курол сифатида шаклланади.



Download 112 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish