77
йўқотилиши.
8.Низолар ҳал этиладиган инстанция
Суд
Учинчи
томон:
арбитраж
суд,
ҳакамлар суди.
Низоларни
ҳал
этиш
қандайдир учинчи томон
жалб қилинмаган ҳолда,
ҳокимиятдан
фойдаланиш
асосида амалга оширилади.
9.
Низоларни ҳал этиш тартиботи самарадорлигини чекловчи омиллар
Суд
тасарруфида
бўлган
ахборотнинг
чекланганлиги.
қонундан фойдаланиш
нархи нолга тенг эмас.
Ҳакамлар суди ёки
арбитраж
судининг
обрўси.
Учинчи
томонга
топшириладиган
ваколатларнинг
чекланганлиги
(арбитраж
бундан
мустасно). Хуфёналик
нархи нолдан фарқ
қилади.
Маъмурий назоратни амалга
ошириш харажатлари. Ҳар
қандай
низо
ўзида
томонларнинг нафақат «овоз
бериш», балки «чиқиш»,
яъни топширилган назорат
ҳуқуқини қайтариб олиш
ҳуқуқидан ҳам фойдаланиш
имкониятини
ўзида
мужассамлантиради.
10. Мисоллар
Олди-сотди
шартномаси
Франчайзинг. Табиий
монополияларнинг
тартибга солиниши.
Транспорт, энергетика
ва хомашё
компаниялари
ўртасидаги узоқ
муддатли шартномалар.
Иш берувчи ва ёлланма
ходим ўртасидаги шартнома.
Фирма
ичидаги
муносабатларнинг
бутун
мажмуи.
8.4. Ташкилот тушунчаси
Принципиал жиҳатдан янги лаҳза – шахс томонидан ёллаш тўғрисидаги
шартнома доирасида ўз ҳаракатларини назорат қилиш ҳуқуқининг ихтиёрий
равишда топширилиши – бозор конституцияси меъёрларига тузатишлар киритишни
талаб қилади. Биринчидан, мураккаб утилитаризм меъёрига фақат ёллаш
тўғрисидаги шартнома томонларидан бири – унинг фойдасига назорат ҳуқуқи
топширилаётган томон амал қилади. Битимнинг ушбу томонини
«принципал»
ёки
«топшириқ берувчи»
деб атаймиз. Битимнинг иккинчи томони –
«агент»
ёки
«ижро
этувчи»
маълум даражадан ортиқ бўлган мукофот эвазига ўз ҳаракатларини ўзи
назорат қилиш ҳуқуқидан воз кечади. Бошқача айтганда, «агент» ўз фойдалилигини
кўпайтирмайди, балки унинг маълум даражасига эришишни мўлжаллайди
(
чекланган
утилитаризм меъёри). «Принципал» ва «агент» ўртасидаги муносабатлар
қатъий шаклда қуйидаги тенгламалар билан ёритилади:
max EU(principal) = EU[f(Q),Q,A,S],
78
EU(agent) = EU (Y, A, S) ≥ U,
бу ерда: Q – шартномани амалга ошириш натижаси ("чиқиш");
Y = f(Q) - "агент" фаолиятига ҳақ тўлашнинг танланган схемаси;
А - ""принципал" томонидан қўйилган вазифаларни бажариш бўйича агент"
қўллайдиган саъй-ҳаракатлар;
S – шартнома томонларига боғлиқ бўлмаган «табиий» омиллар.
Иккинчидан, «агент»нинг хатти-ҳаракати оқилона мақсадли ҳаракат
тамойилларини бузади, чунки у мақсадларни танлашда эркин эмас – мақсадлар
«принципал»нинг манфаатлари билан белгиланган. «Агент» ўз ҳаракатларида ўз
манфаатларига амал қилмаслиги керак, у биринчи навбатда «принципал»нинг
манфаатларини кўзлаши лозим. Идеал «агент» «принципал»нинг манфаатларини
ўз манфаатлари сингари қабул қилади.
Учинчидан, ишонч меъёрини амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар ҳам
мавжуд. «Агент» «принципал»га у томонидан у ёки бу вазиятда қабул қилинадиган
қарорларнинг тўғрилиги нуқтаи назаридан ишониши лозим. «Принципал»га
ишонмаган «агент» унга назорат қилиш ҳуқуқини топширишдан манфаатдор эмас.
Бундан ташқари, «агент» «принципал» «агент»нинг ҳаракатлари устидан назорат
соҳасини шартнома билан белгиланмаган муносабатларга ҳам ёймаслигига
ишонч
ҳосил қилиши керак. Тескари ҳолат нотўғри, чунки «принципал» ҳатто «агент»нинг
ҳаракатларини ўз фойдалилигини эмас, балки «принципал»нинг фойдалилигини
оширишга йўналтириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда унга нисбатан маълум
даражада ишочсизлик билан муносабатда бўлиши лозим.
Тўртинчидан, ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш учун эмпатия
нормаси талаб этилмайди. «Принципал» мукофотнинг «агент» рози бўладиган энг
паст даражасини билиши кифоя қилади. Унда иккала томон ҳам шартнома ёрдамида
ўзининг фойдалилигини оширадиган, «симметрик барқарорлик» (reciprocal viability)
мезонига жавоб берувчи сотиш тўғрисидаги шартномадан фарқли ўлароқ, ёллаш
тўғрисидаги шартнома симметрик барқарорликни назарда тутмайди. Бир томондан,
ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга оширишдан ютуқни тақсимлаш
носиммитрик хусусиятга эга. Иккинчи томондан - ҳатто «агент»га ўз ҳуқуқларини
«принципал»га топширганлик учун тўланадиган компенсация «горизонтал бўйича»
эмас, фақат «вертиал бўйича» муносабатларга тааллуқли. Ёллаш тўғрисидаги
шартнома бир неча «агент»га амал қилинган ҳолларда улар ўртасидаги
муносабатлар «принципал»га мурожаат этиш орқали тартибга солинади ва шунинг
учун симметрик барқарорликка эришишга йўналтирилмаган.
Ва ниҳоят, қонунга бўйсуниш меъёрига зарурат йўқ,
чунки шартномани
амалга ошириш юзасидан келиб чиқадиган низолар умуман қонунга бўйсуниш
орқали ҳал этилмайди. Ёллаш тўғрисидаги шартноманинг бажарилиши билан
боғлиқ барча масалалар «ички ҳакам» - «принципал» томонидан ҳал этилади.
Шу тариқа «принципал» ва «агент»нинг ёритилган ўзаро муносабатларини
тартибга солувчи меъёрлар йиғиндиси буйруқбозлик иқтисодиёти конституциясини
эслатади. Лекин, бу тасодиф эмас. Неоинституционал назария асосчиси, Нобель
мукофотининг лаурияти Роналд Коуз ўзининг «Фирма табиати» мақоласида
79
буйруқбозлик асосига эга бўлган иқтисодий муносабатлар бозор тизимининг ичида
ҳам мавжуд, деган хулосага келади. «Бизнинг иқтисодиётда
режалаштириш
мавжуд... Фирма ичида... бозор трансакцияларига барҳам берилган, алмашув
трансакцияларига эга бўлган мураккаб бозор тузилмасининг ролини эса тадбиркор-
мувофиқлаштрувчи ўйнайди, у ишлаб чиқаришни ҳам бошқаради».
Бошқача айтганда, буйруқбозлик иқтисодиёти конституцияси нафақат тарихий
жиҳатдан қизиқиш уйғотади, балки у алоҳида тузилмалар - ёллаш тўғрисидаги
шартнома асосида юзага келадиган
ташкилотлар
доирасида муносабатларни
тартибга солади. Ташкилот деганда биз «таърифланадиган чегараларга эга бўлган ва
мақсадларга ёки иштирокчи аъзолар томонидан тақсимланадиган мақсадлар
йиғиндисига эришиш учун фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш бирлиги»ни
тушунамиз. Фирмалар (мувофиқлаштиришнинг иқтисодий бирликлари),
касаба
уюшмалари, сиёсий партиялар, университетлар, фойда кўрмай ишловчи
ташкилотлар ва кўплаб бошқа «мувофиқлаштириш бирликлари» ташкилотлар
ҳисобланади. Ушбу таърифдан ташкилотнинг учта асосий хусусияти келиб чиқади.
1.
Иштирокчилар йиғиндиси.
2.
Барча иштирокчиларни «принципал» манфаатларидан ҳосил бўлган
ташкилот мақадларига мослашув даражаси.
3.
Ҳукмронлик муносабатларининг расмий тузилмаси, маълум даражадаги
мураккаблик билан тавсифланувчи кўп поғоналилик.
Do'stlaringiz bilan baham: