Институти “умумий овкатланиш махсулотлари технологияси ва



Download 269,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana20.03.2022
Hajmi269,1 Kb.
#503146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
umumij ovqatlanish mahsulotlari texnologiyasi va biotexnologiya

2- 
боскич.
Тадкикотнинг максади ва вазифасини ифодалаш: 

мамлакат ва хорижий нашрлар библиографик руйхатини танлаш ва 
тузиш; 

мавзу буйича манбалар ва рефератлар аннотациясини тузиш; 

мавзу буйича муаммони тахлил килиш; 

тадкикотнинг максад ва вазифаларини белгилаш. 
3- 
боскич.
Назарий тадкикотлар: 

объект ва тадкикот предметини танлаш, физик мохиятини урганиш ва 
тадкикот топшириги асосида ишчи фаразни шакллантириш; 

ишчи фаразга мувофик моделни аниклаш ва уни тадкик килиш; 

тадкик этилаётган муаммо назариясини ишлаб чикиш, тадкикот 
натижаларини тахлил килиш. 
4- 
боскич.
Экспериментал тадкикотлар: 

экспериментал тадкикотлар максад ва вазифаларини аниклаш; 

экспериментни режалаштириш ва уни утказиш методикасини ишлаб 
чикиш; 

экспериментал курилмалар урнатиш ва экспериментнинг бошка 
воситаларини яратиш; 

улчов усулини асослаш ва танлаш; 

экспериментал тадкикотлар утказиш ва уларнинг натижаларини ишлаб 
чикиш. 
5- 
боскич.
Илмий – тадкикотларни тахлил килиш ва расмийлаштириш: 

назарий ва экспериментал тадкикотлар натижаларини таккослаш
уларнинг фаркларини тахлил килиш; 

тадкикот объекти назарий моделини аниклаштириш ва хулосалар; 

ишчи фаразни назарияга айлантириш; 

илмий ва ишлаб чикариш хулосаларини шакллантириш, тадкикот 
натижаларини бахолаш; 

илмий-техникавий хисобот тузиш ва уни такриз килдириш. 
6- 
боскич.
Жорий этиш ва иктисодий самарадорлик: 




тадкикот натижаларини ишлаб чикаришга жорий этиш; 

иктисодий самарани белгилаш. 
Билим оддий ва илмий билимга булинади. Оддий билимда кишилар 
одатдаги уз кундалик хаётларида борликдаги предмет ва ходисаларини 
бевосита уз сезги аъзолари ва тафаккури оркали тушунадилар. Илмий билишда 
борликдаги предмет ва ходисаларнинг конуниятларини уларнинг мохияти 
тушунилади.
Илмий билим муаммони хал килиш билан богликдир. Муаммоларнинг 
булмаслиги тадкикотларнинг тухтаб колиши ва фаннинг бир жойда котиб 
колишига олиб келади. 
Илмий – тадкикот ишларида куйидагилар фаркланади: илмий йуналиш 
муаммолар ва мавзулар. 
Илмий йуналиш – фаннинг муайян тармогида йирик, фундаментал
назарий экспериментал масалаларни хал этишга багишланган жамоавий илмий 

тадкикот сохаси. Илмий йуналиш куйидаги тузилмавий бирликларга 
булинади: мужассама муаммолар ва муаммолар, мавзулар ва масалалар. 
Муаммо – мураккаб илмий масала булиб хал этишни тадкик этишни 
талаб килади. У мавжуд эски билимлар ва эмпирик ёки назарий тадкикотлар 
натижасида янгидан топилган билимлар уртасида зиддият юзага келиши 
туфайли хосил булади. Мужассама муаммолар – одатда бир йуналишдаги 
мураккаб бир канча масалани уз ичига олувчи муаммолар мажмуи. 
Мавзу – бу илмий масала булиб, тадкикот талаб килувчи муаммоларнинг 
муайян сохасини камраб олади. У куплаб тадкикий масалаларга муаммонинг 
аник бир сохасига тааллукли анча майда илмий масалаларга асосланади. 
Масалани хал этишда муайян тадкикот вазифаси ечилади, масалан, янги 
материални ишлаб чикиш, конструкция, илгор технология ва хоказоларни 
яратиш. Бунда уларни бажариш факат назарий ахамият касб этибгина колмай, 
балки асосан кушилаётган муайян иктисодий самарага эга амалий ахамият хам 
касб этади. 



Муаммо ва мавзуни танлаш кийин ва масъулиятли ишдир, у бир неча 
боскичда уз ечимини топади. 
Биринчи боскичда, муаммовий вазиятдан келиб чикиб, муаммо ифода 
этилади ва кутилаётган натижа умумий тарзда белгиланади. 
Иккинчи боскичда, муаммонинг долзарблиги, унинг фан ва техника учун 
ахамияти аникланади. 
Учинчи боскичда, муаммо тузилмаси ишлаб чикилади – мавзу, кичик 
мавзулар, саволлар ва улар уртасидаги богликлик фаркланади. Натижада 
муаммо дарахти шаклланади. 
Кейинчалик, муаммолар асослангандан, унинг тузилмалари ишлаб 
чикилгандан сунг илмий ходим (ёки жамоа) коидага кура илмий - тадкикот 
мавзусини мустакил тарзда танлайди. 
Илмий - тадкикот мавзусига бир катор талаблар куйилади: 
А. Мавзу долзарб булиши, хозирги пайтда хал этишни талаб килиши 
зарур. 
Фундаментал тадкикотлар билан боглик мавзулар долзарблик 
даражасини белгилаш учун хозирча тегишли мезонлар йук. Шунинг учун, 
мазкур холда долзарбликни йирик олим ёки илмий жамоа белгилайди. 
Мавзунинг амалий тавсифига келсак, уларнинг долзарблиги коидага кура 
ишлаб чикариш муайян тармогининг ривожланиш ва иктисодий самарадорлик 
талабларига кура белгиланади. 
Б. Мавзу янги илмий масалани хал этиши ва илмий янгилик тавсифига 
эга булиши керак. 
В. Илмий мавзуга куйиладиган мухим талаблар иктисодий самарадорлик 
ва ахамиятлилик хисобланади. 
Амалий тадкикотлар билан боглик мавзулар танлаш боскичида тахминий 
белгиланадиган иктисодий самара бериши лозим. Фундаментал тавсифдаги 
мавзуни танлашда иктисодий самарадорлик мезони ахамиятлилик мезонига 
алмаштирилади. 
Г. Мавзу илмий йуналишига мос булиши керак.
10 


Бу илмий жамоа малакаси ва ваколатидан тулик равишда фойдаланишга 
имкон беради. Натижада ишланманинг назарий даражаси, сифати ва 
иктисодий самараси ошади, тадкикотнинг бажарилиш муддати кискаради.

Д.
 


Жорий этилиш мавзунинг мухим тавсифи хисобланади. 
Мавзуни ишлаб чикарувчилар уни режадаги муддатда тугатилиш 
имкониятини белгилашлари ва буюртмачининг ишлаб чикариш шароитларига 
жорий этилишини аниклашлари керак. Улар тегишли ишлаб чикаришни, унинг 
хозирги вактдаги ва келгусидаги талабларини яхши билишлари лозим.

Download 269,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish